Таянч иборалар:
Эгов – пўлатдан ясалган, маълум профилга эга бўлган брусок асбоб.
Дағал эгов – тишлари катта,14 та кертик бўлади.
Майин эгов – майда тишли эговлар 13—26 та кертик бўлади.
Баҳмал эгов – кертик сони 80 тагача бўлади.
10-МАВЗУ: Шаберлар ва уларнинг турлари
Режа:
Кириш
Шаберлар тури
Шаберлаш жараёни
Меҳнат хавфсизлиги
Кириш
Деталларнинг сиртидан энг майда заррачаларни махсус асбоблар – шаберлар билан олиб ташлаб текислашга шаберлаш дейилади. Шаберлаш орқали туташувчи деталлар ўзаро жипслаштирилиб, герметик бирикма ҳосил қилинади, деталларнинг ясси ва эгри сиртларига, тобланмаган сиртларга аъло сифатли ишлов берилади. Шабернинг бир йўлида 0,005-0,07 мм металл қатламини олиб ташлаш мумкин. Асбобсозликда кенг қўлланилади.
Қўлда шаберлаш сермашаққат жараён бўлиб, уни унумдорроқ бўлган машина усули билан алмаштирилади. Шаберланадиган сиртга майда тишли эгов ва металл кескич билан яхшилаб ишлов берилади. Сиртнинг эни эгов ҳамда узунлигини ҳисобга олиб 0,1-0,4 мм қўйим қолдирилади. Сиртлар жуда нотекис бўлганда ва катта қўйимларда майда тишли эгов билан эговланиб, бўр билан бўяб текширилади. Эговни доира шаклида айлантириб бўялган қисмида металл “қирқиб” олинади.
Металл сиртида чуқур излар қолдирмаслиги учун эговни металл чўткада вақти-вақти билан тозалаб туриш, ишни эҳтиётлик билан бажариш керак. Заготовкани бўёқли доғлардан тозалангандан кейин детални қайта бўяб эговлашни давом эттирилади.
Ясси шабелар билан текис сиртлар шаберланади. Улар бир ва икки томонли бўлиши мумкин. Энг қулай шабернинг тиғи 30-40 мм радиусда юмалоқланган бўлиб, ярим тоза сиртларни, 40-45 мм лиси эса тоза сиртларни шаберлаш учун ишлатилади. Ясси шаберлар тўғри ва қайрилган учли бўлиши мумкин. Очиқ юзаларга тўғри учли шаберлар, ёндош юзалар ҳамда юмшоқ металларга (алюмин, цинк баббит ва б.) учи қайрилганлари билан ишлов берилади.
Икки томонлама ясси шабернинг иккита кесувчи қирраси борлиги туфайли хизмат муддати икки марта кўпдир унинг узунлиги 350-400 мм.
Уч ва тўрт қиррали шаберлар қавариқ ва цилиндрсимон сиртларни шаберлашда қўлланилади. Уч қиррали шаберларни одатда бир томонлама ва 190, 280, 380 хамда 510 мм узунликда ясалади.
Йиғма шаберлар яхлит шаберларга қараганда бирмунча енгил бўлади. Кесувчи қисмининг шаклига кўра ясси, учбурчакли тўғри ва уч ёқли қайрилган турларга бўлинади. Бундай шаберлар иш вақтида сезиларли даражада эгилади, бу эса шаберлаш аниқлигини оширади.
Эгри чархланган шаберлар билан ишлов бериш бирмунча осон. Сиртларга хомаки ишлов бериш учун ўткирлик бурчаги 300-400, узил-кесил шаберлаш учун эса 400-550 ли шаберни танлаш керак.
Универсал шабер корпус, ушлагич, даста, сиқувчи винт, тезкесар ёки қаттиқ қотишмали пўлатдан тайёрланган кесувчи пластинадан тузилган. Қисқичга қўйилган пластина шабер дастасини соат мили ҳаракати йўналишида айлантирилса винт билан қисилади (пластинани бўшатиш учун дастани тескари айлантирилади).
Такомиллаштирилган шабер уч қисмдан – ушлагич, ёғоч даста ва алмашувчи пластинадан иборат. Алмашувчи пластинанинг қуйруғи “қалдирғоч думи” типида бўлгани учун у ушлагич уйигига жипс жойлашади ва ишончли маҳкамланади.
Дискли шабер кенг юзаларни шаберлашда қўлланилади. Кесувчи қисми пўлат диск бўлиб, тутқичга гайка билан маҳкамланади. Дискнинг диаметри 50-60 мм, қалинлиги 3-4 мм бўлиб, уни юмалоқ силлиқлаш дастгоҳида ўткирланади. У ўтмаслашиб қолгани сайин дискни маълум бурчакка буриб ўткир сектори билан шаберлашни давом эттирилади. Шундай қилиб, шабер дискнинг ҳамма қисми билан детал заготовкасига ишлов бериш мумкин. Бу эса меҳнат унумдорлигини ошириб, шаберларни ўткирлаш, алмаштиришга кетадиган вақтни тежашга кенг имкон яратади.
Шаберлаш жараёни. Сиртни шаберлашдан олдин ишлов бериладиган юза текширилиб чиқилади. Юзага 0,1 мм аниқлик билан механик ёки чилангарлик ишлови берилгани бўлиши, юзада тирналишлар, айниқса, чуқур чизиқлар бўлмаслиги керак. Бўёқлар қуйидагича тайёрланади: майдаланган зангори бўёқ (лазур), қурум ёки қўрғошин суригини банкачага солиниб, устидан машина мойи қуйилади. Аралашмани қуюқроқ бўлгунича яхшилаб аралаштириш (қуруқ қаттиқ заррачалар бўлишига йўл қўйилмайди) керак. Бўёқни бир бўлак газламага солиб тампон кўринишида боғлаб, банкачага солиб қўйилади. Тампонни қуруқ бўёққа қуйиш ёки мойга ботириб намлаш асло мумкин эмас.
Меҳнат хавфсизлиги. Шаберлашда хавфсизликнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилиш керак:
ишлов бериладиган детални дастгоҳга ишончли ва мустаҳкам ўрнатиш;
дастасиз ва носоз шаберлар билан ишламаслик;
силлиқлаш каллаклари билан ишлашда электр токидан сақланиш қоидаларига риоя қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |