Касбий қайта тайёрлаш йўналиши



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

Назорат саволлари 
1. Болага йўналтирилган таълим технологиясининг мазмуни ҳақида сўзлаб 
беринг. 
2. Болага йўналтирилган таълим технологиясининг мақсади ҳақида гапириб 
беринг.
3.Болага йўналтирилган таълим жараёнининг вазифалари ҳақида сўзлаб 
беринг. 
4. Педагогик жараённи ташкил этиш ҳақида маълумот беринг. 
2-маъруза: Болаларда ижтимоий-коммуникатив малакаларини 
шакллантириш 
Режа: 
1.Мактабгача 
ёшдаги 
болаларни 
ижтимоий-коммуникатив 
ривожлантиришнинг аҳамияти. 
2. Шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга ошириш. 
Таянч тушунчалар: коммуникатив, ижтимоий, нутқий машқ, 
боғланишли нутқ. 


103 
1.1. Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий-коммуникатив 
ривожлантиришнинг аҳамияти 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқини ўстириш уларнинг умумий 
ривожланишида муҳим ўрин тутади. Аниқ, равон, тиниқ гапирадиган бола 
тенгдошлари орасидан ажралиб туради, уларнинг ҳурматига сазовор бўлади. 
Кўпчилик ўртасида унинг сўзи ҳамма вақт эътибор билан тингланади. Аксинча, 
нутқи нўноқ, тутилиб-тутилиб гапирадиган, узоқ ўйланиб қоладиган боланинг 
сўзи тенгдошлари томонидан дарҳол бўлинади ва тўхтатиб қўйилади. Бундай 
пайтда у ўзини камситилган санайди, бу ҳолат шахсиятига салбий таъсир 
кўрсатади. 
Тарбиячи нутқи яхши ривожланмаётган, бирор нарса ҳақида ҳикоя 
қилганда, равон гапира олмайдиган болаларга ёрдам қўлини чўзмоғи лозим. 
Бундай пайтда уларнинг сўз бойлигини ошириш, гапиртириб тезлигини 
ошириш йўлларини қидириш керак. Тез айтишлардан фойдаланиш тутилиб-
тутилиб гапирадиган боланинг сўзлаш суръатига ижобий таъсир кўрсатадиган 
омиллардан бири ҳисобланади. 
Нутқий машқлардан бири бўлмиш суҳбат (савол-жавоблар) 
кичкинтойларнинг 
воқеликни 
идрок 
этиш 
хусусиятларини 
янада 
ривожлантириш учун хизмат қилади, тафаккурини ривожлантиради.
Болаларни буюмларни, уларнинг белгиларини, бажараётган иш-
ҳаракатларини таққослаш /қиёслаш/ орқали уларнинг бир-биридан ажралиб
турадиган жиҳатларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва синтезлаш йўли билан 
хулоса чиқаришга ўргатиш мақсадга мувофиқдир. "Нима катта?", "Бўри 
кучлими ёки итми?", "Бу ўрикми ёки шафтолими?" каби кўплаб саволлар
болаларнинг фикрлаш, ўқув-билув қизиқиши натижаси бўла олади. 
Болаларнинг ҳикоя қилишлари билан тезайтишларни ўрганишдаги 
узвийлик бу иш турларининг олдинма-кейин ташкил этилишида кучлироқ 
намоён бўлади ва яхши самара беради. Тезайтиш нутқ суръатини оширишга 
ёрдам беради. Ана шу суръат ҳикоя қилиш жараёнига ижобий таъсир 
кўрсатади. 


104 
Тез айтишнинг психологик хусусияти шундаки, болалар сўз ва сўз 
шаклларини тезроқ хотирага тушириш ва тилга чиқаришни машқ қилиш 
имконига эга бўладилар. Ҳикоя қилишда ҳам суръатни ошириш кераклиги 
болалар хаёлларига келтирмайдиган нарса. Буни таъкидлаш ва шунга ундаш 
орқали уларнинг куч-ғайратлари сўзлашда равонликка эришиш сари сафарбар 
этилади. Масалан, “Қишда қатиқ қаттиқ қотиб қолибди” тез айтиши эсда олиб 
қолингач, беллашув уюштирилади. Болалар уни хато қилмагунча тез 
айтишлари керак бўлади. Ким кўп хатосиз айта олса, шу ғолиб саналади. 
Тез айтиш машқи ва беллашувидан сўнг ҳикоя қилиш учун тавсия 
этиладиган мавзуга доир сўзларни назарда тутган ҳолда луғат иши ўтказилади. 
Масалан, “Қишда” мавзуси бўйича иложи борича кўпроқ расмлар танланиб, шу 
расмлар асосида сўзларни тез айта олиш мусобақаси ўтказилади.
Навбатдаги босқичда болалардан расмларга қараб “Ким кўп ва тез гап туза 
олади?” ўйини ташкил этилади. 
Ниҳоят, ҳикоя қилиш машқига киришилади. 
Боланинг нутқ соҳасидаги барча муваффақиятлари унинг боғланишли 
нутқида, хусусан, ҳикоя қилиш малакасида ўз аксини топади. Тил бойлигини 
эгаллаганлиги ҳам, ундан фойдалана билиш малакаси ҳам, ақлий, эстетик ва 
ҳиссий ривожланганлиги ҳам боғланишли нутқда намоён бўлади. Нутқи ўсган 
сайин шахс сифатида шаклланиши ҳам, руҳияти ҳам камол топиб боради. 
Болалар ҳикоя қилишни ҳам, қайта ҳикоя қилишни ҳам параллел эгаллаб 
борадилар. Қайта ҳикоя қилишда намунага таяниш уни нутқни ўрганиш учун 
имконият яратади.
Қайта ҳикояга ўргатиш ишлари одат бўйича саволлардан фойдаланиб 
суҳбат ўтказишдан бошланади. Методик қўлланмаларда қайта ҳикояга ёрдам 
берадиган қуйидаги савол типлари фарқлаб кўрсатилади: 1) қайта ҳикояни 
йўналтирувчи, 2) эсга солиб турувчи, 3) йўналиш берувчи, 4) тўғридан-тўғри 
савол, 5) тўғри саволлар занжири (режа), 6) изловчи саволлар, 7) кўрсатма-
саволлар. Бундай саволлар эшиттирилган матн мазмунини пухта ўзлаштириш 
учун замин яратади. Лекин айрим методик адабиётларда қайта ҳикоя тайёр 


105 
гапларни ёд олмаган ҳолда амалга оширилиши керак деган фикрлар ҳам 
мавжуд. Биз болаларнинг ўз нутқини ўстиришни мақсад қилиб оладиган 
бўлсак, ёд олишга олиб бормайдиган саволларга мурожаат этишимиз лозим.
Дастлаб эшиттирлган матн (эртак, ривоят, ҳикоя ва б.) мазмуни юзасидан 
саволлар берилмоғи, шундан кейин ўз фикрини айтишни талаб этадиган 
саволларга ўтилмоғи даркор.
Қайта ҳикоя қилишга ўргатиш реал образларга таяниш, сўзни тасвирлар 
(усуллар) дидактик ўйин ёки реал буюмларни кўрсатиш билан бирга кечиши 
лозим.
Юқоридаги изчилликда олиб бориладиган ишлар машғулотларда ўз 
самарасини бермай қолмайди. Бундай ишлар болалар нутқини равонлаштиради, 
тутилиб-тутилиб гапирадиган ҳолатларни камайтириш имконини беради.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish