Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet34/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Таянч иборалар:
Ясси шабер – текис сиртлар шаберлайди.
Дискли шабер – кенг юзаларни шаберлашда қўлланилади.
Уч ва тўрт қиррали шаберлар – қавариқ ва цилиндрсимон сиртларни шаберлашда қўлланилади.
11-МАВЗУ: Деталларни бир-бирига мослаштириш. Сиртларни ишқалаш ва ялтиратиш
Режа: 1. Андоза

  1. Деталларни бир-бирига мослаштириш

  2. Сиртларни ишқалаш ва ялтиратиш

Андоза ва контрандоза ясаш.
Андоза (ўйма) ясаш. Андоза материалининг иккала энли юзаси чизғич қўйилиб, ўлчами бўйича эговланади. Андоза томони(1)ни база деб қабул қилиб, чизғич қўйиб эговланади. Андоза контури базадан режаланади. Андоза ўйиғи пармаланади (ёки пўлат арра билaн қирқиб олинади). Андозанинг тўғри чизиқли (2,3,4 ва 5) томонлари чизғич ва гўния билаи текширилиб, ўлчамлар бўйича эговланади. Тарҳ (6) думалоқ калибр ёки назорат валик бўйича ёруғлик тирқишига қараб текширилиб, андозанинг ярим думалоқ ўйиғи эговланади, қирралари тўмтоқлаштирилади.
Контрандоза (ичқуйма) ясаш. Контрандоза заготовкасининг иккала энли сирти чизғич билан текширилиб, ўлчами бўйича эговланади.
Контрандозанинг базали томони (1) чизғич қўйиб эговланади. Контрандоза тарҳи базадан бошлаб режаланади, (2 ва 3) қирралар гўния ва чизғич билан текширилиб эговланади ва ишловга 1,5-2 мм қўйим қолдирилиб, металлниниг ортиқча қисми қўл арра билан қирқиб олинади. Контрандозанинг (4 ва 5) томонлари базали томонга параллел равишда ва ярим думалоқ қисми (6) 0-1мм аниқликда эговланади. Припасовка аниқлиги ёруғликка қараб текширилиб, контрандоза тарҳи андоза бўйича мосланади.
Тўғри чизиқ шаклли икки детални мослаш. Туташадиган битта детални (ичқўймани) тўлиқ ясаш. Xомаки маҳсулотнинг энли текисликлари чизғич билан текширилиб, ўлчами бўйича эговланади. Ичқўйманинг базали томони (қирраси) (1) чизғич билан текширилиб эговланади. Ичқўйма қирралари (2, 3 ва 4) чизғич ва гўния билан текширилиб, ўлчами бўйича эговланади. Ичқўйманинг ўткир бурчаклари пўлат арра билан қирқиб олинади. 5 ва 6қирралар 1-қиррага параллел, сўнгра эса бурчак андозаси билан текширилиб, 7 ва 8-қирралар 4-қиррага нисбатан 600 бурчак ҳосил қилиб эговланади.
Дастлаб иккинчи туташма детални (ўймани) ясаш. Энли текисликлар ва базали томон (қирра) чизғич билан текшириб эговланади. Ўйма чизма бўйича режаланади ва чизғич ҳамда гўния билан текширилиб, ўлчам бўйича ўйманинг (2, 3 ва 4) қирралари эговланади. Ичқўйма ариқчаси (пази) пармаланади ва қўл арра билан қирқиб олинади. Охирги ишловга 0,1-0,2 мм қўйим қолдирилиб ва ариқча ён қирраларининг ўйма ўқига нисбатан симметрик бўлишига қатъий риоя қилиниб, дастлаб ариқчанинг қирралари (5, 6 ва 7) эговланади.
Ўймани ичқўйма бўйича мойлаш. Ўйма ариқчасининг қирраси тўлиқ, (6) (чуқурлиги ва базали томони 1-қирррага параллеллиги бўйича) эговланади.
Ариқчанинг қирралари (5,7) навбатма-навбат эговланиб, ўйма ариқчаси ичқўйма чизиғи бўйича мосланади. Агар ичқўйма ўйиққа ва 1800 га мумкин бўлган ҳар икки бурашнинг исталганида қўл ёрдамида тиғиз, ёруғлик тирқишисиз, тебранмасдан ва қийшаймасдан кирса, мослаш аниқлиги етарли даражада деб ҳисобланади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish