Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31

Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Дастур деганда нимани тушунасиз?
2. Социологик тадқиқот дастури қандай вазифаларни бажаради?
3. Социологик тадқиқот дастури нечта блокдан иборат?
4. Тадқиқот дастурининг назарий-методологик қисми қандай 
элементлардан иборат?
5. Тадқиқот дастурининг методик қисми қандай элементлардан 
иборат?
6. Тадқиқот дастурини тузишда қандай талабларга риоя қилиш 
керак?
7. Тадқиқот муаммоси қандай шакллантирилади?
8. Тадқиқотнинг мақсади деганда нимани тушунасиз?
9. Тадқиқот вазифалари қай тартибда ишлаб чиқилади?
10. Тадқиқот объекти нима?
11. Тадқиқот предмети нима?
12. Тадқиқот гипотезаси қандай шакллантирилиши керак?
13. Тушунчаларнинг мантиқий таҳлили тадқиқот дастурида нима 
учун керак?
14. Эмпирик маълумотларни тўплаш кўрсаткичлари нима 
мақсадда ишлаб чиқилади?
15. Саралаш лойиҳаси тадқиқот дастурининг қайси қисмида 
жойлаштирилади?
16. Бирламчи маълумотлар базасига нималар киритилади?
17. Нима деб ўйлайсиз, эмпирик маълумотларни тўплаш 
технологиясини тадқиқот дастурига киритиш шартми?
18. Эмпирик маълумотларни талқин қилиш методлари тадқиқот 
учун қандай аҳамиятга эга?
19. Режа деганда нимани тушунасиз?
20. Тадқиқотнинг ташкилий режасида кўрсатиладиган вазифалар 
тадқиқотнинг концептуал вазифаларидан нимаси билан фарқ қилади?
21. Тадқиқотнинг ташкилий режасига қандай тадбирлар 
киритилади?

73
21. Ўзингиз хоҳлаган мавзу мисолида тадқиқот муаммосини 
шакллантиринг.
22. Бирор ижтимоий муаммо мисолида тадқиқот объекти ва 
предметини аниқлаб кўринг.
23. Ўзингиз ўрганаётган муаммо мисолида тадқиқот гипотезасини 
шакллантиринг.
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. 
.... деганда маълумотларни маълум бир дастур асосида, илмий 
хулоса қоидаларидан фойдаланган ҳолда тўплаш тушунилади.
А. Назарий тадқиқот.
Б. Эмпирик тадқиқот.
В. Тадқиқот.
Г. Ижтимоий тадқиқот.
2. 
Муаммони таърифлаш ва асослаш, тадқиқот мақсадини 
кўрсатиш, объекти ва предметини аниқлаш, асосий тушунчаларнинг 
мантиқий таҳлили, тадқиқот гипотеза ва вазифаларини таърифлаш 
каби ишлар тадқиқот дастурининг қайси қисмида ёритилади?
А. Илмий-назарий қисм.
Б. Назарий-методологик қисм.
В. Илмий-амалий қисм.
Г. Методик қисм.
3. 
Ўрганилаётган респондентлар йиғимини аниқлаш, бирламчи 
социологик маълумотни тўплаш усулларига таъриф бериш, шу 
ахборотни тўплаш воситаларининг мантиқий тузилишини, унга 
ЭҲМда ишлов беришнинг мантиқий чизмаларини таърифлаш, 
ташкилий режани тузишга оид ҳаракатлар тадқиқот дастурининг 
қайси қисмида ёритилади?
А. Илмий-назарий қисм.
Б. Назарий-методологик қисм.
В. Илмий-амалий қисм.
Г. Методик қисм.

74
4. 
Тадқиқот дастурида муаммони асослаш қандай кетма-кетликда 
амалга оширилади?
А. Муаммо – илмий муаммо – амалий муаммо.
Б. Муаммоли вазият – ижтимоий вазият – ижтимоий муаммо.
В. Муаммоли вазият – ижтимоий муаммо – илмий муаммо.
Г. Ижтимоий факт – ижтимоий муаммо – ижтимоий омил.
5. 
Ижтимоий муаммо нима?
А. Ижтимоий объектнинг ривожланишида унинг беқарорлиги, 
янада ривожланиш эҳтиёжларига номувофиқлиги билан изоҳланувчи 
ҳолат.
Б. Воқеликда, бизни ўраб тураётган ҳаётда мавжуд бўлган, 
оммавий тус олган, кенг ижтимоий гуруҳ ёки ижтимоий институтларга 
дахлдор бўлган зид вазият тушунилади.
В. Муаммоли вазиятни илмий жиҳатдан акс эттириш шакли.
Г. Барча жавоблар тўғри.
6. 
Гносеологик муаммолар ...
А. Ижтимоий жараёнларнинг аҳволи ёки ўзгариш тенденциялари 
тўғрисидаги билимларни етишмаслигидан келиб чиқади.
Б. Аҳоли гуруҳлари ёки ижтимоий институтлар манфаатларининг 
тўқнашуви оқибатида юзага келади.
В. Тўғри жавоб йўқ.
Г. А ва Б жавоблар тўғри.
7. 
Предметли муаммолар ...
А. Ижтимоий жараёнларнинг аҳволи ёки ўзгариш тенденциялари 
тўғрисидаги билимларни етишмаслигидан келиб чиқади.
Б. Аҳоли гуруҳлари ёки ижтимоий институтлар манфаатларининг 
тўқнашуви оқибатида юзага келади.
В. Тўғри жавоб йўқ.
Г. А ва Б жавоблар тўғри.
8. 
Тадқиқотнинг мақсади – бу ...
А. Фақат тадқиқот ўтказиш орқали эришиш мумкин бўлган 
кутилаётган якуний натижанинг (муаммо ечимининг) модели.

75
Б. Таърифланган муаммони таҳлил қилиш ва ҳал этишга доир 
муайян талаблар.
В. Муаммоли вазиятнинг «ташувчиси», ижтимоий воқеликнинг 
муайян соҳаси, илмий ўрганиш жараёнига киритилган жамият 
субъекти фаолиятининг соҳаси.
Г. Объектнинг тадқиқ этилаётган муаммони (ундаги зиддиятни) 
иложи борича тўлиқ ифода этувчи ва ўрганилиши керак бўлган 
томонлари ва хусусиятларидир.
9. 
Тадқиқотнинг вазифалари – бу ...

10. 
Тадқиқотнинг объекти – бу ...

11. 
Тадқиқотнинг предмети – бу ...
А. Фақат тадқиқот ўтказиш орқали эришиш мумкин бўлган 
кутилаётган якуний натижанинг (муаммо ечимининг) модели.

76
Б. Таърифланган муаммони таҳлил қилиш ва ҳал этишга доир 
муайян талаблар.
В. Муаммоли вазиятнинг «ташувчиси», ижтимоий воқеликнинг 
муайян соҳаси, илмий ўрганиш жараёнига киритилган жамият 
субъекти фаолиятининг соҳаси.
Г. Объектнинг тадқиқ этилаётган муаммони (ундаги зиддиятни) 
иложи борича тўлиқ ифода этувчи ва ўрганилиши керак бўлган 
томонлари ва хусусиятларидир.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish