Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75
Bog'liq
Монография

»
 3
.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва 
уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш 
мақсадида Пенсия жамғармаси маблағлари бўйича мажбурий тўловлар, 
бадаллар ҳамда бошқа тўловларни Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг Ғазначилигининг Ягона ғазна ҳисобварағига жамланади. 
Мазкур мақсадли маблағлардан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, 
компенсация ва бошқа тўловлар ўз вақтида таъминланади.
Қуйидаги 3-жадвалда Пенсия жамғармаси харажатларининг таркибий 
тузилиши берилган. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатлари 
2011 йилда 6144,4 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 18113,3 
млрд.сўм режалаштирилди. Бу харажатнинг умумий хажми (абсолют 
қўрсаткичлари) ва нисбий кўрсаткичлар ҳам ўсмоқда. Пенсия жамғармаси 
харажатлари таркибида ишлайдиган ва ишламайдиган фуқароларга пенсия 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат 
дастури тўғрисида»ги 2302-сон Қарори.
 
2
Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 
2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2016 йил.
3
Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 
2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2016 йил.


201 
харажатларига катта маблағлар йўналтирилмоқда. Жамғарма маблағларидан 
ишламайдиган фуқароларга пенсия харажатлари 2011 йилда 5862,7 
млрд.сўмни (95,4 фоиз) ташкил этган бўлса, 2015 йилда 12838,1 млрд.сўм 
(77,5 фоиз) маблағ ажратилди, 2016 йилда 14779,6 млрд.сўм (81,5 фоиз) 
маблағ ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитаси маълумотларига
кўра, 1991-2015 йилларда республика аҳолиси 10,4 миллион кишидан 
кўпайиб, 2016 йил 1 январда 31576,4 минг кишини ташкил этган.
Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўртача йиллик ўсиш
суръати 1991 йилда - 2,4 фоизни, 2001 йилда - 1,3 фоизни, 2015 йилда -1,7
фоизни ташкил этган. Ҳисоб-китобларга қараганда, мамлакатда 2014
йилнинг ўзида пенсиялар миқдори икки марта оширилди. Марказий Осиё
давлатлари ичида фақат Ўзбекистонда бир йилда (2014 йил) пенсия
миқдори 1,2 мартага ошган. Пенсия ҳажмининг иш ҳақидаги улуши 
(қоплаш коэффиценти) муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлардан 
биридир, мамлакатда бу кўрсаткич 41,0 % дан юқори.
“Мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан 
кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача 
ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди»
1
Юртимизда аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси ҳам сезиларли равишда 
ошганлигини қайд этиш лозим. Бу кўрсаткич 1990 йилда 67 ёшни ташкил 
этган бўлса, 2012 йилда 73,4 ёшни ташкил этди. Жумладан, эркаклар 
ўртасидаги ўртача умр кўриш 66 ёшдан 71 ёшгача, аёллар ўртасида эса 70 
ёшдан 75,8 ёшга узайганлигини фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш 
ва турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг аниқ ва 
яққол натижаси сифатида баҳолаш ўринли бўлади.
1
Каримов И. Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт 
йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир. Ўзбекистон Республикаси Презедентининг 
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги 
маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2014 йил. 5 декабр.


202 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish