Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet43/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Метчик билан резба кесиш. Детал тешигини чизмага қараб режалаштирилади, сўнгра маълумотнома жадвалларига кўра танланган Парма билан резба кесиладиган тешик пармаланади. 60 ёки 1200 ли зенковкада тешикни 1-1,5 мм узунликда зенковкаланади. Метчикни танлаб текшириб кўрилгандан кейин заготовкани гира жағлари орасига қисиб маҳкамланади. Аввал берилган формулалар ёрдамида тегишли пармадаста танланади. Унинг дастасидан ушлаб метчикни соат мили ҳаракати йўналишида айлантириб, резбани кесиш ва қириндини майдалаш учун вақтивақти билан чорак ярим айланишда тескарисига айлантирилади. Метчикни тез-тез тешикдан чиқариб, қириндидан тозалаб турилади.
Резба кесиш жараёни. Чизма бўйича резба диаметри ҳамда кесиладиган қисмининг узунлиги аниқланади. Дастлаб чивиқнинг учида рах очилади, унинг эни резба урамининг баландлигидан бироз катта бўлиши керак. Берилган резбага кўра иккита плашка (кесик ва яхлит) ҳамда буларга мос дасталар танланади. Плашкаларнинг резбали ариқчалари тоза, кесувчи қирралари эса ўткир қилиб чархланган ва нуқсонсиз бўлиши зарур. Чивиқ гирага маҳкамланганда, унинг гира жағларидан чиқиб турадиган қисми резба кесиладиган қисмининг узунлигидан 20-25 мм ортиқ бўлиши керак. Резба кесишда чивиқнинг учи мойланади. Плашкани тутқичга ўрнатиб, винтлар билан маҳкамланади.
Асбобнинг резба кесиладиган учига плашканинг тамгасини пастга қаратиб ва чивиқ ўқи текисликка перпендикуляр бўладиган қилиб қўйилади. Резба кесишда ўнг қўлнинг кафти билан плашканинг корпусини пастга босиб, чап қўл билан унинг дастасини соат мили ҳаракати йўналишида то кесувчи қисми чивиққа кесиб киргунча айлантириш, сўнгра резба кесиш керак. Қириндини майдалаш учун плашка ярим айланишда тескари томонга айлантирилади. Бунда унинг ишчи қисми яхшилаб мойланиши керак.
Яхлит плашка билан ишланганда уни дам бир томонга, дам иккинчи томонга айлантириб, резбани охиригача калибрланади. Иш охирида уни тоза латта билан артиб, резбали калибр-халқа билан текшириш лозим.
Резба кесувчи асбобни мойлаш. Резбанинг сифати ва асбобнинг турғунлиги мойлаш-совутиш суюқликларини тўғри танлашга боғлиқ.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish