Пармалаш дастгоҳида иш бошлашдан олдин дастгоҳнинг ерга уланганлигини текшириш, столни тозалаш, дастгоҳни салт ишлатиб, созлигини текшириб кўриш керак.
Дастгоҳни ишга тайёрлаш
Кесувчи асбобни шпинделга маҳкамлаш, заготовкани столга жойлаштириш, кесиш ва суриш тартибини танлашдан иборатдир. Пармани тешик диаметри ва ишлов бериладиган заготовка материалининг қаттиқлик даражасига кўра танланади. Пармалаш жараёнида радиал тепиш натижасида тешик диаметри парманинг диаметридан каттароқ бўлиб қолишини доимо эсда тутиш керак.
Енгил қотишмаларни пармалаш эътибор талаб қилади. Айниқса, магний МЛ4, МЛ5, алюмин ва бошқа қотишмаларни пармалаш бирмунча қийинчилик туғдиради. Магний қотишмаларини пармаловчи парманинг олдинги сиртига 500 бурчак остида рахлар қилинган. Алюмин қотишмасига ишлов берадиган парма бурчаклари катта қилиб тайёрланади (650-700). Винтли ариқчаларнинг қиялик бурчаги 350-450, орқа бурчаги эса 80-100.
Пластмассани пармалаш. Пластмасса буюмларга ҳамма турдаги кесувчи асбоблар билан ишлов бериш мумкин.
Резинага тешик пармалашни оддий спирал пармалар билан амалга ошириш қийин. В.И.Кравцов таклиф қилган, дурадгорликда қўлланиладиган перони эслатувчи кураксимон парма бу ишда қўл келади. Резина остига бир парча фанера қўйиб, уни дастгоҳ столида катта тезлик билан пармаланади.
Меҳнат хавфсизлиги. Пармалаш дастгоҳидан фойдаланишда қуйидаги қоидаларга риоя қилмоқ керак:
дастгоҳ столига заготовкани ишончли маҳкамлаш ва унга ишлов беришда детални қўл билан ушламаслик;
кесувчи асбобнинг алмаштиргандан сўнг бурагични патронда қолдирмаслик;
хавфсизликка тўла ишонч хосил қилмагунча дастгоҳни ишга туширмаслик;
нососнинг ишини, ишлов бериладиган жойга совитиш суюқлигининг қанча микдорда юборилаётганини кузатиб туриш;
айланаётган асбоб ва шпинделни ушламаслик;
синган қирқувчи асбобларни дастгоҳдан қўлда чиқармай махсус мосламаларда фойдаланиш;
айниқса, кичик диаметрли пармалар билан ишлашда суриш дастагини қаттиқ босмаслик;
патрон ва пармаларни алмаштиришда шпиндел тагига ёғоч таглик қўйиш;
пармалаш патрони, парма ёки ўтиш втулкасини шпинделдан фақат мосламалар ёрдамида чиқариш;
кесувчи асбобларнинг ва заготовкаларни маҳкамлаш қурилмаларининг созлигини доимо кузатиб туриш;
дастгоҳда қўлқопсиз ишламаслик;
иш пайтида дастгоҳга суянмаслик;
кетиш олдидан дастгоҳни тўхтатиш;
дастгоҳни мойлаш;
дастгоҳ ва иш ўрнини тозалаш;
асбоб, патрон ва заготовкаларни қириндилардан тозалаш керак.
Қуйиш, штамповкалаш ва бошқа усулда тайёрланган деталлардаги цилиндрсимон ёки конуссимон тешикларга ишлов бериш операциясини зенкерлаш деб аталади. Зенкерлаш билан тешиклар кенгайтирилади ёки тешик сиртининг сифати яхшиланади, овал шакллари цилиндрсимон шаклга келтирилади. Зенкерлаш тешикка ишлов беришнинг якуний ёки оралиқ операцияси бўлиши мумкин, шунинг учун ёйишга катта бўлмаган қўйим қолдириш лозим. Бу усулда ишлов берилган сиртнинг ғадир-будурлиги Ra
10-2,5 га тенг.
Зенкерларни парма каби дастгоҳ шпинделининг конус тешигига ўрнатилади. У ўқ атрофида айланма, ўқ бўйлаб илгарилама ҳаракат килади. Ташқи кўринишидан пармани эслатмаса, аммо унинг кесувчи қирралари ва спирал ариқчалари кўпроқ. Уч-тўрт кесувчи қирра зенкерни тешигига аниқ марказлайди. Зенкер ишчи қисмдан, бўйин, қуйруқ ва панжадан тузилган. Унинг ишчи қисми ўз навбатида кесувчи ва калибрлайдиган қисмдан иборат.
Зенкер метални кесади, йўналтирувчи эса зенкерни тешикка йўналтиради. Йўналтирувчи қисмдаги рахлар ишқаланишни камайтиришга, кесишни осонлаштиришга хизмат уилади. Зенкернинг тиши олдинги сирт қирралар, ўзак, орқа сирт, тасмачадан иборат. Бурчакларнинг катталиги металлнинг қаттиқлигига боғлиқ.
Зенкерларни тезкесар пўлатдан икки турда –конус қуйруқли яхлит ва алмашувчан қилиб тайёрланади. Булардан биринчиси тешикка дастлабки, иккинчиси эса узил-кесил ишлов бериш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |