120
сифатида қараш мумкин. Жамғарма топилган пулнинг
жорий истеъмолдан
ортиб қолганини билдирганидан уни ҳам фаровонликка хизмат қилади,
деб айтиш мумкин. «Пенсия жамғармаларидаги фуқаролар ва хўжалик
юритувчи субъектларнинг мажбурий ва ихтиёрий жамғарма бадаллари
уларни давлатнинг молиявий иштироки асосида шаклланувчи,
муайян
жамғарма ташкил этган аҳоли тоифаларига тўловларни амалга ошириш ва
ижтимоий ҳимоялаш учун мўлжалланган мустақил пул жамғармалари
сифатида таърифлаш имконини беради
»
1
. Фаровонлик даражаси аҳолининг
турмуш даражасини ифодалайди. Фуқароларнинг ҳаётдаги эҳтиёжларини
иқтисодиёт ривожланишининг муайян ҳолатида қондирилиши турмуш
даражасини билдиради.Фаровонлик – бу
инсоннинг яшаши учун зарур
маблағлар миқдори ва ҳаёт учун керакли эҳтиёжлар билан таъминлаш чора-
тадбирлари йиғиндисидир.
Жамғариш – бу жорий даврдаги қайта ишлашнинг моддий асосини
кенгайтириш орқали аҳоли истеъмолини амалга оширишга
йўналтирилган жараёндир. Жамғарма дейилганда давлат, аҳоли ва корхона
жорий даромадларини уларнинг эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида
тўпланиб
бориши тушунилади
2
. Жамғаришнинг асосий функцияси –
такрор ишлаб чиқариш жараёнининг пировард мақсадига эришишга
кўмаклашишдир. Жамғарма инвестициянинг манбаси сифатида хизмат
қилади. Инвестициялашдан мақсад капитални
жойлаштириш ва ундан
фойда олишдир. Акция, облигация ва бошқа турдаги қимматли қоғозларга
инвесторлар қўядиган барча турдаги маблағларга молиявий инвестициялар
дейилади. Инвестицион фаолият турлари, жумладан, жамғариб бориладиган
пенсия таъминоти маблағлари жамғармаси учун мумкин бўлган инвестиция
фаолияти турлари бўйича шуғулланиш бу - молиявий инвестициялардир.
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестицион
1
Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: Шарқ. 2006. –Б.433.
2
Маматов Б. Жамғармалар - инвестициялаш асоси. // Молия. -Тошкент. 2014. №6. – Б.90.
121
фаолиятини таҳлил қилиш, унинг ҳозирги ҳолатини ўрганиб чиқиш ва
мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ҳисобланади.
Умуман олганда
самарадорлик муайян натижаларга эришишни англатади. У сарфланган
харажатлар ва олинган натижалар нисбати асосида аниқланади. Харажатлар
қанчалик кам ва натижалар қанчалик кўп бўлса, самарадорлик ҳам
шунчалик юқори бўлади. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги
бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг таркибий қисмидир.
Турли
даражадаги хўжалик фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ
фойда билан қайтиши асосий вазифа қилиб белгиланади. Бу қоидадан четга
чиқиш ресурсларни йўқотишга олиб келади. Қуйидаги расм ёрдамида
инвестиция ва жамғарма фаолиятининг алоқадорлигини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: