Баҳсни кузатиш
Гуруҳдаги ўзаро таъсир таҳлили қуйидагиларни кўрсатиши
мумкин:
1. Респондентлар томонидан билдирилган фикрларнинг
қайсилари қабул қилинган ва қайсилари қабул қилинмаган;
2. Қатнашчилар томонидан ўз қарашларини исботлашга
қаратилган далиллар;
3. Иштирокчилар томонидан ўз позицияларини оқлаш мақ-
садида қайси манбалар ишлатилгани ва бу манбаларга бошқа ишти-
рокчиларнинг муносабатлари;
4. Иштирокчилар нуқтаи назарини ўзгаришига сабаб бўлган
далил, манба ва ахборот турлари;
5. Овоз оҳанги, тана ҳаракати ва суҳбатнинг эмоционаллик
даражаси.
Иштирокчиларни доира шаклида стол атрофига жойлаштириш
мақсадга мувофиқ. Бу ерда модератор фокус гуруҳ аъзоларининг
барчасини кузата олиши лозим. Иштирокчилар эса бир-бирларини
яхши кўра олишлари талаб этилади.
Модераторнинг функцияси ва сифатлари
Чуқур индивидуал интервью олиб бораётган модератор ва
интервьюернинг ишни олиб боришдаги сўнгги мақсадлари бўйича
функциялари ўхшаш, лекин интервьюни олиб бориш шакли
фарқланади. Тажрибали модератор интервьюси профессионал
фаолиятига яқин бўлганда интервью самарали чиқади. Индивидуал
тартибда интервьюни олиб борувчи интервьюер доим ҳам самарали
модератор бўла олмаслиги мумкин. Шундай бўлсада янги соҳани
ўзлаштириб олишда унинг интервью ўтказиш бўйича кўникмалари
ёрдам беради.
Методистларнинг фикрича, модераторнинг асосий функцияси
унинг қанчалик сўраганида эмас, балки баҳсни бошқара олишидадир.
Модераторнинг мавзу бўйича хабардорлиги камида бошқа оддий
иштирокчиларнинг бирор маҳсулот бўйича хабардорлиги даражаси
билан тенг бўлиши лозим. Суҳбат давомида модератор чиқиб
175
кетмаслиги керак. Масалан, фокус гуруҳнинг маркетингдаги мақсади
маҳсулот ишлаб чиқарувчини ўз маҳсулотига нисбатан истеъмолчи
кўзи билан ёндашишга эришиш.
Тажрибали модератор кема капитани ва оркестр дирижёрига
қиёсланади. Унинг профессионал сифатларига баҳс тизгинини
қўлда ушлаб тура олиш, баҳсни тадқиқот мақсади билан уйғун
ҳолда олиб бориш, баҳс иштирокчиларини жойлаштира олиш (фаол
тинглаш: диққат, тушуниш, адекват ҳаракат, ҳамдардлик, эмпатия),
ўзининг етакчи мақомини сақлаб қола билиш, баҳс учун ажратилган
вақтдан самарали фойдаланиш. Р.Крюгер фикрича, модератор
диққатли бўлиши, қизишишдан узоқ бўлиши, ўзига нисбатан босим
ўтказишларига йўл қўймаслиги, саволни ёдда тутиши шарт. Шундай
вазиятлар бўладики, модератор баҳснинг ривожига салбий таъсир
ўтказиб қўйиши мумкин. Бу жараён модераторнинг ўз функциясини
англаб етмаганлиги ва юқорида зикр этилган сифатларнинг
етишмаслиги билан боғлиқ.
Модераторларнинг қуйидаги деструктив турлари мавжуд: ўзини
йўқотиб қўйган ва қўрқоқ модератор. Бунда модератор аввалдан
тузилган саволлар рўйхатига боғланиб қолади. У саволлар рўйхатини
ҳимоя ҳалқаси сифатида қарайди.
Умуман, тажрибали модератор ўз ишининг мураккаб ва оғирлиги-
га қарамай, ундан завқ олиши керак. Бепарво модератор муҳокама
қилинаётган муаммо бўйича баҳсни ташкиллаштира олмайди ва ўз
вақтида диққатни жамлай олмайди. Бу жараёнда бошқалар эътиборини
жалб қилаётган муқобил лидерларнинг фаоллашиши кузатилади.
Баҳс ривожига таъсир ўтказувчи модератор. Модераторнинг
шахсий нуқтаи назари иштирокчилар фикрини адеквакт қабул
қилишга халақит беради.
Комедиант модератор. Бунда юмордан ўйин сифатида ишлатишга
йўл қўйилмайди.
Эксгибиционист
модератор.
Бунда
модератор
гуруҳ
иштирокчилари ва кузатувчиларида завқ уйғотишга ҳаракат қилиб, у
гуруҳда ўзини намоён қилишга ҳаракат қилади.
Шунингдек, қизиқтириб қўювчи, синчков, авторитар, ўта фаол
типдаги модераторлар мавжуд.
176
Do'stlaringiz bilan baham: |