Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   75
Bog'liq
Монография

сontrolling»)
тушунчаси АҚШ да пайдо 
бўлган, 70-йилларда Ғарбий Европа мамлакатларида фойдаланилди, 90-
йилларда МҲД давлатларида ишлатила бошланди. Мазкур тушунча таъриф 
сифатида икки хил маънони бирлаштиради: биринчидан, контроллинг 
фалсафий нуқтаи назардан, иккинчидан, контроллинг молиявий назорат 
дастаги сифатида ишлатилади.
Молиявий риск контролинг қуйидагиларни ўз ичига олади: 
o
фаолият мақсадини аниқлаш; 
o
самарали ва баланслашган кўрсаткичлар тизимида мазкур мақсадни 
ифода этиш; 
o
кўрсаткичларнинг ҳақиқий аҳамиятини доимий назорат қилиш;
o
ҳақиқий кўрсаткичларни режадаги кўрсаткичлардан фарқланишини 
таҳлил қилиш ва сабабларини аниқлаш; 
o
фарқларларни минималлаштириш бўйича бошқарув қарорларини қабул 
қилиш. 
Ташкилотда инқироз ҳолатларини бартараф қилиш воситаси сифатида
80-йилларда молиявий риск-контроллинг концепцияси яратилган. Мазкур 
концепциянинг ягона тамойили «фарқларни бошқариш» деб аталади. 
Концепциянинг иқтисодий мазмуни ташкилот фаолиятини яхшилашнинг 
муҳим омилларини аниқлаш мақсадида асосий режали меъёрлар ҳақиқий 
кўрсаткичлар ўртасидаги фарқларни, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва
таъсирланишини аниқлаш мақсадида асосий режали меъёрларни ҳақиқий 
1
Елена А. П. Система риск-контроллинга финансовой деятельности предприятия.
 
http://www.cfin.ru/finanalysis/risk/risk_ctrl.shtml
 интернет сайти маълумоти.


181 
кўрсаткичлар билан тезкор таққослашдан иборат. Фаолият турларига караб
ички молиявий риск-контроллингни олиб боришда махсус механизмлар 
яратилади. Молиявий контролинг менежмент хусусиятлари ва рискларни 
бошқариш тизимини ўз ичига олади. Молиявий контролингдан фойдаланиш 
соҳаларини санаб ўтиш мумкин: 

бюджетларни бошқариш; 

тезкор режалаштириш; 

стратегик режалаштириш; 

харажатларини ҳисоб-китоби ва таҳлил қилиш; 

бюджетга тушадиган солиқларни режалаштириш; 

инвестицияларни режалаштириш ва молиялаштириш; 

суғурталаш фаолияти; 

ахборот таъминоти; 

бўлинмаларнинг фаолиятини назорат қилиш; 

дастурий таъминотни назорат қилиш; 

рискларни аниқлаш ва таснифлаш; 

рискларни бошқариш. 
Молиявий 
риск 
контролингда 
асосий 
вазифаларни 
бажаришда 
қуйидагиларга эътибор бериш зарур: 

ташкилотнинг бошқарув тизимини оптималлаштириш; 

ташкилотда 
операциялар 
ҳисоб-китоби 
натижаларини 
таҳлил 
қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;

назорат ва таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш; 

ташкилот ишларини самарадорлигини оширишда ходимларни 
мотивациялаш; 

ташкилотни бошқарув ва хисоб-китоб тизимини автоматлаштириш. 
Ташкилотда 
қабул қилинган қарорларнинг ҳақиқий натижасини 
яхшилаш, ташкилотдаги молиявий рискларни устувор йўналишларига 


182 
эътибор бериш ҳамда ташкилотнинг фаолиятини яхшилаш мақсадидаги 
молиявий риск контролинг шаклланган информацион базани молиявий риск-
таҳлил, молиявий режалаштириш риски ва ички риск назорати ўртасидаги 
мувофиқлаштирувчи бошқарув тизимини билдиради. Молиявий риск 
контролинг - бу келажакда ташкилот, муассаса, фондни ривожлантириш ва 
молиявий ресурларни самарали фойдаланишга йўналтирилган рахбар 
фикрларининг мажмуидир. Молиявий риск контролинг - бу ташкилотда 
ахборот 
тизимини 
яхлит 
интеграциялашга 
эришиш 
мақсадига 
йўналтиришдир. Ташкилот фаолияти юзасидан режалаштириш, назорат, 
таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида рахбарлар 
томонидан ишлаб чиқилган услубий тизимидир. Молиявий риск 
контролингнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат: 

режали молиявий кўрсаткичлар ва меъёрлар асосида рискли қарорларни
кузатиш; 

молиявий риск менежментнинг натижаларини кўзда тутилган натижалар 
билан фарқини ўлчаш; 

ташкилотнинг молиявий ҳолатининг ёмонлашуви ва молиявий 
ривожланиш суръатларининг пасайишини фарқлар салмоғи бўйича 
диагностика қилиш; 

кўзда тутилган мақсад ва кўрсаткичларга мувофиқ, ташкилотнинг 
молиявий фаолияти ҳолатининг яхшилаш бўйича тезкор қарорларни 
ишлаб чиқиш; 

ташқи 
молиявий 
таъсирларга 
боғлиқ 
ҳолда, 
молиявий 
риск 
менежментнинг айрим кўрсаткичларини корректировка қилиш. 
Хорижий давлатларда хусусий ва корпоратив секторда фойдаланиладиган
механизмлар бюджет ташкилотларида рискларни камайтириш мумкин. 
Молиявий риск-менежмент асосий функциялари жумласига ташкилот ва 
муассасада ички молиявий риск-контроллингни амалга ошириш киради. 
Ташкилотда молиявий оқимларни бошқариш соҳадаги қарорларни қабул 


183 
қилиш жараёнини назорат қилиш, молиявий стратегияни амалга ошириш 
мақсадида кутилаётган инқироз ҳолатларини олдини олиш тўғрисида 
огоҳлантириш ва ички молиявий риск-контроллингни ўз ичига олади. 
Молиявий оқимларни бошқариш сиёсати йўналишларини белгилашда 
ғазначилик назорати билан биргаликда олиб боришга алоҳида эътибор 
берилиши керак. Пенсия тизимида молиявий риск-контроллинг функцияси 
назорат органлари зиммасига юкланади. Улар зиммасига молиявий 
оқимларни назорат қилиш: бюджет маблағлари ҳаракати ижросини назорат 
қилиш, жамғарманинг лимитини назорат қилиш, даромадларни ўз вақтида 
тушириш ва пенсия, нафақа, бошқа тўловларни амалга оширишни назорат 
қилиш, дебитор-кредитор қарздорликни доимий мониторинг қилиш каби 
вазифалар тушади. 
Пенсия таъминотида асосий молиявий кўрсаткичларнинг мониторинг 
тизимини яратиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 
1.
Ахборот-ҳисобот маълумотлари тизимини яратишда молиявий риск 
контроллингнинг ҳар бир тури молиявий ва бошқарув ҳисоб-
китобининг маълумотларига асосланади. Мазкур тизим алоҳида 
молиявий кўрсаткичларининг ҳисоб-китоб учун бошланғич ахборот 
базасини кузатиш (масалан, иш стажи, махсус иш стажи, иш ҳақи, 
тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар) дан иборат.
2.
Назорат стандартларида кўзда тутилган ҳақиқий натижаларни ўзида 
ифода этган аналитик кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқилади. Мазкур 
тизимни ишлаб чиқиш жараёнида алоҳида аналитик кўрсаткичларнинг 
бошланғич ахборот базани кузатиш натижасида олинган ахборотлардан 
фойдаланган ҳолда, молиявий риск-таҳлилнинг услублари асосида 
алгоритм тузилади. 
3.
Назорат ҳисоботини шакли, таркиби ва кўрсаткичларини аниқлаш
учун керак бўладиган, назорат учун ахборотларни сақлайдиган тизим 
шакллантирилади. Самарали назоратни таъминлаш учун мазкур 


184 
ҳисобот қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади: назорат қилинаётган 
кўрсаткичнинг 
ҳақиқий 
бажарилиши; 
назорат 
қилинаётган 
кўрсаткичнинг ҳақиқий бажарилишини кўзда тутилгандагидан 
(режадан) фарқи; режали кўрсаткичнинг ҳақиқий кўрсаткичдан фарқи 
пайдо бўлишининг сабаблари. 
4.
Мақсад ва вазифалар тизими шакллантирилгандан сўнг бошқарувчилар 
мақсадлар эришилиши ва вазифалар бажарилишига ижобий ёки салбий 
таъсир қилиши мумкин бўлган ҳодисаларни аниқлаш талаб қилинади. 
Рисклар салбий таъсирли ҳодисалар бўлиб, улар ички ва ташқи 
омиллар таъсири оқибатида юзага келади. Шунинг учун ташкилотлар 
раҳбарлари икки йўналишда режа ишлаб чиқишга мажбур саналади: 
рискларни тартиблаш режаси ва имкониятлардан фойдаланиш режаси. 
Ҳозирги кунда давлат секторида хусусий секторда фойдаланиладиган 
ёндошувлар билан давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари 
фондларда молиявий назорат кучайтирилмоқда. Пенсия жамғармаси 
фаолиятида кўзда тутилган чора-тадбирларнинг мақсади - бюджет 
маблағларини самарасиз ишлатилишини, йўл қўйилган камчиликларни, 
ноқонуний ҳолатларини иложи борича тезроқ олдини олишга қаратилмоқда.
Ташкилот хавфсизлиги тизими қуйидаги қатор кичик тизимларни ўз 
ичига олиши мумкин
1
: иқтисодий хавфсизлик; технологик хавфсизлик; 
экологик хавфсизлик; жисмоний хавфсизлик; психологик хавфсизлик; 
молиявий хавфсизлик; ёнғин хавфсизлиги; ахборот хавфсизлиги. 
Ташкилотларда кадрлар сиёсатини юритишда техника билан таъминлаш 
бўлимларидаги кадрларни жойига қўйиш, мутахассисларни шакллантириш
комьпютерларнинг ишлаши ва назорати учун маъсулларни белгилаш муҳим.
Операцион рискларда операцияларни тўхтатилишига ёки бузилишига олиб 
борадиган рисклар тушунилади. Операцион рискларга ходимнинг 
1
Хошимов П.З. Тадбиркорликнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва тизими. \\ Молия. 
-Тошкент. 2015. -№11. – Б.24. 


185 
ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда хато қилиш рискини киритиш 
мумкин. Операцион рискларнинг йирик гуруҳига технологик рисклар 
киради. Технологик операцияларга компьютер тизимининг бузилиши, 
сақлаш жойлари, шкафларнинг ишдан чиқиши ва электрон тизимнинг 
бузилиши, компьютер маълумотларини ўзгариши (хавфсизлиги) натижасида 
электрон ва қоғоздаги ҳужжатларнинг йўқолиши киради. Таҳлил қилиш 
жараёнида санаб ўтилган ҳолатларнинг сони ошиши ва қайтарилиши
ўрганилади. Технологик рискларни ўрганиш услуби компьютер, дастурий 
таъминот ва ахборот технологияларини сотиб олиш ишларида иқтисод 
қилиш керак эмаслигини кўрсатмоқда. Ахборотлар хавфсизлигини сақлаш 
ишларига алоҳида эътибор қаратилади. 
«Ҳимоя талаб қилаётган активларни тўғри баҳолаш учун ташкилот 
ахборот тизимида аудит ўтказиш ва махфий ахборотларнинг барча оқимини 
белгилаш керак. Бундан кейин таҳдидлар моделини тузиш ва бюджетдан 
самарали 
фойдаланган 
ҳимоя 
воситаларини 
аниқлаш 
зарур»
1
.
Ташкилотнинг ахборот оқими таҳлили хулосасига кўра, ахборот алмашиниш 
типик жараёни учун ахборотларни ҳимоялашнинг типик мажмуасини қўллаш 
ахборот хавфсизлигига бўладиган хавфларнинг катта қисмини бартараф 
қилишига имкон беради. Ахборот ҳимоя воситаларини оқилона созлаш эса 
ихтиёрий ташкилотнинг ахборотларни йўқотишдан 99,0 % ҳимоя қилади. 
Ахборот хавфсизлигига долзарб хавфни аниқлангандан кейин, хавф 
даражасини камайтириш бўйича тавсияларни танлаш ва корхона ахборот 
хавфсизлигини яхшилашга қаратилган самарали чораларни қабул қилиш 
керак. Ушбу усулда ҳар бир активга бўладиган хавф алоҳида 
ҳисобланганлиги сабабли, хавфлар устуворлигини аниқлаш имконияти 
мавжуд ва бунинг асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг устуворлиги 
1
Халмуратов О. У., Тажиев Д., Султанов Й. У. Ташкилотларда ахборот хавфсизлигига бўладиган хавф-хатар 
баҳолаш усули ҳақида // Молодой ученый. 2016. №9.5.- С. 35-39.
 
http://moluch.ru/archive/113/29761/
 


186 
ҳам аниқлаш мумкин. Хавфларни бу усулда баҳолаш хавф эхтимолликларини 
самарали бошқариш имкониятини беради.
Республикамизда 
истиқомат қилувчи барча пенсия ва нафақа 
олувчиларнинг ишончли ҳимояланган, ягона марказлашган маълумотлар 
базасини 
шакллантириш 
имконини 
берадиган 
замонавий 
автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга кенг жорий этиш ишлари 
жадал олиб борилмоқда. Пенсия таъминотида унификациялашган электрон 
маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида «Фидо бизнес» МЧЖ билан 
ҳамкорликда «Пенсия» дастурий мажмуаси ишлаб чиқилди ҳамда бугунги 
кунда ушбу дастурий таъминот республиканинг барча минтақаларида татбиқ 
этилмоқда. Ушбу дастурий таъминотнинг амалиётда кенг жорий этилиши, 
соҳада самарадорликни ошириб, тезкор ва аниқ ҳисоботлар шаклланиши
пенсия тайинланиши ва тўланишида инсон омилини камайтириш орқали 
жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан тезкор назоратни 
таъминлашга хизмат қилмоқда.
«Пенсия» 
дастурий 
мажмуасининг 
келажакда 
идоралараро 
интеграллашуви сифатида, бошқа вазирлик ва идораларнинг электрон 
маълумотлар базаси билан ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этилади. 
Давлат статистика қўмитаси дастури: корхоналар тўғрисида маълумотлар 
олиш ҳамда ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни электрон тарзда 
юбориш. Дастурнинг қўшимча жозибадор таърифи сифатида унинг яқин 
келажакда электрон маълумот сервис хизматини амалга ошира олишини қайд 
этиш лозим. Жамғарма даромадларининг бир турдаги манбаини тўла-тўкис 
шакллантиришда аниқ таҳлилий ҳисоботларга ва тезкор маълумотларга эга 
бўлишни таъминлайди. Тизимни замонавий ахборот технологиялари 
талабларига мувофиқ техник қуроллантириш зарурияти мавжуд. 
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳар бир вазирлик, идора ёки 
муассаса ишининг ажралмас қисмига айланмоқда. Молия вазирлиги 
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан «Пенсия» 


187 
дастурий мажмуасининг жорий этилиши бунга мисол бўла олади. Ҳозирги 
вақтда ушбу тизим жамғарманинг барча 195 туман ва шаҳар бўлимларида 
муваффақият билан қўлланмоқда. «Пенсия» дастурий мажмуаси пенсия ва 
ижтимоий нафақалар оладиган фуқаролар тўғрисидаги барча ахборот 
тўпланган маълумотлар ягона базасидир. У пенсиялар ва ижтимоий 
нафақаларни тайинлаш, ҳисоб-китоб қилиш, қайта ҳисоб-китоб қилиш, 
шунингдек ҳар ойда ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларини автоматлаштиришни 
таъминлайди. Ҳозирги вақтда тизимда ахолининг 9,8 фоизини ташкил этган 
пенсионерлар ва нафақа олувчилар тўғрисидаги маълумотлар: уларнинг 
шахсий паспорт маълумотлари, яшаш жойлари, СТИР ва ШЖБПҲлари, 
ногиронлик ва навбатдаги қайта шаҳодатлаш, меҳнат стажи ва иш ҳақи, 
пенсия ёки нафақа миқдори, компенсация ва бошқа тўловлар, боқувчининг 
қарамоғидагилар сони тўғрисидаги ахборот ва уларнинг паспорт 
маълумотлари жамланди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish