Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


Тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

3. Тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш
Объект 
– муаммоли вазиятнинг «ташувчиси», ижтимоий 
воқеликнинг муайян соҳаси, илмий ўрганиш жараёнига киритилган 
жамият субъекти фаолиятининг соҳаси. Объект сифатида муаммоли 
вазиятнинг ижтимоий зиддиятини ўзида тутган ижтимоий воқелик 
соҳаси ажратиб олинади.
Кенг маънода социологик тадқиқотнинг объекти у ёки бу 
ижтимоий муаммонинг ташувчиси, тор маънода – социологга керакли 
маълумот бера оладиган одамлар ёки объектлар. Кўп ҳолларда объект 
бўлиб ижтимоий гуруҳ – талабалар, ишчилар, ёлғиз оналар, ўсмирлар 
ва ҳоказолар иштирок этади. Масалан, олий таълим даргоҳидаги 
ўзлаштириш муаммолари ўрганилса, унда талаба ва ўқитувчилар 
объект бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот 
предмети 
объектнинг тадқиқ этилаётган муаммони 
(ундаги зиддиятни) иложи борича тўлиқ ифода этувчи ва ўрганилиши 
керак бўлган томонлари ва хусусиятларидир. Олий таълим даргоҳида 
ўзлаштириш даражасининг пастлиги сабаблари – тадқиқот 
предметидир. Предмет ижтимоий муаммо ва тадқиқот объекти 
ўртасидаги ўзаро алоқани акс эттиради.


58
Мисол сифатида қуйидаги социологик тадқиқот ишларида 
шакллантирилган мақсад ва вазифаларни кўриб чиқишимиз мумкин:
“Хорижда узоқ муддатда ишлаб келган фуқароларнинг 
мослашиш муаммолари”
Тадқиқот объекти –
хорижда ишлаб Ўзбекистон Республикасига 
қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари.
Тадқиқот предмети –
хорижда ишлаб қайтган Ўзбекистон 
Республикаси меҳнат мигрантларининг ижтимоий – сиёсий ҳаётга 
мослашиш жараёнлари.
4. Асосий тушунчаларнинг мантиқий таҳлили
Асосий тушунчаларнинг мантиқий таҳлили
 
– 
бу тадқиқот 
предметини белгиловчи асосий тушунчаларнинг мантиқий тузилиши, 
уларнинг мазмун ва тузилишини аниқ тушунтириш.
Мантиқий таҳлил тадқиқотда қўлланиладиган асосий 
тушунчаларнинг мазмуни ва тузилишини аниқ тушунтиришни 
назарда тутади. 
Тушунчаларни назарий талқин қилишдан мақсад – 
назарий модель 
яратишдир. Назарий модель тадқиқот дастурини бевосита иштирок 
этмаган (буюртмачи, истеъмолчи, мустақил эксперт, интервьюер, 
анкетёр, супервайзер ва б.) шахсларга тадқиқот стратегиясини тўғри 
тушунишга ёрдам беради. 
Мисол тариқасида қуйидаги социологик тадқиқот ишларида 
келтирилган асосий тушунчаларнинг мантиқий таҳлилларини 
кўрсатиб ўтиш мумкин:

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish