3. Эмпирик маълумотларни тўплаш технологияси
Дастур методик қисмининг ушбу бўлимида эмпирик маълумот
қайси технология асосида тўпланиши кўрсатилади. Агар эмпирик
маълумот социологик сўров шаклида тўпланиши назарда тутилмаган
бўлса, унда дастурнинг методик қисмида ушбу бўлим киритилмайди.
Социологик тадқиқотларнинг замонавий технологиялари
социологик сўров ўтказишнинг замонавий методикасини назарда
тутади. Социологик сўровлар 2 турга бўлинади.
а)
Face-to-face сўровлар (шахсан ўтказиладиган сўровлар)
:
– турар жой бўйича сўровлар (хонадонлар бўйича сўров);
– кўчадаги (шу жумладан, магазиндаги ) сўров;
– марказий локацияли сўров (in-hall, hall-test);
б)
Масофали сўровлар:
– телефон орқали сўров;
– интернет сўрови;
– мустақил тўлдириладиган сўровномалар (шу жумладан, почта
орқали сўраш).
Демак, социолог тадқиқот мақсади, вазифалари ва саралаш
лойиҳасидан келиб чиқиб юқорида таъкидланган сўров
технологияларидан бирини танлайди ва шу аснода эмпирик
маълумотларни тўплайди. Дастур методик қисмининг “эмпирик
маълумотни тўплаш технологияси” бўлимида эса айнан қайси
технологиясини қўллашини кўрсатиб, асослаб ўтади.
67
4. Эмпирик маълумотларни талқин қилиш методлари
Дастур методик қисмининг ушбу элементи социологик тадқиқот
давомида олинган миқдорий эмпирик маълумотларига сифат метод-
лари орқали ишлов бериш шартларини белгилаб олишга йўналти-
рилган. Маълумки, анкета сўрови давомида биз респондентларнинг
у ёки бу ижтимоий муаммо юзасидан миқдорий маълумотларини
оламиз. Масалан, олдинги бобларда мисол қилиб аҳолининг ичимлик
суви сифатига нисбатан фикри юзасидан мисол келтирган эдик. Айнан
ана шу мисол доирасида оладиган бўлсак, тасаввур қилинг: ичимлик
сувининг сифати юзасидан респондентларнинг 55% қониқтиришини
ва қолган қисми қониқтирмаслигини маълум қилди, дейлик. Хўш,
45% респондентларнинг ичимлик сувидан қониқмаслик сабаблари
нимада? Балки, аҳоли пунктининг айнан ана шу респондентлар
яшайдиган қисмидан ўтувчи сув қувурларида маълум муаммолар
мавжуд ёки сув билан таъминловчи мансабдор шахслар томонидан
совуққонликка йўл қўйилмоқдами ёхуд респондентларнинг ўзи анкета
саволларига виждонан жавоб бермадими? Эмпирик маълумотларни
умумлаштириш пайтида социолог бу каби саволларга жуда кўп тўқнаш
келади. Сўров натижалари давомида шундай саволлар туғиляптими,
демак, тадқиқот ҳали ўз мақсадига эришгани йўқ ва уни мақсадли
давом эттириш керак. Ана шундай муаммолар юзага келмаслиги
учун социолог “ишонгин, бироқ текшириб кўргин!” нақли асосида
ҳаракат қилиши ҳамда дала тадқиқотида тўплаган барча эмпирик
маълумотларни талқин қилиши керак. Талқин қилиш, ўз ўрнида,
социологиянинг сифат методлари асосида амалга оширилади. Бугунги
кунда амалий социологик тадқиқотларда қуйидаги сифат методлари
кенг қўлланилмоқда: интервью, кузатув, фокус-гуруҳ, эксперт сўрови,
илмий эксперимент. Ушбу методларни қўллаш методикаси билан
5-мавзуда атрофлича таништирамиз.
Эмпирик маълумотларни талқин қилиш методлари дастур
методик қисмининг “эмпирик маълумотларни тўплаш технологияси”
бўлимидан кейинги қисмда жойлаштирилади. Унда қўлланилиши
режалаштирилаётган сифат методларининг ҳар бири кетма-кет
асосланади. Мисол тариқасида, қуйидаги социологик тадқиқотларда
ушбу бўлимнинг жойлаштирилиши билан танишиш мумкин:
68
Do'stlaringiz bilan baham: |