Касимова Гуляр Ахматовна


IV -БОБ. ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ МАБЛАҒЛАРИНИ САМАРАЛИ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75
Bog'liq
Монография

IV -БОБ. ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ МАБЛАҒЛАРИНИ САМАРАЛИ
БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ
4.1. Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ахборот 
технологияларидан самарали фойдаланиш 
«Ахборот» - бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар ёки маълумотдир. 
Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги - ҳар бир шахснинг ўзи истаган 
ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли эканлигидир. Ўзбекистон 
Республикасида барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор 
шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган 
ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш 
имконияти яратилди. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда 
қабул қилинган «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги 
Қонунига кўра, ҳар бир фуқаро ўз манфаатларига дахлдор ахборотларни 
бепул, бошқа ахборотларни келишув бўйича ҳақ тўлаб олиш имкониятига 
эга. «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, Пенсия 
жамғармаси фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ масалалар 
бўйича: 
оммавий ахборот воситалари ёрдамида республика аҳолисини 
фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича хабардор қилади; 
белгиланган тартибда тайинланган шахсий пенсиялар тўланишини 
ташкил этади; 
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқариш, 
ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш 
масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан 
ўзаро ҳамкорлик қилади, имтиёзли пенсияларни такомиллаштириш ва 
тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади; 
фуқароларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган 
муддатларда кўриб чиқади, фуқароларни қабул қилади. 


152 
Пенсия таъминоти соҳаси фаолиятини техник модернизация қилиш 
асосида, республикамизда пенсионер ва ногиронларни манзилли ҳимоя 
қилиш, шунингдек, бу қатлам вакилларига қаратилган ижтимоий хизмат 
турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, пенсия ва нафақаларни 
тайинлашда, авваламбор, ахборот технологиялари ёрдамида инсон 
омилининг салбий ролини чеклаш Пенсия жамғармаси ўз олдига қўйган 
устувор вазифалардан биридир.
Айнан шу мақсадда, энг аввало, республикамизда истиқомат қилувчи 
барча пенсия ва нафақа олувчиларнинг ишончли ҳимояланган, ягона 
марказлашган маълумотлар базасини шакллантириш имконини берадиган 
замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга кенг жорий 
этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Унификациялашган электрон 
маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида «Фидо бизнес» МЧЖ билан 
ҳамкорликда «Пенсия» дастурий мажмуаси ишлаб чиқилди ҳамда бугунги 
кунда ушбу дастурий таъминот республиканинг барча минтақаларида татбиқ 
этилмоқда. Ушбу дастурий таъминотнинг амалиётда кенг жорий этилиши, 
соҳада самарадорликни ошириб, тезкор ва аниқ ҳисоботлар шаклланиши, 
пенсия тайинланиши ва тўланишида инсон омилини камайтириш орқали 
жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан тезкор назоратни 
таъминлашга хизмат қилмоқда. Мазкур дастурнинг келажакда идоралараро 
интеграллашуви сифатида, бошқа вазирлик ва идораларнинг электрон 
маълумотлар базаси билан ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этилди. 
Бюджет тизимида тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон 
маълумотлар базасига боғланиш ҳамда ушбу дастурлар билан ўзаро ахборот 
алмашинув ишлари қуйидагилардан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг «КИГБ-4» 
дастури: 

Пенсия жамғармаси даромад ва харажатларининг шаклланишини 
таснифлаш ва унинг турлари бўйича тақсимотини таъминлаш; 


153 

барча бўғинларда харажатларни амалга ошириш, (пенсия ва нафақалар 
тўловларини 
молиялаштириш), 
шу 
мақсадда 
электрон 
тўлов 
топшириқномаларини on-line режимида тақдим этиб бориш; 

Пенсия жамғармаси харажатларининг тезкор мониторингини олиб 
бориш ва ҳисоботларни юритиш; 
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ дастури: 

пенсия ва нафақаларни тўлови бўйича ойлик электрон тўлов 
рўйхатларини шаклантириш ва on-line режимида тақдим этиб бориш; 

ойлик жорий пенсия ва нафақалар тўлови якунлари бўйича электрон 
солиштирма далолатномаларни шакллантириш; 

ҳудудлар кесимида тўлов қолдиқлари бўйича кунлик тезкор 
маълумотларни олиш. 
ДТ Халқ банки ва тижорат банклари дастурлари: 

тижорат банклари томонидан пластик карточка орқали тўлаб 
бериладиган пенсия ва нафақалар бўйича ойлик электрон тўлов 
рўйхатларини шакллантириш, солиштириш ва уларни тақдим этиб 
бориш; 

ҳудудлар кесимида тўлов қолдиқлари ҳамда тўланган маблағлар 
миқдори бўйича маълумотлар олиш; 

пенсия ва нафақа олиш учун мурожаат этган фуқаролар бўйича уларнинг 
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағларига амалга 
оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумот алмашиш; 

пенсия ва нафақа олиш учун мурожаат этган фуқароларнинг шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари бўйича олинган 
маълумотлар билан фуқаронинг Жамғармага тақдим этган (иш стажи ва 
иш ҳақи тўғрисидаги) маълумотларни солиштириб бориш. 
Давлат солиқ қўмитаси дастури: 


154 
o
юридик шахслар жамғармага ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган 
ташкилотлар бўйича ва уларнинг тушган пуллари тўғрисида 
маълумотлар олиш; 
o
фуқароларнинг жамғармага тақдим этган (иш стажи ва иш ҳақи 
тўғрисидаги) маълумотларни ойлик иш ҳақи маълумотлари билан 
солиштириб бориш. 
Давлат статистика қўмитаси дастури: корхоналар тўғрисида маълумотлар 
олиш ҳамда ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни электрон тарзда 
юбориш. Дастурнинг қўшимча жозибадор таърифи сифатида унинг яқин 
келажакда электрон маълумот сервис хизматини амалга ошира олишини қайд 
этиш лозим.
Мазкур турдаги информацион-интерактив хизматлар турлари рўйхатига 
қуйидагиларни қўшиш мумкин: 

пенсия олувчиларга уларнинг пенсия миқдорлари ўзгариши хусусидаги 
маълумотларни мобил телефонларига SMS кўринишида юбориш; 

фуқароларга уларнинг ҳисобланган пенсия миқдорлари хусусидаги 
маълумотларни электрон почталари орқали кузатиб бориш имкониятини 
бериш; 

фуқаролар томонидан ўзларининг пенсия миқдорларини масофадан 
туриб (Пенсия калькулятори) жамғарманинг веб-сайтида ҳисоблаш 
имкониятини таъминлаш; 

пенсия таъминоти қонунчилигига доир янгиликлар ва ўзгаришларни 
фуқароларнинг электрон почталарига тарқатиш; 

фуқаролар мурожаатларини ўрганиб чиқадиган, доимий автоматик 
равишда фаолият юритувчи ишонч ва шошилинч телефонларини ишга 
тушириш. 
Тизим фаолиятига замонавий веб-технологияларни жорий этилишининг 
мантиқий давоми сифатидаПенсия жамғармаси тизимида тезкор электрон 
ҳужжат алмашинуви ва кадрлар мажмуи бўйича — WSP «Personal» дастурий 


155 
таъминоти ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий қилинишини таъкидлаш 
мумкин. WSP «Personal» дастурий таъминоти – тизимда фаолият кўрсатувчи 
барча мутахассис ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилган 
базаси бўлиб, бунда жойлардаги кадрлар сифат таркибини тезкор назорат 
қилиш, таҳлил қилиш ва тегишли маълумотларга эга бўлиш имкони мавжуд. 
Шу билан бирга, мазкур дастурнинг юқоридаги имкониятларидан 
ташқари, унинг таркибида ходимлар малакасини ошириб бориш учун пенсия 
қонунчилигига доир ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг, идоравий меъёрий 
қўлланмаларнинг электрон базаси шакллантирилган. Шунингдек, қоғоз 
сарфини камайтириш мақсадида автоматлаштирилган электрон ҳужжат 
айланиши дастури тизим фаолиятида муваффақиятли фойдаланилмоқда, 
бунда юқори идоралардан ёки тўғридан-тўғри келиб тушган барча 
ҳужжатларни, фуқароларнинг мурожаатларини марказлашган автоматлаш-
тирилган тизим орқали қуйи бўғинларга етказиш, ижросини назоратга олиш, 
тегишли жавоблар олинган ҳужжатларни назоратдан чиқариш асосида 
мониторинг ўрнатилганлигини алоҳида қайд этиш лозим. 
Фуқароларга пенсия тайинлаш учун мурожаат этган шахснинг бошқа 
ҳудудда меҳнат фаолияти юритган даврини аниқлаш учун, жамғарманинг 
худудий бўлинмалари ўртасида ўзаро сўров хатларини юбориш, мурожаатга 
тўлақонли ва ҳаққоний жавоб олиш ҳамда ушбу жараён устидан тегишли 
назорат механизмини назарда тутадиган «Сўров» модули — WSP «Personal» 
дастурининг қўшимча функционали ҳисобланади. Жамғарманинг туман 
(шаҳар) бўлимларида хўжалик юритувчи субъектлар айби билан меҳнатда 
майибланиш туфайли тайинланган ногиронлик пенсияларига сарфланган 
маблағларни қоплаш юзасидан регресс даъволари ҳисобини юритиш, 
ундирилиши лозим бўлган маблағлар ҳамда уларнинг қолдиқлари бўйича 
ягона интеграллашган маълумотлар базаси яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, 
жамғарма 
даромадларининг 
бир 
турдаги 
манбаини 
тўла-тўкис 
шакллантиришда аниқ таҳлилий ҳисоботларга ва тезкор маълумотларга эга 


156 
бўлишни таъминлайди. Тизимни замонавий ахборот технологиялари 
талабларига мувофиқ техник қуроллантириш зарурияти, юқорида зикр 
этилган саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришнинг асосий омилидир. 
Айни шу мақсадда, бугунги кунда Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи 
аппарати томонидан коммуникацион ускуналар чет элдан келтирилиб, 
ҳудудий бўлинмалар тўлиқ таъминланди. Тизимда амалга оширилган ишлар 
натижасида соҳани замонавий ахборот ва коммуникация асбоб-ускуналари, 
технологиялари билан техник жиҳатдан қуроллантириш даражаси 2010 
йилдаги 28,5 фоиз ўрнига, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 100,0 фоизга 
етди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармаси ва ҳудудларда уларнинг тузилмалари ташкил 
этилиб, Ўзбекистонда фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасида
ягона электрон база тизими яратилиб, соҳа фаолияти такомиллашиб 
бораётганлиги, жамғарманинг худудий бўлимларини замонавий ахборот 
технологиялари билан техник жиҳозлаш даражасини кескин ошиши,
республикамизда пенсионер ва ногиронларни манзилли ҳимоя қилишни, 
уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш зарурлиги ҳамда 
ижтимоий 
муҳофазасини 
таъминлашда 
қонунчилик 
базасининг 
такомиллашиб 
бориши, 
шунингдек, 
ижтимоий 
хизмат 
турларини 
кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда мамлакатимизда бу қатлам 
вакилларини қўллаб-қувватлашда катта аҳамият касб этади. Пенсия 
таъминотида замонавий компьютер технологияларини қўллашнинг асосий 
мақсади - пенсия таъминотининг турли жараёнларида ахборотларга бўлган 
талабни қондириш, давлат миқёсида молиявий ахборотларни қайта 
ишлашнинг янги ахборот тизимини яратиш натижасида молиявий 
ресурсларни бошқаришни тубдан ўзгартиришга қаратилди. 
Ўзбекистон 
Республикасида Халқ банки бошқарув жараёнларини 
автоматлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларини


157 
жорий этиш, электрон ҳужжат айланмаси тизимини кенгайтириш ва ахборот 
коммуникация технологиялари тизимини мақсадли кўрсаткичларига эришиш 
юзасидан чора-тадбирлар режаси тузилди. «Фуқароларни жамғариб 
бориладиган пенсия таъминоти ахборот тизимларини ривожлантириш»
бўлими чора-тадбирлар режасида қуйидагилар кўзда тутилди: 

фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотлар базаси билан 
интеграциялаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 

фукароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини 
ривожлантириш ва кўрсатилаётган хизматлар туркумини кенгайтириш;

фуқаролар учун фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия 
таъминоти дастурида ўз ҳисоб рақамларини интернет, мобил қурилма, 
ва SMS лар орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш; 

фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимидаги 
фойдаланишга топширилган «Электрон реестрларни қабул қилиш»
интерактив хизматини ривожлантириш мақсадида, банкда яратилган 
“Банк иккинчи даражали рўйхатга олиш” тизими базасида электрон 
рақамли имзони рўйхатга олиш марказига лицензия олиш ва иш 
фаолиятини ташкил этиш. 
Пенсия жамғармалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар оммабоп 
бўлишининг зарурий шарти тўловлар юқори даражада кафолатланган-
лигидадир. Шу тариқа, пенсия аъминотида ижтимоий барқарорлик вазифаси 
бажарилмоқда. 
Пенсия таъминоти соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан 
бири бўлган Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларини якка 
тартибда ҳисоби бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ишлари 
якунлангандан кейин мамлакатдаги демографик ва меҳнат бозори ҳолати, 
бандлик сиёсати, умумий ва махсус меҳнат стажининг давомийлиги, суғурта 


158 
стажининг давомийлиги, ходим учун иш берувчи томонидан тўланган 
суғурта бадаллари миқдори, пенсия тайинланиш санаси, меҳнат ва пенсия 
ёшида бўлган кўпчилик аҳоли тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар базаси 
шаклланади. Якка тартибдаги ҳисобга олиш фуқароларнинг Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия 
жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини ҳисобга олиш тизимини янада 
такомиллаштириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини 
соддалаштиради. Фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта 
бадаллари суммалари тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс 
бўйича иш берувчилар томонидан солиқ органларига фуқароларнинг Пенсия 
жамғармасига ягона ижтимоий тўлови ва суғурта бадаллари бўйича солиқ 
ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 
апрелдаги «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта 
бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий 
этиш 
чора-тадбирлари 
ҳақида»ги 
90-сон 
Қарорига 
мувофиқ, 
маълумотларнинг электрон алмашинуви йўлга қўйилди. Чунончи, Тошкент 
шаҳри ва вилоятида фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари 
тўғрисидаги маълумотлар 2015 йилнинг I ярмидан бошлаб Давлат солиқ 
қўмитаси маълумотлар базасида шакллантирила бошланди. 2016 йил I 
чорагидан ушбу амалиёт Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига татбиқ этилди. 
Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича 
дастурий таъминотни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган 
ахборот ресурс базаси жорий этилди. Фуқароларнинг бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга 
олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантирилади ва 
белгиланган тартибда юритилади. Ўзбекистон Республикаси Ахборот 
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан 


159 
биргаликда фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали 
орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги 
маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизмати жорий 
этилди.
Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва 
юритишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ 
қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базаси негизида фуқароларнинг 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг якка тартибда ҳисобга олиш 
бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратиш 
ҳисобланади. «Якка тартибдаги ҳисобга олиш - давлат ижтимоий суғуртаси, 
шу жумладан давлат пенсия таъминоти мақсадлари учун иш берувчи 
томонидан ҳар бир жисмоний шахс бўйича тақдим этиладиган маълумотлар 
асосида электрон ҳисобни юритишдир»
1
. Иш берувчи — жисмоний шахс 
билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартнома 
тузган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва 
ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилган юридик шахс, солиқ 
агенти. Якка тартибдаги ҳисобга олишга фақат Ўзбекистон Республикаси 
Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг 
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари йўл қўйилади.
Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва 
юритиш тартиби қуйидагича бўлади. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш 
реестри фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта 
бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Иш берувчи маълумотларни солиқ ҳисоби бўйича жойлашган давлат 
солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари
тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишнинг жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 
90-сон Қарори. 2015 йил. 14 апрел.


160 
назарда тутилган муддатлар ва шаклда тақдим этади. Давлат солиқ хизмати 
органлари маълумотлар келиб тушишига кўра, уларни Давлат солиқ 
қўмитасининг 
Марказлашган 
ахборот 
базасига 
киритади. 
Давлат 
пенсияларини тайинлаш ва тўлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш 
мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан Пенсия жамғармасига Давлат 
солиқ 
қўмитасининг 
Марказлашган 
ахборот 
базасида 
жойлашган 
маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
1

Пенсия жамғармасининг электрон сўрови Давлат солиқ қўмитасининг 
Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланишга 
ҳуқуқ бериш учун асос ҳисобланади. Пенсия жамғармасининг электрон 
сўрови келиб тушганда, Давлат солиқ қўмитасининг Марказлашган ахборот 
базаси якка тартибдаги ҳисобга олишнинг тегишли маълумотларини 
шакллантиради ва юборади. Пенсия жамғармаси «Ўзбекистон почтаси»
очиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг 
бўлинмаларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари 
ҳамда бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши мониторингини 
олиб боради ва текширади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
ишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари 
бўйича замонавий назарий ишланмаларни ва хорижий тажрибаларни 
ўрганади. Жамғарманинг маблағларини олувчилар, пенсиялар ҳамда давлат 
ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги 
ахборотни ишлаб чиқишда қатнашади ва автоматлаштирилган тизимда қайта 
ишлашни жорий этади.
Дастурий мажмуанинг иши исталган вақтда муайян давр учун муҳим 
бўлган ахборотни олиш имкониятини яратади. Идоралараро «Нафақа» ягона 
ахборот тизими Пенсия жамғармаси, вазирлик ва идораларнинг электрон 
11
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари
тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишнинг жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 
90-сон Қарори. 2015 йил. 14 апрел.


161 
базалари ўртасидаги ахборот алмашинувини таъминлайди. Ушбу лойиҳани 
рўёбга чиқариш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 
«2015–2017 
йилларда 
пенсия 
таъминотининг 
ягона 
идоралараро 
интеграциялаштирилган ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ амалга оширилади. 
2015–2017 
йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия таъминотининг 
ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини жорий этиш 
режа-жадвалига мувофиқ, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва 
тижорат банклари ўртасида Марказий банк орқали ахборот алмашинуви 
амалга оширилмоқда. Босқичма-босқич унга олий ва ўрта махсус таълим, 
Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги Ғазначилиги, Олий суднинг электрон 
маълумотлар базалари уланади. Бу эса пенсионер ҳаётининг барча жабҳалари 
– маълумоти, меҳнат фаолияти, солиқлар ва мажбурий бадаллар тўлаши, 
ижтимоий аҳволи, қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши ва 
бошқалар тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиш имконини беради, 
республикамизда режа-жадвални тўлиқ рўёбга чиқариш 2017 йил охирида 
якунланади. 
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсия тайинлаш бўйича 
комиссияси қарори асосида шахсга тайинланган пенсия ва нафақа 
тўғрисидаги маълумотлар қайд этиладиган ва расмийлаштириладиган 
ҳужжат
 
– «шахсий карточка» деб аталади. Ёпилган шахсий карточкалар 
Ҳаракатдан тўхтатилган шахсий карточкаларни рўйхатга олиш китобига қайд 
қилиш орқали Пенсия жамғармаси бўлимининг архивига топширилади ҳамда 
Пенсия жамғармаси бўлимининг тегишли ходимлари жавобгарлиги остида 
сақланади. Фуқаро ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро 
шартномалар тузмаган давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганда, 
мониторинг гуруҳи инспектори шахснинг пенсия тўловини тўхтатиш 
тўғрисидаги аризаси, ички ишлар бўлимида рўйхатдан чиқарилганлиги 


162 
тўғрисидаги белгиси мавжуд паспорт нусхасига асосан шахсий карточка ва 
пенсия йиғмажилдини ёпади, ахборот тизимидан ўчиради ҳамда 
ҳужжатларни Пенсия жамғармаси бўлими архивига топширади. 
Ўзбекистонда «“Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида
«Ўзархив» агентлиги томонидан фуқароларнинг пенсияларини
расмийлаштириш учун пенсия таъминоти органларининг талабномалари
бўйича архив маълумотларини электрон шаклда етказиб беришнинг 
ахборот хизматларини жорий этиш бўйича намунавий лойиҳани амалга
ошириш юзасидан лойиҳа концепцияси, техник топшириғи ва дастлабки
техник-иқтисодий асослаш ҳужжати вазирлик ва идоралар билан 
келишилди. «Республикамизда архив ишини ривожлантиришнинг 2015 йил
якунига мўлжалланган режаси 32 та кўрсаткичлар бўйича тўлиқ, 21 та 
кўрсаткич бўйича эса ошириб бажарилди. 2015 йил давомида давлат 
архивларига фуқаро ва ташкилотлардан жами 191252 та (2014 йилда
150147 та), ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушди, 
улардан 1533376 нафар фуқаро архивга шахсан мурожаат этди. Архив 
хужжатлари асосида 176922 та сўровлар бажарилиб (2014 йилда 138353 
та), улардан 164202 таси ижобий, 12720 таси салбий жавобларни ташкил
этди. Сўровлар асосан меҳнат стажи, иш ҳақи, тақдирланиш, эвакуация,
ўқиш даврни тасдиқлашдан иборат. Ягона интерактив давлат хизматлари
порталига ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш 
ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда
мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотларини бериш бўйича
сўровлар тарзида қабул қилиш йўлга қўйилиб, жорий йил давомида жами
2103 сўровлар (2014 йилда 1484 та) қабул қилинди»
1
. Республика давлат
1
Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда 
таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада 
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 
мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасини ўрганиш бўйича илмий-оммабоп рисола. Тошкент. Маънавият. 
2016. –Б.292. 


163 
архивлари томонидан пуллик хизматлар асосан идоравий архивлар
ҳужжатларга илмий-техникавий ишлов бериш, мавзули сўровларни 
бажариш ва меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат бўлди. 
Ахборот тизимига киритилган, уларга пенсия ёки нафақалар тайинлаш 
учун зарур бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар Пенсия 
жағармасининг электрон сўрови асосида электрон шаклда тақдим этилади. 
Ушбу механизмни ишга тушириш учун фуқароларга тегишли ариза билан 
Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиш етарли. Шу тариқа, пенсия ва 
нафақаларни тайинлаш учун зарур қоғоз шаклидаги маълумотномалар ва 
тасдиқловчи ҳужжатларни олиш зарурати йўқолади. Масалан, бугунги кунда 
пенсионер иш стажини тасдиқлаш учун архив муассасалардан тегишли архив 
маълумотномаларини тақдим этиши керак. Агар минтақада уларни бир нечта 
архив берса ёки улар пенсияга талабгор яшайдиган жойдан узоқда 
жойлашган бўлса-чи? Уларни тўплашга қанча пул ва вақт сарфланишини 
тасаввур қилинг! Пенсия жамғармаси бўлими билан «Ўзархив» агентлиги 
муассасалари ўртасида электрон ахборот алмашинуви эса ариза берувчига 
ушбу муаммони тез ва моддий харажатларсиз ҳал этиш имконини беради.
Бироқ шуни таъкидлаш лозимки, электрон шаклга эга бўлмаган ва 
пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграцияланган ахборот 
тизимига уланган идоравий базаларда мавжуд бўлмаган айрим маълумотлар 
қоғоз шаклида тақдим этилиши керак. Фикримизча, ҳужжатлар айланишини 
электронлаштириш вақт ўтиши билан қоғозли ҳужжатлар сонини анча 
камайтиради, кейинчалик эса уларни умуман муомаладан чиқариб юборади.
Замонавий шароитда пенсия тизими фаолиятини техник модернизация 
қилиш, Пенсия жамғармаси маблағларининг самарадорлигини ошириш,
фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш муҳимдир. 
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимларида ҳам 
ҳаракатдаги архивлар фаолиятини автоматлаштириш керак. 


164 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish