Назорат саволлари:
1.Болаларда ижтимоий-коммуникатив ривожлантиришнинг аҳамияти
ҳақида маълумот беринг.
2.Суҳбат жараёнида бериладиган саволларнинг типлари ҳақида сўзлаб
беринг.
108
3.Давлат
талаблари
«Ижтимоий-коммуникатив
ривожлантириш»
соҳасининг йўналишлари ҳақида маълумот беринг.
Адабиётлар рўйхати
1. Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017
2. Шодиев Х. Психологические особенности усвоения пунктуации
русского языка в узбекской школе: Автореф. Дисс. . канд.психол.наук. – М.,
1989.
3. Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. – Т.: Ўқитувчи, 1990.
4.Короткова Э.П. Обучение детей дошкольного возраста рассказыванию. 2-
е изд., испр. и доп. – М.: Просвещение, 1982.
5.Бабаева Д.Р. Теварак-атрофни ўрганишда мактабгача катта ёшдаги
болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш /п.ф.н…дисс. автореферати.
– Т., 2001
6. Қодирова Ф.Р. Болалар нутқини ривожлантириш назарияси ва
методикаси. Т.: 2006
7. Миржалолова Л.Р. Болаларни ҳикоя қилишга ўргатиш. Т.: 2006
4.3.
“Мактабгача
таълим
муассасаларида
болаларни
театрлаштирилган фаолиятини ташкил этиш”модули
1-маъруза: Қўғирчоқ театрини ўтказиш методикаси.
Режа:
1. Қўғирчоқ театрининг яратилиш тарихи.
2. Қўғирчоқ театрининг турлари.
3. Мактабгача таълим муассасасаларида қўғирчоқ театрини ташкил
этиш.
Таянч тушунчалар: театр,марионетка, ахлоқан пок, эмоционал
ҳолатлар, эмоционал ҳолатлар
.
109
1.1 Қўғирчоқ театрининг яратилиш тарихи
Ўзбекистон Республикасида кечаётган кенг кўламли ижтимоий-маънавий
ислоҳотлар, фан-техника ва ишлаб чиқариш кескин ривожланиб бораётганлиги
- жамият талабларига жавоб бера олувчи шахсни тарбиялаш масаласини кун
тартибига кўндаланг қўймоқда. Дарҳақиқат, келажак пойдевори бўлган, ҳар
жиҳатдан масъулиятли, маънавий етук, ахлоқан пок, бир сўз билан айтганда
жамият тараққиёти учун муносиб хисса қўша оладиган ёшларни тарбиялаш
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мактабгача катта ёшдаги болаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда
қўғирчоқ театри воситасидан самарали фойдаланиш − болаларнинг иқтидори,
объектив борлиқ ҳақидаги тасаввури, дунёқарашини янада ривожлантириш
учун қулай шарт-шароитни яратиши билан янада аҳамиятлидир.
Маълумки, мамлакатимизда театрнинг деярли ҳамма турлари фаолият
кўрсатиб келмоқда. Театр юнонча “Tiyation” сўзидан олинган бўлиб,
томошахона деган маънони билдиради. Жажжи кичкинтойлар севимли театри,
бу кўғирчоқ театридир.
Қўғирчоқбозлар айни вақтда мусиқадан яхши хабардор бўлганлар.
Мусиқа ҳам бадиий безак сифатида, ҳам кўпроқ қаҳрамонлар ҳолатини
ифодаловчи восита сифатида хизмат қилган.
Қўғирчоқ ўйини халқ оғзаки ижодига асосланган ажойиб-ғаройиб
санъат туридир. Унинг ёзма матни бўлмаган.
Дунё қўғирчоқ тетрларининг болаларнинг ахлоқий - эстетик
сифатларини шакллантиришдаги тарбиявий хусусияти турли усуллар ва
воситалар ёрдамида амалга оширилади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда,
қўғирчоқ театри-эстетик туйғуларни, болаларнинг қизиқувчанлиги ва тасав-
вурини ривожлантириш учун жуда қулай воситаҳисобланади.
Ҳар бир қўғирчоқ театри ўзига хос ва мос миллий характерга эга. Дунё
цивилизацияси тарихида баркамол инсонни тарбиялаш воситаси сифатида
қуйидаги қўғирчоқ театрлари ташкил этилган:
110
Дунё цивилизациясида ташкил этилган қўғирчоқ театрлари
Do'stlaringiz bilan baham: |