Касимова Гуляр Ахматовна


-расм.Инвестицион салоҳиятга эга субъектлар алоқадорлиги



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75
Bog'liq
Монография

3.2.2.-расм.Инвестицион салоҳиятга эга субъектлар алоқадорлиги
1
 
1
Имомов Х.Х. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. –T.: TДИУ. 2010. –
Б.37. 
И
Н
ВЕ
СТ
О
РЛ
А
Р
М
О
Л
И
Я 
КР
Е
Д
И
Т
И
Н
СТ
И
Т
У
Т
Л
А
РИ
ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ 
МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ 
БАНК КРЕДИТ МУАССАЛАРИ 
ИНВЕСТИЦИОН ЖАМҒАРМАЛАР ВА 
КОМПАНИЯЛАР 
ПЕНСИЯЖАМҒАРМАСИ 
СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ 
ХАЛҚАРО КРЕДИТ ИНСТИТУТЛАРИ 
ТРАСТ КОМПАНИЯЛАР 
ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 
ФУҚАРОЛАРИ 
ЧЕТ ЭЛНИНГ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ 
ШАХСЛАРИ 
РЕАЛ 
ИНВЕСТИ-
ЦИЯЛАР 
ПОРТФЕЛЬ 


124 
Хорижий мамлакатларда пенсия тизим остида махсус инвестицион
фондлар яратилди
1
. Масалан, Испаниядаги «Ижтимоий ҳимоя резерви», 
Франциядаги «Пенсия резерв фонди», Канаданинг «Пенсия фонди» 
(Supparannuation)
инвестициялар орқали шаклланган бўлса, АҚШ да 
аҳолининг ижтимоий ҳимояси пенсия фондларининг АҚШ ғазна 
облигацияларига киритилган инвестициялар ҳисобига шаклланади . 
«АҚШда давлат секторида меҳнат фаолияти тугаганидан кейин 
пенсионерлар учун анъанавий пенсия билан бирга «Пенсиядан ташқари 
бошқа нафақалар тизими» мавжуд. «Пенсиядан ташқари бошқа нафақалар 
тизими»нинг катта қисми соғлиқни сақлашга қаратилган бўлиб, у 
стомоталогик, офталмологик, ҳаёт суғуртаси, ногиронлик ва узоқ муддатли 
суғурта кафолати билан боғлиқ бўлган суғурта турларини ўз ичига олади ва 
булар давлат томонидан берилган субсидия маблағлари эвазига 
шакллантирилади. «Пенсиядан ташқари бошқа нафақалар тизими» 
фуқаронинг бандлиги, яъни унинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ. Бу 
пенсия ва бошқа нафақаларининг муҳим характеристикасини кўрсатади. 
«Пенсиядан ташқари бошқа нафақалар тизими» Огайо Ишчилар Соғлиқни 
Сақлаш Режаси ижтимоий тизимида мақсадли фондларнинг энг йириги 
ҳисобланади, Кўпгина соғломлаштириш мақсадидаги фондлар пенсия 
тизими орқали бошқарилади. Масалан, Огайо ходимлари Соғлиқни Сақлаш 
Режаси ижтимоий тизими Огайо Давлат Ишчилар Пенсия тизими билан 
биргаликдаги мақсадли фонд ҳисобланади. Огайо ходимлар Соғлиқни 
Сақлаш Режаси ижтимоий тизими (PHCP) нинг мол-мулки пенсия 
тизимнинг мол-мулкидан инвестиция мақсадлари учун биргаликда сафарбар 
бўлинишига қарамасдан алоҳида бўлади. «Пенсиядан ташқари бошқа 
нафақалар тизими»ни қайта молиялаштириш пенсионерларни юқори 
рискдан сақлайди. «Пенсиядан ташқари бошқа нафақалар тизими»га хизмат 
1
Мирзамаҳмудов М.М. Мақсадли жамғармалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш механизмини
такомиллаштириш. Монография. -Т.: «IQTISOD-MOLIYA». 2013. –Б26. 


125 
қилувчи мақсадли фонд облигациясининг рисклилиги бу - инвестиция ва 
вақт рисклилиги бўлиб, бу пенсия рисклилигига ўхшаб кетади»
1
.
Фуқаролар учун пенсия тизимини ташкил этишда жаҳонга машҳур 
Германия ва Чили моделлари андоза сифатида танланди. Пенсия 
таъминотининг 
икки 
базавий 
модели 
тақсимот-тортилувчи 
ва 
капиталлашган моделларидир. Машҳур венгер иқтисодчиси Я. Корнаи 
тақсимот ва капиталлашган пенсия тизимлари ўртасидаги фарқлар 
моҳиятини асослаб берди. Тақсимот модели пенсионерларни ҳозирги вақтда 
амалда бўлган аҳолининг иқтисодий фаол қатлами ҳисобига таъминлайди. 
Пенсия тизимининг капиталлашган модели тақсимотдан фарқли равишда 
инсоннинг ўз меҳнати ва пенсия жамғарилиши натижалари билан узвий 
боғлиқ. Германияда тақсимот пенсия тизими 1891 йилда жорий қилинган 
бўлиб, ўша даврдан ҳозиргача унинг турли кўринишлари Европа 
мамлакатларида, МҲД давлатларида қўлланилмоқда. Германиянинг пенсия 
тизимидаги тақсимот-тортилувчи модели схемасига кўра аҳолининг 
иқтисодий фаол қатлами томонидан тўланган мажбурий пенсия бадаллари 
ҳисобидан пенсия харажатлари шаклланади ва аҳолининг иқтисодий фаол 
қатламлари ўртасида тақсимланади.
Чили модели-капиталлашган модел. Капиталлашган модел схемаси 
қуйидагича: пенсия бадалларини инвестиция қилишдан ва тўплашдан ҳосил 
бўлган капитал пенсия харажатларини қоплашга йўналтирилади. Пенсия 
бадаллари капитал тўловчининг шахсий ҳисоб рақамида ҳисобга олиб 
борилади. Ушбу ҳисоб рақамни пенсия фондлари ёки пенсия кассалари, 
суғурта кассалари ёки банклар юритади. Пенсия маблағларини тизимли 
инвестиция қилиш билан ушбу институтлар инвестиция даромадларига эга.
Капитал ёки йиғилган пенсия бадаллари суммаси уларни инвестиция 
қилишдан олинган даромад пенсия фонди фаолияти харажатлари, 
натижасида капиталлашган пенсиянинг молиявий манбасидир. Авлодлар 
1
Jun Peng. State and Local Pension Fund Management –USA.: «Auerbach Publications». 2008. −P. 220
.


126 
бирдамлиги асосида қурилган тақсимот моделидан фарқли равишда 
капиталлашган модел суғурта тамойилига асосланади. Чили эски пенсия 
тизимини ислоҳ қилишни янги тизимга ўтиш билан бир вақтда олиб борган 
мамлакатлардан биридир. Давлат пенсия таъминоти бўйича қарзларни янги 
хусусий мажбурий жамғармаларни ташкил қилиш билан бир қаторда давлат 
пенсия фондига тушумларни қисқартириш шароитида олиб борди. 
Пенсияси бўйича қарзлар масаласи пенсия облигацияларини чиқариш йўли 
билан ҳал этилади. Ушбу облигациялар кафолатли ҳисобланади, 4% 
миқдорида фойда келтиради ва эгалари пенсияга чиққандан сўнг мажбурий 
тартибда очиладиган жамғарма ҳисоб рақамларига ўтказилади. Чили 
ҳукумати ушбу тадбирни ўтказиш билан давлат бюджетидаги 
тақчилликнинг катта қисмини пенсия тизими ислоҳотлари доирасида 
қоплади. 
Капиталлашган пенсия модели давлат пенсиясига қараганда ўртача 30 
фоизга юқори бўлган пенсия миқдорини таъминлайди. 2000 йилда хусусий 
пенсия фондларининг жами активлари суммаси ЯИМга нисбатан 40 фоизни 
ташкил этди, 2020 йилга бориб эса бу даража 130 фоизга етиши мумкин.
Чили моделининг умумтан олинган ижобий томони шундаки, у бу модел 
хусусий пенсия фондларининг ривожланиши туфайли миллий капитал 
бозорининг шаклланишига кўмаклашади. Хусусий пенсия фондларининг ўз 
фаолияти давомида тизимли равишда ўз харажатларини камайтириб 
бормоқда. Бу кўрсаткич хусусий пенсия фондларининг ҳаётийлик 
даражасининг юқорилигидан дарак беради. Хусусий пенсия фондларининг 
институционал инвесторлар сифатида мамлакат иқтисодиётига сезиларли 
даражада ижобий таъсир кўрсатмоқда. Юқори жамғариш қобилиятининг 
мавжудлиги, муваффақиятли инвестициялар туфайли хусусий пенсия 
фондларининг 
йирик 
маблағлари 
иқтисодиётга 
йўналтирилиб, 
мамлакатнинг инвестицион салоҳиятининг ошишига ва барқарор иқтисодий 
ўсишини таъминлашга кўмаклашмоқда. Капиталлашган Чили пенсия 


127 
моделининг ижобий ва салбий томонлари қатор Ғарбий Европа 
мамлакатларида тақсимот моделини ислоҳ қилишда инобатга олинди, 
натижада тақсимот элементлари сақлаб қолинган ва капиталлашган модел 
тамойилларини ўз ичига олган ўзига хос аралаш пенсия тизими вужудга 
келди.
Замонавий ва самарали пенсия тизимларидан бири жамғариб 
бориладиган пенсия тизими ҳисобланади. Дунё амалиётидаги замонавий 
пенсия тизимлари жиддий пенсия ислоҳотлари натижасида шаклланди. 
Натижада фуқароларнинг пенсия таъминоти хусусида икки мустақил 
ёндошув шаклланди. Биринчи ёндошув ҳар бир жамият аъзосининг 
ишсизлик, қарилик, касаллик, ногиронликни суғурталашга асосланади.
Тақсимланувчи пенсия тизими муҳим афзаллиги шундаки, тўланаётган 
пенсия миқдори молия бозорларининг ҳолатига ва пенсия фондларининг 
фаолиятига боғлиқ эмас. Шундай усулда молиялаштириладиган пенсиялар 
юқори иш ҳақига эга бўлмаган шахслар учун ишончли ҳимояни 
таъминлайди. Аммо шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тақсимланувчи 
пенсия тизимида пенсия фондлари миқдори демографик омилларга ва 
меҳнат бозорининг айрим ҳолатига (бандлик, ишсизлик, иш ҳақи даражаси, 
пенсия бадали тўловчилар сони билан пенсия олувчилар сони ўртасидаги 
нисбат) тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Тақсимланувчи пенсия тизимида 
маълум йил давомида тўпланган ижтимоий солиқ ажратмалари жорий 
даврдаги пенсионерларга тўлашга сарфланади. Шундай қилиб, ишлаб 
турган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловлари ҳисобидан кишилар 
қариганида пенсия харажатлари молиялаштирилади. 
Пенсия таъминоти хусусидаги иккинчи ёндошувнинг моҳияти шундаки, 
ҳар бир инсон ўз ҳаёти учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш 
ҳуқуқига эга. Бу эса, давлат пенсия тизимини фуқароларнинг иш ҳақи ва 
инвестицион даромадлари ҳисобидан пенсия бадаллари тўлашга асосланган 
нодавлат турлари билан алмаштиришни кўзда тутади. Жамғариб 


128 
бориладиган пенсия тизими ҳар бир иштирокчида алоҳида ҳисобрақам 
бўлишини тақозо этади ва ушбу ҳисобвараққа ҳар бир фукародан мажбурий 
ажратма келиб тушади ва келгусида пенсия тўловлари амалга оширилади. 
Бунда турли авлод вакиллари ўртасида маблағларни тақсимлаш бўлмайди, 
бутун пенсия тизими даромадларнинг бир қисмини тўплаш ва қайта 
тақсимлаш жараёни бўлади. Мазкур тизимнинг асосида қуйидаги 
тамойиллар ётади: 

жамғариладиган асосга ўтган пенсия тизими ялпи миллий жамғариш 
ҳажмини оширади ва инвестициялар миқдорининг ўсишига олиб 
келади; 

хусусий бошқарув остидаги пенсия тизими рақобат ва сиёсий 
аралашувдан холи бўлганлиги туфайли давлат пенсия тизимига 
нисбатан самарали бўлади; 

жамғариладиган пенсия тизими демографик муаммоларга боғлиқ 
бўлмайди; 

жамғариладиган пенсия тизими пенсиялар миқдорини инсоннинг иш 
ҳақига ва пенсия жамғармаларидан фойдаланиш самарадорлигига 
боғлиқ равишда табақалаштириш имконини беради. 
Қуйидаги расмда аксарият мамлакатларда учрайдиган пенсия таъминоти
тизимлари берилган. Нодавлат пенсия жамғармаларининг зарурати икки 
сабаб билан асосланади. Биринчидан – бозор муносабатлари ва демократия 
фуқароларга кўпроқ эркинлик ва давлат тасарруфидан мустақилроқ бўлиш 
имконини бериш билан бир қаторда, уларга фаровон турмуш тарзи ва 
ижтимоий жиҳатдан таъминланиш борасида катта масъулият юклайди. 
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, турли пенсия тизими фаолиятини 
йўлга қўйиш ва ундан самарали фойдаланиш ижтимоий муаммоларни ҳал 
қилиш ҳамда кишиларни кексаликда камбағалликдан ҳимоялашда муҳим 
ўрин тутади.


129 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish