Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet46/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Таянч иборалар:
Парчинлаш – заготовкаларни бир бирига парчин мих билан бириктириш.
Сиққич – михларнинг учларида қалпоқ шаклини ҳосил қилиш.
Тортки – бир учи тешик сумба шаклидаги чивиқ.
Чок – заготовканинг бир бирига бириктирилган ўрни.

15-МАВЗУ: Кавшарлаш


Режа:

  1. Кириш

  2. Кавшарлар

  3. Қалайлаш ва унга тайёргарлик кўриш

  4. Меҳнат хавфсизлиги

Кириш


Кавшарлаш саноатининг турли тармоқларида кенг қўлланилади. Машинасозликда ундан ғилдирақ, турбина, ўтказгич қувур, радиатор, юритгичларнинг ҳаво совутиш қовурғалари, велосипед рамалари, газ аппарати, саноатда фойдаланиладиган идишлар ва ҳокозолар тайёрлашда фойдаланилади. Электр ва асбобсозлик саноатида кавшарлаш деталларни бириктиришда ягона усулдир. Ундан радиоаппаратуралар, видеотехника, электр машина деталлари ва эрувчан сақлагичларни тайёрлашда қўлланилади.
Замонавий усуллар билан углеродли, легирланган ва зангламайдиган пўлатлар, рангли металлар, уларнинг қотишмаларини кавшарлаш мумкин.
Кавшарлашнинг қуйидаги афзалликлари бор: бириктириладиган детал қисмларининг қиздирилиши туфайли металлнинг хоссасига путур етмайди; бириктирилган жойлар (чоклар) га ишлов талаб қилинмайди; деталларнинг ўлчамлари ва шакллари бузилмайди ва энг муҳими бирикма мустаҳкам чиқади. Кавшарлар.
Бирикманинг сифати, ишлатишдаги ишончлилиги биринчи навбатда кавшарлар тўғри танлашга боғлиқ. Ҳамма металлар ва қотишмалар ҳам кавшар вазифасини бажара олмайди. Кавшарлар қуйидаги хоссаларга эга бўлиши керак:

  • кавшарнинг эриш ҳарорати материалнинг эриш ҳароратидан кам бўлиши;

  • эриган холатда материалга яхши ёпишиши ва унинг сиртидан оқиши;

  • кавшар бирикманинг материалга етарли даражада қўйилиши, мустаҳкамлиги, пластиклиги ва герметиклиги;

  • кавшарнинг термик кенгайиш коэффициенти бириктирилаётган материал коэффициентига яқин бўлиши керак.

Қалайлаш. Деталларнинг сиртига юпқа қилиб металл қатлами билан қоплашга қалайлаш деб аталади. Одатда, деталларни қовиялашга тайёрлаш мақсадида қалайланади, айрим ҳолларда металларни занглашдан сақлаш учун ҳам қалайлаш мумкин. Қалайлашда деталга флюс суркаб, устидан қалай қуйилади, бунда қалай детал сиртида юпқа парда ҳосил қилади. Детал сиртидаги қалай пардасини полуда деб аталади. Улар кавшарлар сингари тайёрланади. Полуда сифатида қалайни ва унинг қотишмасидан фойдаланиш мумкин.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish