Касимова Гуляр Ахматовна


-расм. Молиявий менежмент функциялари



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75
Bog'liq
Монография

4.3.1.-расм. Молиявий менежмент функциялари
1
 
1
Мирзаев Ф.И. Молиявий рискларнинг турлари, таснифи, бошқариш ва баҳолаш усуллари. Монография. 
Тошкент. Молия. 2006. –Б.53.
Бошқарув субъекти-
нинг функциялари 
Таҳлил килиш 
Ташкил этиш 
Режалаштириш 
Рағбатлантириш 
(мотивация) 
Молиявий назорат 
Активларни 
бошқариш 
Капитални бошқариш 
Инвестицияларни 
бошқариш 
Пул оқимларни 
бошқариш 
Операцион
рискларни бошқариш 
Молиявий 
менежмент 
функциялари 
Махсус функциялар 


177 
Бозор муносабатлари шароитида мулкчилик ва хўжалик юритиш 
шаклидан қатъий назар ташкилот ҳамда корхоналарда хизмат кўрсатишни 
ривожлантириш ва самарали ташкил этиш, энг аввало, ушбу тизимда 
бошқарув ролини қай даражада эканлигига боғлиқ. Ташкилот ва 
корхоналарда бошқарув қарорларининг самарали қабул қилиниши кўп 
жиҳатдан таҳлил ишларини аниқ ва тўғри йўлга қўйилишига боғлиқ. 
Унинг ёрдамида ташкилот ва корхонанинг тўлов қобилияти, ликвидлиги ва 
молиявий барқарорлиги, барча хўжалик-молиявий жараёнларни баҳолаш 
мумкин. Таҳлил ёрдамида ташкилот ва корхонанинг барқарор 
ривожланишига тўсқинлик қилаётган молиявий рисклар аниқланади ва 
сабаблари бартараф этилади. 
Молиявий менежмент функциялари икки турга бўлинади. Бошқарув
субъектининг функциялари қуйидагилардан иборат: ташкил этиш; таҳлил 
қилиш; даромадлар ва харажатларни режалаштириш; ходимларни 
рағбатлантириш; молиявий назорат. Махсус функциялар қуйидагилардан 
иборат: активларни бошқариш; капитални бошқариш; инвестицияларни 
бошқариш; операцион рискларни бошқариш; пул оқимларини бошқариш. 
Ташкилотда бошқарувнинг мақсад ва вазифаларини қуйидагича 
такомиллаштирилади: 

инкироз келиб чиқиш эҳтимоли бўлган ҳолатларни олдиндан кўра 
билиш ва унинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда
тайёргарлик кўриш; 

ташкилотда келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларга қарши 
тура олиш; 

ташкилотда молиявий рискларни тўлиқ ҳисобга олиш; 

ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятини мутаносиблигини
сақлаш. 
Ташкилотда мақсад ва вазифалар қўйилиши (стратегик мақсадлар, 
операцион вазифалар, ҳисобот ва қонунийликни таъминлаш вазифалари) – 


178 
ҳодисаларни самарали аниқлаш, рискларни ва рискка жавоб беришни 
баҳолаш учун зарурий дастлабки шарт саналади. Ташкилотлар мақсад ва 
вазифалари раҳбарлар ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ рискларни, 
уларнинг параметрларини аниқлаб, рискларни юмшатиш учун талаб 
қилинган чораларни қўллагунга қадар белгилаб олинган бўлиши лозим. 
Мақсад ва вазифаларнинг ташкилотлар рискка мойиллиги билан тўлиқ 
мувофиқаштирилганлигини таъминлаш зарур. Одатда, ташкилотлар 
миссиясини бажариш учун биргина эмас, балки бир нечта стратегиялар 
ишлаб чиқиш мумкин ва уларнинг ҳар бирига турлича риск мутаносиб 
бўлади. Ташкилотлар раҳбарлари шундай стратегияни танлаши талаб 
қилинадики (мақсад ва вазифалар тизими билан узвий боғланишди), уни 
амалга ошириш ташкилотларнинг белгиланган рискка мойиллик чегараси 
доирасида фаолият юритишига энг мақбул тарзда имкон беради. Рискка 
мойиллигига боғлиқ равишда мақсадлар эришилиши ва вазифалар 
бажарилиши бўйича режалаштирилган индикаторлардан қуйи ва юқорига 
оғишнинг мумкин бўлган чегараси қайд қилинади. Рискларни баҳолаш – 
аниқланган ҳодисаларни икки параметр бўйича ўлчашдир:
1) ҳодисанинг ташкилотлар мақсад ва вазифаларини амалга оширишга 
таъсири (ҳодиса содир бўлганда ташкилотлар учун эҳтимолий молиявий 
маблағларни ҳисоблаш);
2) муайян давр давомида ҳодисанинг амалга ошиш эҳтимоли.
Рискларни баҳолаш бир марталик жараён эмас, балки ташкилотларининг 
барча бўғинларига кириб борувчи узлуксиз, такрорланувчи ва ўзаро боғлиқ 
чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Ҳодисалар эҳтимоли белгиланган давр 
давомийлиги 
ташкилотлар 
стратегиялари 
вақт 
чегараси 
билан 
мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Юқори эҳтимолли ва кучли таъсирга 
эга рисклар энг муҳим деб ҳисобланади, мос равишда, эҳтимоли кам ва 
кучсиз таъсирли рисклар кам даражада муҳим дея эътироф қилинади. 


179 
Рискларни баҳолаш натижаси ҳар бир рискка иккала параметр (таъсир ва 
эҳтимоллик) бўйича рейтинг ўзлаштирилиши ҳисобланади. 
Назорат 
амаллари 
– 
ташкилотларнинг 
ички 
ҳужжатларида 
мустаҳкамланган сиёсат ва тартиботлар мажмуи бўлиб, уни амалга ошириш 
воситасида раҳбарлар томонидан ишлаб чиқилган рискларни бошқариш 
(рискка жавоб бериш) чора-тадбирларини амалга ошириш таъминланади. 
Назорат амаллари ташкилотга, унинг барча даражадаги бўлимларига ва улар 
томонидан бажарилаётган функцияларга тааллуқли ҳисобланади ва давлат 
секторида ички назоратнинг халқаро стандартлари асосида тартибга 
солинади
1
. Рискларни бошқариш нуқтаи назаридан молиявий 
назорат 
амаллари қуйидагича бўлиши мумкин: 
- превентив (таҳдидлар рўй бериши эҳтимолини камайтиришга ва 
ташкилотларнинг фаолият натижаларига уларнинг эҳтимолий таъсирини 
сусайтиришга йўналтирилган); 
– директив (ташкилотлар фаолиятида конкрет якуний самарага 
эришилишини кафолатлаши лозим, кўпинча улар қонунийликни таъминлаш 
масалаларини ҳал қилишда қўлланилади); 
– детектив (бевосита моддий зарар етказган таҳдид рўй бергандан кейин 
эҳтимолий кўзда тутилмаган якуний таъсирларни аниқлаш ва бартараф 
қилишга йўналтирилган); 
– тузатувчи (юқоридаги таъсирлар пайдо бўлганда ташкилотларнинг 
давлат хизматларини тақдим этиш қобилиятини тиклашга қаратилган). 
Ташкилот ёки муассасада олиб бориладиган назорат тизимининг 
марказий бўғини– молиявий риск контролинг ҳисобланади. «Молиявий риск 
контроллинг — бу ташкилотни бошқаришда қўлланиладиган комплекс тизим 
бўлиб, молиявий менежмент ва молиявий назоратнинг самарадорлигининг 
1
Ушбу стандартларга мувофиқ назорат амаллари ўз ичига қуйидагиларни олади: рухсат бериш ва тасдиқлаш 
жараёнлари; операцияларни амалга оширишда функциялар тақсимланиши (рухсат бериш, амалга ошириш, 
рўйхатга олиш, таҳлил); ресурслар ва рўйхатга олиш ёзувларидан фойдаланиш устидан назорат; трансакциялар 
тўғрилигини текшириш; маълумотларни таққослаш; ташкилотларнинг фаолият юритиш самарадорлигини таҳлил 
қилиш; фаолият йўналишлари, тартиботлар ва операциялар таҳлили; назорат амалларини бошқариш. 


180 
ўзаро таъсирини мувофиқлаштиришга йўналтирилади»
1
. Молиявий риск 
контролинг бюджет ташкилоти, муассаса, корпорация, давлат ҳокимияти 
органини бошқаришда қарорларни қабул қилиш жараёнини информацион-
аналитик қўллаб-қувватлашни таъминлайди. Менежмент тизими чегарасида 
аниқ қарорлар қабул қилишнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
«Контроллинг» (инглиз тилида «

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish