173
4.3.Пенсия таъминотида риск-менежментдан фойдаланиш
йўналишлари
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамжамиятга интеграция-
лашуви жараёнида бошқа тармоқларда бўлгани каби давлат органларида
молиявий бошқарувни ташкил қилишда ҳам янгича замонавий
ёндошувларни амалиётга татбиқ қилиш талаб этилмоқда. Пенсия
таъминотида ҳам молиявий ресурслар ва молиявий муносабатларни
бошқариш ҳамда бошқа турдаги тадбирларни амалга ошириш молиявий
менеджерлардан янада кўпроқ илмий салоҳият, амалий кўникма, ташқи
муҳитга мослаша олиш ва ушбу ҳолатларни олдиндан башорат қилиш каби
хусусиятларни талаб этади. Пенсия таъминоти органларида бошқарувни
ташкил этишда молиявий менежментни ўрни муҳим ҳисобланади.
Америкалик иқтисодчи олимлар Ж.К.Ван ва Ж.М.Вахович ўзларининг
иқтисодий асарларида молиявий менежментга қуйидагича таъриф
берадилар: «молиявий менежмент аниқ бир мақсадларни амалга оширишга
йўналтирилган харажатларни молиялаштириш ва ва бошқариш билан
боғлиқ бўлган бошқарув қарорларини қабул қилишдир. Уларнинг фикрича,
бюджет ташкилоти, жамғарма, фирма ва компанияларнинг мақсадлари турли
хил бўлишига қарамай, уларнинг пировард мақсади корхона, ташкилот,
фирма ва компанияларнинг молиявий ҳолатини яхшилашдир»
1
.
Молиявий менежмент ўзининг моҳиятига кўра серқирра тушунча бўлиб,
унга турлича ёндошиш мумкин.
Хорижий иқтисодчилардан бири И. Я.Лукасевич ўзининг иқтисодий
асарида қуйидагича таъриф берган. «Молиявий менежмент – бу хўжалик
субъектларининг жорий ва стратегик мақсадларига эришишда уларнинг
молиявий ресурслари ва молиявий фаолиятини самарали бошқаришдир»
2
.
1
James C. Van Home., John M. Vachowicz JR. Fundamentals of Financial Management. Preritice Hall. 2004. Р22.
2
Лукасевич И.Я. Финансовый менеджмент. Учебник. Москва. Эксмо.2007. – С27.
174
Рус иқтисодчи олими Г.Б.Полякнинг таъкидлашича, «молиявий
менежмент» тушунчаси хўжалик механизмининг фаол таркибий қисми
сифатида корхоналар молиясини бошқариш механизми ёки молиявий
механизм тушунчалари билан боғлиқ. Молиявий менежмент корхона ва
ташкилотларда молиявий ресурслар ва маблағларни бошқариш жараёнида
фойдаланиладиган усуллар, қўлланмалар ва шаклларнинг яхлит тизимидир.
«Турли иқтисодий адабиётларда «риск» тушунчасининг мазмун моҳияти
кўрсатишда турлича таърифлар берилган. Жумладан, маълум бир ишлаб
чиқариш ва молиявий фаолият натижасида ташкилот томонидан ўз
ресурларини маълум қисмидан айрилиш, фойда ололмаслик ёки қўшимча
харажатлар қилиш эҳтимолидир»
1
.
«Риск» – бу бирор бир воқеа юз бериши ва унинг мазкур ташкилот
мақсадига эришишга салбий таъсир қилиши эҳтимоли билан
характерланади. Асосий рисклар – рискларни тўғри бошқаришда
ташкилотнинг мақсадга эришишини таъминлайди ва рискларни нотўғри
бошқариш натижасида ташкилотнинг инқирозга юз тутишига олиб келиши
мумкин. Рисклар учун жавобгар шахсни аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга
эга. Ташкилотнинг бош раҳбарлари маблағлардан самарали фойдаланиш
нуқтаи назаридан рискларни юмшатишга жавоб беради. Ташкилот раҳбари
рисклар эгаси сифатида рискларни бошқариш тизимини барпо этиши
лозим. «Рискларни бошқариш ёмон вазиятларнинг олдини олиш ёки
яхши вазиятлар ўринли бўлиши мумкинлигини кафолатлай олмаслик
билан боғлиқ. Ҳақиқатда ташкилотда кўплаб рисклар хавф туғдираётган
бир пайтда ижобий натижаларга эришишга лаёқатсизлик ҳам мақсадга
эришишда тўсиқ сифатида қараш лозим»
2
.
1
Носиров Э.И., Маматов Б.С., Шоисломова Н.К., Шарифхўжаева К.У. Инвестиция рискларини бошқариш.
Ўқув қўлланма. – T.: «Фан ва технология». 2012. –Б.8.
2
Мирзаев Ф.И. Молиявий рискларнинг турлари, таснифи, бошқариш ва баҳолаш усуллари. Монография.
Тошкент. Молия. 2006. –Б.-13.
175
«Риск»ни талқин қилишда академик М.Шарифхўжаев ва профессор
Ё.Абдуллаевлар ҳаммуаллифлигидаги «Менежмент: 100 савол ва жавоб»
китобида ҳам мантиқий, ҳам луғовий маънодан келиб чиқиб ёндошилган,
«таваккалчилик» - бу ресурс ёки даромаддан тўла ёҳуд қисман йўқотиш
хавфи деб кўрсатилган.
Ватанимиз иқтисодчиларидан Т.Маликов ва О.Олимжонов-ларнинг
«риск» тўғрисидаги фикрлари ҳам диққатга сазовордир. «Зарарларни
вужудга келиши ёки даромадларнинг кўзда тутилган даржадан камроқ
олиниши эҳтимолига «риск» дейилади»
1
. «Риск» иқтисодий категория
сифатида маълум функцияларни бажаради ва бу унинг мазмун моҳиятини
янада ойдинлаштиради. Риск ўз моҳиятига кўра нафақат зарар келтириши
мумкин, балки иқтисодиётни рағбатлантирувчи хусусиятга ҳам эга.
Бошқарув тизимини тўғри ва оқилона ташкил этилиши ташкилот олдига
қўйган мақсад ва вазифаларни ҳал қилишда, жорий ва стратегик
дастурларни амалга оширишда ва молиявий ресурслардан оптимал
фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади. Ташкил этишнинг асосий мақсади
– бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар, шунингдек уларнинг ўзаро алоқа
ва муносабатларини шакллантиришдир.
Қуйидаги расмда молиявий менежмент функцияларининг гуруҳланиши
кўрсатилган. Молиявий менежментнинг моҳияти унинг амалга оширадиган
функциялари орқали намоён бўлади. Умуман, молиявий менежмент
функцияларини икки асосий гуруҳга ажратиш мумкин: бошқарув
субъектининг функциялари; махсус функциялар.
1
Маликов Т.,Олимжонов О. Молиявий менеджмент. Ўқув қўлланма. – T.: «Академия». 1999. –Б.26
176
Do'stlaringiz bilan baham: |