Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Ижтимоий муаммо:
Фуқароларнинг иқтисодий жиҳатдан хорижий мамлакатларга 
боғланиб қолиши ва доимий миграция, уларнинг сиёсий онгини 
юқоридаги давлатлар манфаатларига мослашиб қолишига олиб 
келмоқда. Миграция жараёнлари давлатимизга иқтисодий тарафдан 
кўмак бериш билан бир қаторда конституциявий тузумимизга 
қарши бўлган кучларга ҳам қўл келиши мумкин. Разведкавий 
тадқиқот натижаларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда умумий 
жиноятчиликнинг ўсиши, оилалар ажралиши, турли юқумли 


55
касалликларнинг тарқалиши ҳамда бошқа ижтимоий ва ҳуқуқий 
оқибатларнинг юзага келишида меҳнат мигрантларининг улуши ошиб 
бормоқда. 
Илмий муаммо:
Бугунги кунда хориж мамлакатларида меҳнат мигранти сифатида 
ишлаб қайтаётган фуқаролар ижтимоий келиб чиқиши, яшаш жойи 
ва ижтимоий-демографик таркиби, сон ва сифат жиҳатларига кўра 
турлича бўлганлиги сабабли уларнинг ижтимоий-сиёсий кайфиятидаги 
ўзгаришлар тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Шу сабабли, 
мутасадди давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари улардан ўзига 
хос “риск” гуруҳини тузиш ҳамда ижтимоий профилактика ишларини 
ташкил этишда қатор муаммоларга дуч келмоқдалар.
Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, тадқиқот муаммоси 
қадамма-қадам асослаб борилади ва ўз-ўзидан маълумки, социологик 
тадқиқот ўтказиш учун асос яратиб беради.
2.Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари
Дастурнинг ушбу бўлими социолог томонидан тақдим этилиши 
кутилаётган натижани белгилаш босиқичида буюртмачи ва социолог 
олим ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, натижага эришиш 
учун керак бўлган вақт, одам ва молиявий ресурслар ҳажмини 
белгилайди.
Мақсад – фақат тадқиқот ўтказиш орқали эришиш мумкин бўлган 
кутилаётган якуний натижанинг (муаммо ечимининг) модели. Дастурда 
белгиланган мақсадга интилиш кўрилган назарий, услубий, ташкилий 
чоралар самарадорлигининг муҳим мезонидир. Фундаментал ёки 
назарий тадқиқотдан кутилаётган натижа ижтимоий объектнинг 
тузилиши, функциялари, ривожланиш шакллари тўғрисидаги янги 
билим бўлиши мумкин. Методик тадқиқот методикани ишлаб чиқиш, 
алоҳида тартиб-таомилларни ўрганиш, амалий тадқиқот эса амалий 
вазифни ҳал қилиш, ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган. Амалий 
тадқиқотда мақсадни буюртмачи билан келишиш лозим.
Тадқиқотнинг мақсади муаммоли вазият тўғрисида ахборот 
олиш, ижтимоий статистика тўплашдан иборат бўлиши мумкин: 
масалан, корхонага ишга жойлашаётган ва ишдан бўшаётган 
ходимларнинг нисбати; интизомни мустаҳкамлаш бўйича махсус 


56
маъмурий тадбирларнинг ўтказилишидан аввалги ва кейинги меҳнат 
интизомини бузиш статистикасидаги ўзгаришлар.
Тадқиқотнинг мақсади – нафақат ташхисни тайёрлаш, балки 
ишлаб чиқиш, яъни муаммоли вазиятнинг юзага келиши сабабларини 
таҳлил қилиш ва унинг ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш, 
муаммоли вазиятга таъсир кўрсатиш чораларининг самарадорлигини 
баҳолашдан иборат бўлиши мумкин. Тадқиқотнинг мақсади 
ўрганилаётган вазиятга бошқарув таъсирини кўрсатиш бўйича 
амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлиши мумкин. Бу ҳолда 
социологик хизмат ишининг якуний натижаси бошқарув қарорларини 
асослаш ва баҳолашдан иборат бўлади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish