Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


Саралаш тушунчаси ва уни лойиҳалаштириш тартиби



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

3.1. Саралаш тушунчаси ва уни лойиҳалаштириш тартиби
Социологик тадқиқот ўтказишнинг дастлабки ва муҳим 
босқичларидан бири – бу саралаш жараёнидир. 
Саралаш 
деганда
 
социологик тадқиқот доирасида ўрганиш учун керакли инсонларни 
танлаш жараёни тушунилади.
Социологик сўровнинг объекти сифатида одатда турли ижтимоий-
демографик ва ҳудудий тавсифга эга бўлган катта миқдордаги 
инсонлар саналади. Бироқ улардан барчасининг фикрини ёппасига 
ўрганишнинг имконияти деярли мавжуд эмас. Шу сабабли, аксарият 
социологик сўровлар чекланган инсонларнинг фикрини ўрганишга 
йўналтирилади. Бу борада, саралаш жараёнининг моҳияти шундаки, 
сўраш учун танланган инсонлар гуруҳи ўрганилаётган объектнинг 
ижтимоий-демографик ва бошқа белгиларига мос келиши керак. 
Ана шу мослик асосида инсонларни қидириш, топиш ва социологик 
сўровга жалб қилиш учун танлаб олиш саралаш жараёни дейилади. 
Социологик тадқиқот учун респондентларни тўғри саралаш – тадқиқот 
муваффақиятининг гаровидир. Зеро, агар тадқиқотчи сўровда иштирок 
этаётган респондентлар йиғимини услубий жиҳатдан нотўғри тузган 
бўлса, ўз-ўзидан маълумки, тадқиқот натижалари ҳам нотўғри бўлиб 
чиқади. 
Саралаш жараёни социологик сўров объектларини лойиҳа-
лаштиришдан бошланади. 
Саралаш лойиҳаси 
– объектдан кейинчалик сўров билан қамраб 
олинадиган одамлар (ёки бошқа ахборот манбалари) йиғиндисини 
ажратиб олиш принципларини кўрсатиш.
Саралаш лойиҳаси қуйидаги элементларни ўзига мужассам этади:
– саралаш ҳажми;


83
– саралаш тури ва методи;
– саралаш паспорти.
Энди саралаш лойиҳасининг таъкидлаб ўтилган ҳар бир 
элементини алоҳида кўриб чиқамиз.
Саралаш ҳажми
деб тадқиқотда эмпирик маълумотни тақдим 
этувчи одамлар ва/ёки предмет-ҳодисалар йиғими саналади. Албатта, 
кўп тадқиқотларда эмпирик маълумотни тақдим этувчи ахборот 
манбаси сифатида одамлар, яъни респондентлар иштирок этади. 
Бироқ айрим вақтларда тадқиқот мақсади ва ўзига хослигидан келиб 
чиқиб ахборот манбаси сифатида шунчаки ҳужжатлар, аудио-видео 
материаллар, бирор воқеа ёки ҳодисалар ҳам иштирок этиши мумкин.
Масалан, қуйидаги социологик тадқиқотларда эмпирик ахборот 
манбаси сифатида предмет-ҳодисалар танланган:
– “Ўзбекистонда одам савдоси жиноятчилигининг юзага 
келишига туртки бўлаётган ижтимоий омиллар” мавзусидаги 
социологик тадқиқотда саралаш ҳажмини Ўзбекистон Республикаси 
суд идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодексининг 135-моддаси (“одам савдоси”) бўйича чиқарилган ҳукм 
ва ажрим ҳужжатлари ташкил этган;
– “Болалар 
ижтимоий 
хулқининг 
шаклланувида 
телевидениенинг таъсири” мавзусидаги социологик тадқиқотда 
саралаш ҳажмини болаларга ихтисослашган хорижий ва миллий 
телеканаллар кўрсатувлари ташкил этган.
Саралаш ҳажми эмпирик ахборот манбаларининг иккита 
йиғимидан иборат: 
умумий йиғим
ва 
танланган йиғим.
Умумий йиғим
муаммо ташувчилари ёки ахборот манбаларининг 
умумий таркибидан иборат. Масалан, “Х” шаҳри аҳолисининг 
ичимлик сувининг сифатига нисбатан фикрини ўрганиш мақсадида 
социологик сўров ўтказилаётганда, албатта, ахборот манбаси бутун 
шаҳар аҳолиси саналади. Чунки бутун шаҳар аҳолиси битта марказ-
дан борадиган сув қувурларидан сув истеъмол қилади ва уларнинг 
барчаси “муаммо ташувчиси” саналади. Бироқ шаҳар аҳолиси сон 
жиҳатдан жуда кўп бўлиши мумкин ва уларнинг барчаси билан сўров 
ўтказиш учун ресурслар етмаслиги табиий ҳол. Шунинг учун саралаш 
ҳажмида танланган йиғим ҳам қўлланилади. 
Танланган йиғим
умумий йиғим таркибидан тадқиқот учун 
алоҳида ажратиб олинадиган ахборот манбаларидан иборат бўлади. 


84
Мисолга қайтадиган бўлсак, масалан “Х” шаҳрида 5 000 нафар фуқаро 
истиқомат қилса, биз улар орасидан 100 нафарини ажратиб олиб 
сўров ўтказишимиз ва уларнинг фикрларига таянган ҳолда шаҳар 
аҳолисининг ичимлик суви сифатига нисбатан фикрини ўрганишимиз 
мумкин. 
Амалий социологик тадқиқотда саралашнинг умумий йиғими 
“N”, танланган йиғим эса “n” рамзлари билан ифодаланади.
Демак, “Х” шаҳри аҳолисининг ичимлик сувининг сифатига 
нисбатан фикрини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган социологик 
сўровда саралаш ҳажми қуйидагича бўлади:
N = 5000 киши; n = 100 киши.
Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, социологик тадқиқот нати-
жаларининг сифатига саралаш лойиҳаси, хусусан, саралаш ҳажми 
жудда катта таъсир кўрсатади. Чунки ҳар қандай одамда ҳам биринчи 
юзага келадиган савол, бу (олдинги мисол доирасида) – 
“Қандай 
қилиб 100 кишининг фикри 5000 кишининг фикрига тенг бўлиши 
мумкин?”.
Ана шундай саволлар туғилмаслиги ёки туғилганда ҳам 
асосли жавоб бериш учун социолог-тадқиқотчи саралаш ҳажмини 
тузаётган вақтда ва энг асосийси, умумий йиғимдан танланган 
йиғимни ажратиб олаётганда ҳар бир дақиқада унинг хаёлида 
тадқиқот репрезентативлигини таъминлаш бурчи туриши керак. 
Социологик тадқиқот режалаштиришда кўп ҳолларда 
тадқиқотчиларни 
“ишончли маълумотни тўплаш учун неча кишини 
сўраш керак?”
деган савол ўйлантиради. Бу борада, бугунги кунда 
аниқ статистик мезон бўлмасада, айрим хорижий социологик тадқиқот 
марказ ва институтлари фаолиятида ўзига хос тажриба шаклланган. 
АҚШдаги Гэллап институти умуммиллий сўровларда саралаш 
ҳажми сифатида умумий аҳолининг 1,5 фоизини белгилайди. Россия 
Фанлар академияси Социология институтининг “Социо-экспресс” 
маркази 2000 кишидан иборат танланган йиғимни шакллантиради. 
Умумроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази фаолиятида эса 
умуммиллий сўровларда 1600 кишидан иборат танланган саралаш 
ҳажмини шакллантириш тажрибаси кузатилади. Бу борада маълум 
қилиш керакки, Ўзбекистон социологик тадқиқот марказлари 
орасида етакчилик қилувчи “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини 


85
ўрганиш маркази тажрибасида умуммиллий сўровларда 1100дан 
1500 гача саралаш бирликлари ёрдамида респондентлар базасини 
шакллантириш йўлга қўйилган.
Амалий социологияда танланган йиғимнинг оптимал ҳажмини 
ҳисоблаб берувчи ягона ва аниқ формулалар мавжуд эмас. Тажрибали 
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай формулани табиатан ишлаб 
чиқишнинг иложи йўқ. Чунки саралаш ҳажмини белгилаш нафақат 
статистик, балки мураккаб интеллектуал меҳнатни талаб этади. 
Бу борада, саралаш ҳажмини белгилаш турли омиллар, хусусан, 
тадқиқот мақсади ва вазифалари, назарий моделлар, гипотеза ва 
тадқиқот методлари, бош йиғимнинг ўхшашлик даражасига боғлиқ. 
Ушбу омиллар эмпирик тадқиқотда олинадиган ахборотнинг аниқлик 
даражасини имкон қадар ошириб беришга қаратилган бўлиши лозим.
Америка социологиясида шундай ёндашув шаклланганки, 
танланган саралаш йиғими ҳажмининг кенгайиб бориши билан 
эмпирик тадқиқотда олинадиган ахборотнинг аниқлик проценти ўсиб 
ва саралаш хатолари камайиб боради. Кўп йиллик фаолияти давомида 
Гэллап институти томонидан аниқланишича, умуммиллий сўровларда 
100 киши иштирок этганда – саралаш хатоси ±11% атрофида бўлади; 
200 кишида – ±8%; 400 кишида – ±6%; 600 кишида – ±5%; 750 
кишида – ±4%; 1000 кишида – ±4%; 1500 кишида – ±3%; 4000 кишида 
– +2%. Шунинг учун ҳам ушбу институт томонидан ўтказиладиган 
умуммиллий сўровларда 1500-2000 киши жалб қилинади ва 1% лик 
саралаш хатосига рухсат берилади. 
Социологик тадқиқотлар методологиясида саралашнинг 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish