Касбий қайта тайёрлаш йўналиши


 Шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга ошириш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

1.2 Шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга ошириш. 
Шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга оширишда педагог ўзаро 
муносабатларни босқичма-босқич режалаштиришда “педагог фаолиятининг 
воситаси” сифатида эмас, балки ўзининг педагог сифатида ва боланинг
“шахсий татбиқ этиш воситаси” сифатида қўллаши лозим.
Биринчи босқичда педагог педагогик ўзаро муносабатларни психологик 
алоқа ўрнатиш нуқтаи назаридан танлайди ва ўзаро муносабатларни 
ривожлантира бориб (қабул қилиш ва ёқтириш, бир-бирига ишонч, ҳиссий 
қайғуриш, ўзаро муносабат ва ҳаракат ҳислари), педагогик алоқани ҳиссий-
шахсий муносабатларга “ўтказади”. Бунда ўзаро муносабатлар характерига 
жавобгарлик муносабатларни қуришни биладиган педагог зиммасига тушади. 
Иккинчи босқичда болани психологик қўллаб-қувватлаш амалга 
оширилади. Бунда мулоқотнинг мақсади-катталар ва болалар орасида аниқ-
ҳиссий, амалий ҳаракатланувчи ва англаш - этик алоқа намоён қилишдан 
иборатдир. 
Бола шахсини ривожлантиришни психологик қўллаб-қувватлаш бу 
боланинг муаммоларини тушуниш, қабул қилиш ва уни ҳал қилишда ёрдам 
беришдир. Унинг асосий мақсади бола ва катталар ўртасидаги кундалик 


106 
педагогик мулоқотларда юзага келадиган ҳиссий-шахсий муносабатларини 
ривожлантиришдир. 
Психологик 
қўллаб-қувватлашни 
шахсни 
ривожлантиришнинг ўзаро муносабатлари сифатида амалга ошира бориб, 
тарбиячи: 
- болага, ўзига ва педагогга бўлган ишончини орттира бориб, унга 
самимийлик, ғамхўрлик ва мехр-мухаббат намоён этади; 
- боланинг ўз-ўзини баҳолашни мустаҳкамлаш ва аҳамиятини ошириш 
мақсадида унинг ютуқларини онгли равишда таъкидлайди; 
- болада хато қилиш қўрқувини бартараф қилиб, унда ижобий ҳиссий 
бўшлиқ яратади; 
- боланинг омадсизликларига диққатини тўхтатмай тушуниб (норозилик 
билан эмас) қарайди, унинг ечимини топишда бола билан бирга ҳаракат қилади. 
Бундай ёндашув асосида шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатлар тизимида 
“катта-бола” муносабатлар йўналишлардан бири бўлиб, ҳар бир инсон ва 
айниқса таълим олувчилар хатолар ва уларни тўғрилаш хуқуқига эгадирлар, 
яъни болани тарбияламайди, балки унинг муаммоларини бирга ҳал қилиб “йўл 
кўрсатади”. 
Шундай қилиб, психологик қўллаб-қувватлаш орқали педагог (катталар) 
ривожланишнинг истиқболи, характери ва шартлари учун жавобгарликни ўз 
бўйнига олиб, бола шахсини ривожлантиришнинг асосий омили сифатида
чиқади ва бола ўз навбатида катталарнинг муносабатини ижтимоий хулқ-атвор 
эталони сифатида кузатиб, (таҳлил қилиб), кўпчилик ижтимоий мос ва адекват 
хулқ-атвор меъёрларини ўрганади. 
Психологик қўллаб-қувватлаш педагог ва бола ўртасидаги ҳиссий-
шахсий муносабатларни ривожланишига олиб келади. Ҳиссий-шахсий 
муносабатларни қидира бориб, бола педагог билан ўзаро муносабатга 
киришади ва мулоқот натижасида (диққат, дўстона муносабат ва бошқалар) 
намоён бўлган фазилатлари орқали уни ўрганади. Кейинги сафар у аввалги
намоён бўлган фазилат учун алоқага киришади ва бунинг натижасида болада 


107 
ҳиссий-ижобий ҳиссиётлар, атрофдагилар учун ўзининг аҳамиятлилиги 
шаклланади. 
Педагогик ўзаро мулоқотнинг учинчи босқичида ҳиссий-шахсий 
муносабатларнинг ривожланиши амалга оширилади, ушбу жараён ўзаро 
мулоқотдаги “педагогик интуиция”нинг шаклланишига ва уни маълум бир 
услуб сифатида яратилишига ва бир-бири билан мулоқот структурасини барпо 
этишга имкон беради.
Ҳамкорлик педагогикаси катталарнинг (тарбиячи, ота-она ва бошқалар) 
олдига таълим-тарбия жараёнида мулоқотнинг альтруистик (ўзининг шахсий 
қизиқишларини эмас, балки бошқалар манфаати учун ҳаракат қилиш) услубини 
қўллаш заруриятини қўяди. Болага альтруистик таъсир кўрсата бориб, педагог 
боланинг устидан ҳукмронлик қилишдан, уни назорат қилиш, зўравонлик, куч 
ишлатишдан воз кечиб, тарбияланувчига унинг ҳоҳишига кўра эркин танлаш 
ҳуқуқини беради. Мазкур мулоқот услуби шароитида бола ўзига нисбатан 
сўзсиз ва чексиз эътиқод, ўзининг шахсий имкониятларига ишонч ҳолатига 
тушади. Тарбияланувчининг ўз-ўзини аҳлоқий баҳолаши натижасида бундай 
ҳолат юзага келиши мумкин: ўзига нисбатан бошқаларнинг ишончини ҳис 
қилгач, у ўзининг имкониятларига ўзи ҳам ишона бошлайди, кўз олдингизда 
“кўтарилиб боради”. Болага нисбатан педагогнинг беғаразлиги болада ҳам 
беғараз фаолият юритиш истагини уйғотади. 
Шундай қилиб, ўзаро педагогик муносабатларнинг якунловчи учинчи 
босқичида икки томоннинг бир-бирига нисбатан ўзаро таъсир тизими
шаклланади, натижада бола ва катталар орасидаги муносабат, боланинг 
психологик ҳимояланиш даражаси, ишонч ва ўзаро ҳурмат муносабатлари 
фаоллашади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish