169
фуқароларига ғамхўрлик кўрсатиш вазифаси юқорига кўтарилган. Давлат
томонидан фуқароларга таҳдидли вазиятларда хавфсизлик, ишончлилик ва
ижтимоий ҳимоя ташкил этилади ва бошқарилади. Шу мақсадларни амалга
ошириш учун Швецияда 1977 йилда ижтимоий идорани қайта
ташкил этиш
ишлари ўтказилди. Ижтимоий хизматнинг ғоят кенг, етарлича аниқ ва
тушунарли вазифалари таърифланди. Булар ичида даромадни кафолатлаш
юзасидан тўртта энг асосий йўналишни ажратиш мумкин: атроф муҳитни
сақлаш, ижтимоий хизматларда тегишли чора-тадбирлар, фуқароларни
парваришлаш (соғлиқни сақлаш) ва меҳнат муҳитини ҳимоя қилиш.
Кўрсатилган йўналишлардан ҳар бири учун аниқ ижтимоий институт
жавоб беради. Таъкидланган ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган
фаолият етарлича ижобий натижаларга олиб келди. Айниқса, бунинг ёрқин
мисоли сифатида мевалари сезиларли бўлган «умумий иш ҳақи сиёсати»
хизмат қилиши мумкин. Бу сиёсат Швециянинг ўзида ҳам, бошқа хорижий
давлатларда ҳам турлича баҳоланди.
Дастлаб касаба уюшмалари
томонидан жорий этилган бу сиёсат асосий мақсад сифатида бир хил
касбий тайёргарлик савиясига эга бўлган лекин иқтисодиётнинг турли
секторларида, яъни давлат ва хусусий секторда банд бўлган ишчиларнинг
иш ҳақисидаги фарқларини бартараф этишга йўналтирилган. Бу борада
касаба уюшмалари тадбиркорлар уюшмаси билан иш ҳақи
микдори
юзасидан қизғин музокаларини олиб бордилар, натижада иш ҳақи
даражасини деярли тўлиқ тенглаштиришга эришилди. Лекин сўнгги
вақтларда мутахассислар томонидан ишчиларнинг маълумот ва малака
даражаси, уларнинг шахсий фазилатларини ҳисобга олмайдиган тақсимлаш
сиёсати кескин танқид қилинмоқда.
Юқорида таъкидланган ўз афзаллиги ва камчилигига эга бўлган учта
моделдан ҳеч бири ҳеч бир давлатнинг ижтимоий ҳимоя тизимининг
мукаммал тури сифатида соф кўринишида учрамайди. Амалда либерал,
корпоратив ва ижтимоий демократик моделларнинг уйғунлашувини
170
кузатиш мумкин, бунда улардан биттасининг ўзига
хос томонлари
устунлик қилади. Мисол учун Канада пенсия суғуртаси билан бир қаторда
«халқ пенсияси» деб аталган пенсия мавжуд. Шу каби пенсия Австралияда
ҳам жорий этилган.
АҚШда ижтимоий суғурта кассаларидан ташқари тўланадиган турли-
туман пенсиялар мавжуд. Бунда 100 тадан кўп моддий ёрдам дастурлари
амал қилади, бу дастурлар миқёси, маблағ билан таъминланиш манбалари
жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. «Мазкур дастурлар Федерал
вазирликлар (Соғлиқни сақлаш
ва ижтимоий хизматлар, Қишлоқ хўжалиги,
Меҳнат уй-жой қурилиши ва шахар ривожланиши, Ички ишлар
вазирликлари) кўмагида ҳамда «Фахрийларнинг ишлари бўйича бошқарма»,
«Темир йўлчиларнинг пенсия таъминоти бўйича Уюшма» ва «Фуқаролик
хизмати Комиссияси» кўмагида амалга оширилади»
1
. Шу билан бирга
кўпгина ижтимоий дастурлар алоҳида, мувофиқлаштирилган ва уюшган
тизимни ташкил этмаган ҳолда амалга оширилади.
Пенсия
тизими асосий ижтимоий вазифа, яъни меҳнат қилишга
лаёқатсизлик сабабли йўқотилган даромад миқдорини мақбул даражагача
тиклаш йўли билан мухтожликни камайтириш ва қашшоқликни олдини
олиш вазифасини бажаради. Қуйидаги жадвалда хорижий давлатларда
пенсия тизимининг таркибий тузилиши берилган.
Биринчи шакл - белгиланган тўловлар – пенсия суғуртасини
таъминлашнинг кенг тарқалган шакли бўлиб, пенсия тушумларининг
ҳажми фуқаронинг ишлаган иш стажига ва унинг меҳнат
фаолиятидаги
алоҳида ҳисобланган иш ҳақисига боғлиқ. Ҳозирги кунда Швеция,
Швейцария, Австрия, Белгия, Болгария, Буюк Британия, Греция, Дания,
Канда, Люксембург,
Португалия, АҚШ, Туркия, Уругвай, Финляндия,
Франция, Чехия каби 32 дан ортиқ давлатларда жорий этилган.
1
Jun Peng. State and Local Pension Fund Management –USA.: «Auerbach Publications». 2008. −P. 120
.
171
Иккинчи шакл белгиланган взнослар – ҳар бир ходимнинг алоҳида
ҳисобрақами мавжудлигини билдиради, унда маблағлар йиғилиши ва
сақланиши билан характерланади. Пенсия ёшига етганда, ходим пенсияга
чиққанда йиғилган капитал пенсия даромадига айланади. Бу маблағлар
белгиланган шартлар асосида пенсия суғуртасини молиялаштириш учун
ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: