Касимова Гуляр Ахматовна


Давлат инвестиция сиёсатининг уч жиҳатига эътибор беради



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   75
Bog'liq
Монография

 
Давлат инвестиция сиёсатининг уч жиҳатига эътибор беради
.
1.
Давлат бюджети даромадлари ва олинган қарзлар ҳисобидан 
маблағларни инвестицияга йўналтириш. 
2.
Давлат томонидан миллий ва хорижий инвесторлар учун қулай 
инвестицион муҳит яратиш.
3.
Давлат сектори билан хусусий секторлардаги инвестиция фаолиятини 
рағбатлантириш.
Ўзбекистон 
Республикасида марказлашган капитал қўйилмалар 
манбалари қуйидагилардан иборат: давлат бюджети маблағлари; давлат 
мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кафолати билан чет эл 
инвестициялари ва кредитлари. Қўшма, хорижий, хусусий, Ўзбекистон 
Республикаси норезедентларининг хусусий корхонаси маблағлари, давлат 


114 
ҳокимияти ва бошқарув органларининг маблағлари, тижорат банкларининг 
кредитлари, аҳоли маблағлари марказлашмаган капитал қўйилмалар 
манбалари ҳисобланади. 
Инвестициялар биринчи навбатда миллий даромад бир қисмининг 
ҳаракати бўлиб, улар миллий иқтисодиётнинг такрор ишлаб чиқариш 
параметрларини аниқлаб беради, истеъмол ва иқтисодий ўсиш 
қатъийлигини, ижтимоий ривожланишнинг келажагини реал акс эттиради. 
Иқтисодчилар ва амалиётчилар томонидан «инвестициялар
»
тушунчаси 
турлича талқин қилинмоқда. Одатда, «инвестиция
»
деганда, келгусида 
даромад олишни мўлжаллаб, ҳозирда муайян иқтисодий фаолиятни амалга
ошириш 
тушунилади. 
Ватанимиз 
иқтисодчилардан 
Н.Ҳ.Ҳайдаров 
томонидан инвестициялар тушунчасига берилган таърифда инвестициянинг 
моҳияти давлат, аҳоли ва турли мулк шаклидаги корхоналарнинг молиявий, 
мулкий ва интеллектуал бойликларига нисбатан тегишли бўлган қонунлар 
доирасида жалб этилиши ўз аксини топган
1

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Д.Ғ.Ғозибеков томонидан баён этилган 
таърифда, инвестицияларнинг ноаниқлик эҳтимоли бўлган ва келгусида 
кутилаётган 
қийматга 
капиталнинг 
аниқ 
бугунги 
қийматини 
алмаштиришдан иборатлиги, бунинг далили сифатида инвестицияларнинг 
сафарбар этилишида уларни онгли равишда рисклар билан боғланиши 
келтириб ўтилган. Инвестициялаш субъектлари нуқтаи назаридан 
инвестицияларни хусусий, корпоратив ва давлат инвестицияларига
ажратиш 
мумкин 
(3.1.1.-расм). 
Расмдан 
кўриниб 
турибдики, 
инвестицияларнинг мақсади, инвестицияларни йўналтириш соҳалари, 
инвестициялаш 
объектлари, 
инвестициялаш 
субъектлари 
ва 
молиялаштириш манбалари ўртасида узвий алоқалар мавжуд. 
 
1
Ҳайдаров Н.Ҳ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фолиятидаги молия-
солиқ муносабатларини такомиллаштириш масалалари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини 
олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент. 2003. –Б.14-15. 


115 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish