Развёрткалаш - тешикларга 7-9 квалитет бўйича ишлов бериш жараёни бўлиб, унда сиртнинг ғадир-будурлиги Ra 1,25-0,63 оралигида бўлиши мумкин. Тешикларни развёрткалаш ишлари пармалаш, токарлик дастгоҳларида ёки қўлда дастакли усулда бажарилади.
Развёрткалар. Қўл билан развёрткалашда дастакли развёртка дастгоҳда ишлов беришда эса машина развёрткасидан фойдаланилади. Машина развёрткаларининг ишчи қисмини калта қилиб тайёрланади. Ишлов бериладиган тешикнинг шаклига кўра, развёртка цилиндрсимон ва конуссимон шаклларда бўлиши мумкин.
Цилиндрсимон развёрткаларни конуссимонлар сингари икки ёки учтадан тўплам холида тайёрланади. Иккитали тўпламларнинг биридан дастлабки дағал ишлов бериш учун, иккинчисидан сиртга узил-кесил текис ишлов беришда фойдаланилади. Учтали тўпламнинг биринчиси ёрдамида тешик тозаланиб, керакли даражадаги сирт ғадир-будурлигига ва аниқ ўлчамга етказилади.
Конуссимон развёрткалар цилиндрсимонларга қараганда бирмунча оғир шароитда ишлатилади. Тўғри тишларининг кўндаланг ариқчалари қириндиларни бутун тиш узунлиги бўйлаб чиқариб ташлаш имконини беради. Бу эса кесиш жараёнида содир бўладиган кучланишни камайтиради.
Цилиндр қуйруқли машина развёрткаларининг уч типи бор. Биринчи типдагиси билан 6-8 квалитет бўйича 3-50 мм ли тешикларга ишлов бериш мумкин. У марказловчи патронга маҳкамланади. Иккинчи типидаги қуйруқли машина развёрткаларининг диаметри 10-18 мм, ишчи қисмини калтароқ қилиб тайёрланади. Улар бевосита дастгох шпинделига ўрнатилади. Учинчи типдаги ўтувчи втулкали калта развёрткалар билан 5-6 квалитет бўйича 2550 мм ли тешикларга ишлов берилади.
РАЗВЁРТКАЛАШ УСУЛЛАРИ
Развёрткалаш ҳамма вақт пармалаш ва зенкерлашдан кейин бажарилади. Тешикка ишлов беришда парма ёки зенкернинг ўлчами дағал ишлов беришда 0,25-0,5 мм, тоза ишлов беришда эса 0,05-0,015 мм қўйим қолдирилишидан келиб чиқиб танланади.
Қўлда развёрткалаш. Чизмага мувофиқ йўниб кенгайтириш учун қўйим қолдирилади. Силлиқ цилиндрсимон тешикларни развёрткалашда тўғри ариқчали, шпонка ёки ариқчалари бор тешиклар учун спирал ариқчали, конуссимон штифтбоп тешиклар учун тегишли конуссимон развёрткалар танланади.
Заготовкани гира жағларига қисиб, развёртка кесувчи қисмини машина мойи билан мойланади. Развёрткани тешикка қўйиб унинг вазиятини 900 ли бурчак билан текшириб кўрилади. Тешик ўқининг ишлов бериладиган заготовка юзасига перпендикулярлигига ишонч ҳосил қилгач развёртканинг қуйруғига парма даста ўрнатилади. Уни қўл билан развёрткани ўқи бўйлаб бироз босиб, чап қўл билан пармадастани соат мили ҳаракати йўналишида секин ва равон айлантирилади. Развёртка тешикка кесиб киргандан кейин парма дастаси учидан ушлаб развёрткани йўналтирилади. Уни фақат бир томонга йўналтириш лозим. Агар развёрткани тескари томонга айлантирилса, у тиқилиб қолади, тишларининг остига қиринди тушиб, тешик деворини бузади. Иш жараёнида развёрткани тез-тез тешикдан олиб уни қириндидан тозалаш ва машина мойи билан мўл қилиб мойлаш керак. Чўянга эса мойламасдан ишлов бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |