ЕВРОПАДА
Франция - “Полишинел”
Россия - “Петрушка”
Бельгия -“Пушенелленкельдер”
Англия-“Панч”
Италия - “Пульчинелла”
Греция - “Сайёр”
ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ
ОСИЁДА
Эрон - “Шаббози”
Хиндистон - “Кахпултли”
Хитой - “Сянси”
Япония - “Уотура Бунракукэн”
ЎЗБЕКИСТОНДА
Ўзбекистонда Наманган ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча вилоятларда давлат
қўғирчоқ театри ташкил этилган. Улардан фақат Самарқанддаги қўғирчоқ театри Асрор
Жўраев, Андижондаги қўғирчоқ театри “Лола” номи билан аталади.
МАҚСАД
Дунё қўғирчоқ
театрларида
Ўзбек миллий меросидаги
қўғирчоқ театрларида
Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда
мамлакатлари илмий амалиётида
қўғирчоқ театри воситасида жамиятда
яшаш мазмуни ва эстетик завқни
шакллантириш
Халқ яратган оғзаки ижодиётга ҳурмат
хиссини пайдо қилиш, инсон ва
ҳайвонларга меҳр уйғотиш ва
гўзалликни кўра билиш
Қўғирчоқ театрида намойиш қилинадиган томошалар орқали болаларда
“яхши” ва “ёмон” тушунчаларини фарқлашга ўргатиш ҳамда ахлоқий,
маънавий ва эстетик тушунчаларни тарбиялаш
Болаларнинг ижодий фаолиятини ташкил этиш, сабр, чидамлилик, бошлаган
ишни ниҳоясига етказишга ўргатиш
Қўғирчоқ театри орқали ахлоқий-эстетик дидни шакллантириш
Ахлоқий-эстетик сифатлар болаларда гўзаллик хақидаги билимлар, ҳаёт
воқелиги, буюмлар, уларнинг ранг-баранглиги, турларини, ўзини тута
билишни, мулоқотга киришувчанлик, яхши-ёмонни фарқлаш, ўз-ўзига баҳо
бериш кабиларни тарбиялаш масаласини ўз ичига олади. Инсон ҳаёти ўз-ўзини
англашдан бошлаб, жисмоний, ақлий ва ижтимоий камолотга эришув жараёни
111
амалга ошиши тугалланади.Мактабгача таълим муассасасида, ахлоқий тарбия
беришда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
Турли ёш гуруҳлари болалари учун содда элементлар ахлоқий
тушунчалар ҳақида маълумот бериш;
ҳар бир ўргатиладиган у ёки бу фазилатлар расмлар, мультфильм
тасмалар, ахборот коммуникатив технология воситалари асосида ва болаларга
жонли ҳаракатлари орқали тушунтириш;
болага доимий равишда “нима яхши”, “нима ёмон” маъносини англаб,
ўз фикрини содда баён этишга кўмаклашиш.
Мактабгача ёшдаги болаларни театр томошаларига ошно қилиш,
уларнинг қўғирчоқ ўйинларини ташкил қилишда қуйидагилар мақсад қилиб
олинади:
болалар учун ижодкорлик, фаолликни таъминловчи шарт-шароитлар
яратиш;
театр кўриш одобига ўргатиш;
театр томошалари жараёнида болаларнинг нутқи ва жисмоний
ривожланишидаги узвийликни таъминлаш;
халқ яратган бой меросимизга бўлган муҳаббат ҳиссини уйғотиш;
қўғирчоқ театрини ота-оналар билан ҳамкорликда ташкил қилиш
имкониятини яратишдан иборатдир.
Ҳар бир қўғирчоқ театри боланинг руҳиятига қуйидагича таъсир
кўрсатади:
қўғирчоқ театри учун танланган эртак боланинг ёш ва билим
савиясига мос бўлса болада бутун вужуди билан уни кўриш ва унга нисбатан
қизиқиш пайдо бўлади;
кузатишларимиздан маълумки, айрим болаларда эртак қаҳрамонига
нисбатан руҳий тетиклик ёки қўрқиш, нафрат, кўзига ёш олиш ёки кулиб
юбориш каби эмоционал холатлар намоён бўлади;
қўғирчоқ театри якунида ўтказилган суҳбатда болалар қўғирчоқ
театрида кўрганлари ҳақида қизиқиш ва хурсандчилик билан қўғирчоқ
112
театрини доимо кўришга хоҳиш билдирадилар.
Мактабгача таълим муассасаларида қўғирчоқ театрларини тайёрлаш ва
томошалар кўрсатиш мазмунини босқичма-босқич амалга ошириш ижобий
имконият беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |