Касимова Гуляр Ахматовна


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   75
Bog'liq
Монография

 4.4.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш 
Ўзбекистонда 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясининг
ҳуқуқий асослари яратилди. Суверен давлат мақомини конституциявий 
жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, 
ижтимоий, маданий ривожланиш йўлининг қонуний асосларини яратиш, 
янги жамият қуриш, янгиланиш ва тараққиётнинг ўз конституциявий модели 
ишлаб чиқилди.
Иқтисодиётини модернизациялашда таркиб топган ижтимоий ҳимоя 
тизими, табиийки, келажакда ўзгариб бораётган аниқ тарихий шароитларга 
мувофиқ ҳолда тегишли суръатда янгиланади. Лекин ижтимоий
йўналтирилган иқтисодиёт шароитида унга бўлган эҳтиёж ҳеч қачон 
йўқолмайди, демократик шаклда ташкил этилган давлат бошқаруви моҳияти
ана шунда кўринади. «Ҳозирги кунда иқтисодиётимизнинг жадал ва 


188 
мутаносиб ривожланиб бораётгани аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил 
ошириш учун мустаҳкам замин яратмоқда. Бюджет ташкилотлари 
ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми ўтган йили 23,2 
фоизга ошди. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар эса 
10,2 фоизга кўпайди»
1
. Кейинги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-
иқтисодий ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар, оқилона ижтимоий сиёсатни олиб 
бориш, кекса фуқароларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига 
йиллик ижтимоий устуворлар билан эътибор берилиши ҳам бежиз эмас. 
4.4.1.-жадвал 
Ўзбекистон Республикасининг йиллик ижтимоий устуворлари
Йиллар 
 
Ўзбекистон Республикасининг йиллик ижтимоий 
 устуворлари 
1997 
Инсон манфаатлари йили 
1998 
Оила йили 
1999 
Аёллар йили 
2000
Соғлом авлод йили 
2001 
Оналар ва болалар йили 
2002 
Қарияларни қадрлаш йили 
2003 
Маҳалла йили 
2004 
Меҳр ва мурувват йили 
2005 
Сиҳат-саломатлик йили 
2006 
Ҳомийлар ва шифокорлар йили 
2007 
Ижтимоий ҳимоя йили 
2008 
Ёшлар йили 
2009 
Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили 
2010 
Баркамол авлод йили 
2011 
Кичик бизнес ва тадбиркорлар йили 
2012 
Мустаҳкам оила йили 
2013 
Обод турмуш йили 
2014 
Соғлом бола йили 
2015 
Кексаларни эъзозлаш йили 
2016 
Соғлом она ва бола йили 
2017 
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили 
1
Каримов И. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация 
ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий 
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш − устувор вазифамиздир”. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда
2015 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Републикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2015 йил. 18 январ.


189 
Ҳукуматимиз томонидан ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш 
учун йирик ижтимоий давлат дастурлари натижасида республикада 
аҳoлининг ҳаёт сифатини юксалтириш масалаларини ҳал этишни кўзда 
тутилди. Мазкур вазифаларни ҳал қилишда ижтимоий дастурларни молиявий 
таъминотини такомиллаштириш асосий омил бўлиб хизмат қилади. 
Мамлакатимизда йилларга қандай ном бермайлик – бу «Оила йили» ёки 
«Аёллар» йили бўладими, «Соғлом авлод йили» ёки «Соғлом она ва бола 
йили», «Маҳалла йили» ёки «Обод турмуш йили» бўладими – буларнинг 
барчаси, ҳеч шубҳасиз, инсон қадриятлари чуқур маъно ва мазмунга эга. 
«2015 йил - Қарияларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини рўёбга чиқариш
асосида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган пенсия таъминоти 
органларининг роли янада такомиллаштирилди. 
Республикамизда «…кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик 
кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга, 
муҳтарам фахрийларимиз ҳаётига дахлдор муаммоларни ҳал этишга алоҳида 
аҳамият қаратилади»
1
. «Бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда 
ифодасини топган энг асосий мақсад - инсон манфаатларини ҳар томонлама 
таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда. «..Кириб келаётган 
янги йил сиёсатимизнинг бош мақсадини, яъни инсон манфаати ҳар нарсадан 
улуғ
,
деган эзгу ғояни изчил давом эттириш, ҳаётимизни янада обод ва 
фаровон этиш йўлида яна бир улкан қадам бўлади»
2
. Инсон манфаатларини 
таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, 
уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва 
1
Каримов И. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва 
диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка 
кенг йўл очиб бериш − устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йилда 
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилга мўлжалланган энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2015 йил. 18 январ.
2
Мирзиёев Ш.
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Презедентининг Ўзбекистон Республикаси 
Конститутциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2016 йил. 8 
декабр.


190 
эҳтиёжларини яхши билиш керак. «Энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан 
мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, 
«Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик 
билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат. Айнан ана шу энг муҳим вазифалар 
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва 
устувор вазифаларига жиддий ўзгартиришлар киритиш учун пойдевор 
бўлиши керак. Ислоҳотларнинг қай даражада самара бераётганини 
кўрсатадиган мақсадли дастурларни амалга ошириш натижадорлиги 
муҳим»
1
.
Ўзбекистонда 
«Кучли 
давлатдан–кучли 
фуқаролик 
жамиятига» 
концепцияси изчил амалга оширилар экан, бунда Пенсия жамғармасига 
алоҳида аҳамият берилади. Пенсия жамғармаси – ижтимоий таъминот 
тизимининг халқимизга хос ноёб тизимидир. Пенсия жамғармаси 
институтининг жорий қилиниши давлат бюджетининг аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш харажатларини молиялаштиришда ижобий бурилиш ясади.
«Мамлакатда давом этаётган ва бозор иқтисодиётини қарор топтиришга
қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар фуқароларни
самарали ижтимоий ҳимоялашни, хусусан, корхоналар ходимларини
ҳимоя қилишни ниҳоятда муҳим вазифалардан бирига айлантирди. Бир 
томондан, бу ўзгаришлар фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини
кучайтиради, иккинчи томондан эса, инсон фаолиятининг айрим муҳим
томонларида ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кўпроқ маблағ 
сарфланишини талаб этади»
2
.
Пенсия таъминоти тизими ўзининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 
тўртта функцияни бажаради: макроиқтисодий функцияси – миллий 
1
Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 
2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2016 йил.
2
Ботиров А., Аметова Ф. Ижтимоий соҳа тараққиётида пенсия таъминоти тизимининг аҳамияти. // Молия. 
-Тошкент. 2015. №4. – Б.114. 


191 
иқтисодиёт ва жамиятда ижтимоий ва макроиқтисодий барқарорликни 
таъминлаш; сиёсий функцияси – аҳоли қатламлари орасида ижтимоий
барқарорликни таъминлаш; иқтисодий функцияси – ишлаётганлар ва 
меҳнатга лаёқатсизлар, ёш ва кекса авлодлар, кўп ва кам даромадли аҳоли 
қатламлари ўртасидаги қарама- қаршиликларни бартараф қилиш; ижтимоий 
функцияси – яратилган ЯИМни ижтимоий адолат тамойили асосида 
фуқароларга тақсимлаш. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish