Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

репре-
зентативлиги
(лотинча 
represento 
– 
“тақдим этаман”
) деб умумий 
йиғимнинг тавсифи танланган йиғимнинг асосий тавсифи билан 
тўлиқ мос келишига (ўша пропорция билан ёки ўша частота билан 
тақдим этилган) айтилади. Яъни танланган йиғимни тузаёт ганда 
унинг таркибига шундай ахборот манбаларини олиши керакки, 
уларнинг фикри умумий йиғим фикрига тенглашиши керак. Формула 
сифатида маълум қиладиган бўлсак, дала тадқиқотида доимо 
“n = N”
бўлиши лозим.
Демак, 
саралаш 
методикасининг 
репрезентативлигини 
таъминлаш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак: 
– 
биринчидан,
умумий йиғимнинг ҳар бир бирлиги танланган йи-
ғим таркибига тушиш учун тенг ҳуқуқли эҳтимолга эга бўлиши керак;


86
– 
иккинчидан,
умумий йиғим бирликларини бир ёқламали 
саралашдан қочиш керак;
– 
учинчидан,
саралаш имкон қадар ўхшаш, бир хил йиғимлардан 
амалга оширилиши керак. Бунда умумий ва танланган йиғимларнинг 
асосий хусусиятлари мутаносиб бўлиши талаб қилинади. Агар 
бундай мутаносиблик бўлмаса, катта фарқлар бор бўлса, танланган 
йиғим натижаларини умумий йиғим натижаларига ўтказиб бўлмайди. 
Агар танланган йиғим кўрсаткичлари билан умумий йиғимнинг 
кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ 5 фоиздан кўп бўлса, тадқиқот 
ўтказиш мумкин эмас. Борди-ю, бу фарқ 5 фоиздан кам бўлса тадқиқот 
ўтказиш мумкин;
– 
тўртинчидан,
тадқиқот учун ажратилган умумий йиғим 
бирликларининг миқдори имкон қадар кўпроқ бўлиши керак. 
Айниқса, умумий йиғим билан танланган йиғим ўртасидаги фарқлар 
ва ҳар хиллик қанча кўп бўлса, кузатув бирликларини ҳам шунчалик 
кўп олиш керак. 
Саралаш тури ва методи
саралашни лойиҳалаштиришда 
тадқиқот натижаларининг репрезентативлигини олдиндан таъминлаш 
мақсадида танланади. Унда биринчи респондент ёки бошқа типдаги 
эмпирик ахборот манбаларини саралаш тури ва ундан кейин муайян 
саралаш туридаги қайси метод асосида саралаш тўғрисида қарор қабул 
қилинганлиги кўрсатилади. Яъни ҳар бир саралаш тури бир қанча 
саралаш методларини ўзига қамраб олади. Саралаш турлари иккита 
гуруҳга бўлинади: тасодифий ва нотасодифий саралаш турлари. Ушбу 
ҳар бир гуруҳнинг ўзига хос саралаш методлари мавжуд.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish