Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


“Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мотивлари”



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

“Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мотивлари”
Тадқиқот гипотезаси
Ижтимоий тармоқлар ўзига хос психологик манипуляция макони 
бўлиб, инсонни руҳий жиҳатдан бошқариш хусусиятига эга. Бу ҳолат 
кўпроқ ёшларни ижтимоий тармоқларга жалб этаётган мотивларда 
намоён бўлади.
* * *


60
“Тошкент шаҳрида Хусусий уй-жой мулкдорлари 
ширкатларининг фаолиятига оид жамоатчилик фикри”
Тадқиқот гипотезаси
Ширкат ва аҳоли ўртасидаги муносабатлар шартномавий-ҳуқуқий 
базасининг сустлиги, шунингдек, ширкат фаолиятида ошкоралик 
принципига тўлиқ риоя қилинмаётганлиги турар жой мулкини 
сақлаш ва аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ҳолатини 
ёмонлаштирмоқда.
* * *
 “Ўзбекистонда оилаларнинг ажралиш сабаблари”
Тадқиқот гипотезаси
Ўзбекистонда оилаларнинг ажралишида ижтимоий-психологик 
омил энг катта таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.
* * *
“Ёшларнинг маънавий дунёқарашини оширишда музейлар 
иштироки самарадорлигини оширишга оид”
Тадқиқот гипотезаси
Ҳозирги кунда ёшларнинг маънавий дунёқарашини оширишда 
мамлакатдаги музейлар фаолияти иштирокининг сустлиги ёшларнинг 
музейларга ташриф буюриш ва улардан маънавий озуқа олишга 
нисбатан мотивацияси етарлича шаклланмаганлиги билан боғлиқ.
* * *
6.
Эмпирик маълумотларни тўплаш кўрсаткичлари
Гипотезани шакллантиришдаги асосий талаб: у эмпирик 
жиҳатдан текшириладиган бўлиши лозим. Яъни гипотеза таркибига 
кирувчи тушунчалар фақат кузатилиши, ўзгартирилиши, қайд 
этилиши, таҳлил қилиниши мумкин бўлган ҳодисаларнигина 
тавсифлаши мумкин. Бундай тушунчалар эмпирик талқин қилиш (ёки 
операциялаштириш) деб номланган махсус тартиб орқали сараланади. 
Умумий тушунчалар учун хусусий таърифлар танланади, улар 
одамларнинг хулқи, фаолияти натижалари, фикри, билими, муайян 
воқеа ва предметларга муносабатини кўрсатади. Кўпгина ҳодиса 
ва тенденцияларни бевосита идрок этиш мумкин эмаслиги, улар 
билвосита аниқланиши сабабли эмпирик талқин қилишга зарурият 
туғилади. Бу ерда ижтимоий эҳтиёжлар, қадриятлар, ишдан бўшаш 


61
сабаблари, меҳнатга муносабат ҳақида сўз юритилмоқда, чунки бу 
ҳодисаларни фақат одамларнинг фикридан, уларнинг фаолиятини 
кузатиш ва қайд этишдан ёки ҳужжатларни таҳлил қилишидан билиб 
олиш мумкин.
Қайд этилаётган аломатларни белгиловчи тушунчалар кўрсаткич 
тушунчалар деб номланади. Кўрсаткичларни излаш жараёни 
кўп босқичли жараён бўлиб, чизматик жиҳатдан «мақсадлар 
дарахти» кўринишига эга (бундай «дарахт» прогнозлаштириш ва 
режалаштиришда қўлланади). Фақат шу орқали социолог билиш 
мақсади, яъни амалий хулоса ва тавсиялар ҳосил қилиш учун асос 
бўладиган эмпирик омиллар ҳосил қилиш сари ҳаракат қилади. Асосий 
тушунчалардан қайд этиладиган индикаторларга ўтишни таъминловчи 
тушунчалар кетма-кетлиги дастурда аниқ белгиланган бўлса, демак, 
муаммоли вазиятнинг мантиқий тузилиши шаклланган бўлади. 
Эмпирик ахборот тўплангач, у шу тузилма билан солиштирилади, 
сўнг шу асосда тадқиқот натижалари мазмун жиҳатдан талқин 
этилади. Аввалги фаразлардан айримлари ўз тасдиғини топмайди, 
рад этилади, амалий текширувдан ўтган фаразлар эса жорий этиш 
учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Эмпирик кўрсаткич – 
объектнинг кузатилиши ва ўлчаниши 
мумкин бўлган элементи ёки хусусияти. Фундаментал тадқиқотда 
кўрсаткичлар таянч тушунчаларни эмпирик ва операцион талқин 
қилишга хизмат қилади. Улар ўрганилаётган объектнинг белгиларини 
тақдим этади ҳамда назарий тушунчаларга мувофиқ келтирилган 
ҳолда тушунчалар мазмуни ва тушунчалар алоқаларининг эмпирик 
мазмунини ифода этади.
Эмпирик кўрсаткичлар тадқиқотда нима учун керак? Ушбу 
саволга жавоб беришдан олдин биз тадқиқот давомида бир хил 
жавоб олишга йўналтирилган икки шаклда, бироқ умумий характер 
касб этувчи саволлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз. Булар: 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish