Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Тадбир
муддат бажарувчи
1. Буюртмачи билан брифинг ўтказиш ва 
муаммони ўрганиш шартлари, молия-
вий таъминот масалалари ҳамда тахми-
ний кутилаётган натижаларни келишиб 
олиш. 
-----------
Социолог
(аниқ 
исм-шари-
фи)
2. Буюртмачи билан келишган ҳолда раз-
ведкавий социологик тадқиқот ўтказиш. -----------
Социолог
3. Респондентларни саралаш техникасини 
тайёрлаш.
-----------
Социолог
4. “Турар жой сўрови” технологияси асо-
сида аҳоли пунктлари ва кўчалар бўйича 
сўров нуқталарини тайинлаш.
-----------
Социолог
5. Анкетани пилотаж тадқиқотдан ўтка-
зиш ва керакли тузатишлар киритиш.
-----------
Социолог
6. Социологга ёрдам берувчи интервьюер-
лар топиш орқали тадқиқот кампания-
сини шакллантириш ва уларга йўриқлар 
бериш.
-----------
Социолог
7. Ҳар бир сўров нуқтаси бўйича масъул 
интервьюер тайинлаш ва алоқа қилиш 
шаклларини келишиб олиш.
-----------
Социолог
8. Анкеталарни давлат тили ва рус тилида 
танланган йиғимдан 5 фоизга кўп ҳажм-
да чоп этиш ва сўров нуқталари бўйича 
тақсимлаш.
-----------
Тадқиқот
кампанияси
9. Дала тадқиқотини ўтказиш.
-----------
Тадқиқот 
кампанияси
10. Анкеталар жавобларини миқдорий таҳ-
лил қилиш ва сифат методлари асосида 
талқин қилиш.
-----------
Тадқиқот 
кампанияси


71
11. Тадқиқот натижаларини умумлашти-
риш ва буюртмачига бериш.
-----------
Социолог
Х У Л О С А
Шундай қилиб, социологик тадқиқот стратегиясини яратиш 
ва уни аниқ мақсадга йўналтиришда социологик тадқиқот дастури 
асосий концептуал ва амалий ролни бажаради. Тадқиқот дастури 
қанчалик сифатли ишлаб чиқилса, тадқиқот ҳам шунчалик мақсадли 
амалга оширилади. 
Мавзу юзасидан қуйидаги тўхтамларга келиш мумкин:
1. Тадқиқот дастури социологик тадқиқотни режалаштириш 
босқичида ишлаб чиқилади.
2. Социологик тадқиқот сўровномани тузишдан эмас, балки 
муаммони асослаш, мақсад ва гипотезалар ҳамда назарий моделни 
шакллантиришдан бошланади. Шундан сўнггина таҳлилчи 
воситаларни (кўп ҳолларда восита сўровнома бўлади) ишлаб чиқишга, 
сўнг бирламчи маълумотларни тўплаш
 
ва унга ишлов беришга ўтади.
3. Саралаш лойиҳаси
 
деганда объектдан кейинчалик сўров 
билан қамраб олинадиган одамлар (ёки бошқа ахборот манбалари) 
йиғиндисини ажратиб олиш принципларини кўрсатиш тушунилади. 
Ўз ўрнида, у саралаш ҳажми, саралаш тури ва методи ҳамда саралаш 
паспортидан иборат.
4. Социологик тадқиқот дастури тузилишига кўра назарий-
методологик ва методик қисмлардан иборат.
5. Дастурнинг назарий-методологик қисми
 
тадқиқотнинг 
долзарблиги, тадқиқотнинг мақсади, тадқиқотнинг вазифалари, 
тадқиқот объекти, тадқиқот предмети, тадқиқотда қўлланиладиган 
асосий тушунчаларнинг мантиқий таҳлили, эмпирик маълумот 
тўплаш кўрсаткичлари ва тадқиқот гипотезаси (ёки гипотезалари)дан 
иборат.
6. Дастурнинг методик қисм респондентларни саралаш 
лойиҳаси, бирламчи маълумотлар базасини шакллантириш, эмпирик 
маълумотларни тўплаш технологияси, эмпирик маълумотларни 
талқин қилиш методлари ва тадқиқотнинг ташкилий режасидан 
иборат.


72
7. Дастурни ишлаб чиқишда тадқиқот зарурияти, буюртмачининг 
талабларидан келиб чиқиш лозим ва тадқиқот инструментларига 
таяниш керак. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish