КАСБИЙ ТАЪЛИМ
тўғрисида”ги қарорида умумтаълим фан
ларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва из
чиллигини таъминлаш, замонавий мето
дологиясини яратиш, уму мий ўрта ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим
стандартларини компетенциявий ёндашув
асосида такомиллаштириш, ўқув-мето
дик мажмуалар нинг янги авлодини ишлаб
чиқиш ва ама лиётга жорий этишни ташкил
этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Шу қа
рорнинг ижросини таъминлаш мақсадида
касб-ҳунар таълими тизимида янги ДТСла
ри ва ТТСлари, ўқув режалар ишлаб чиқил
ди. Касб-ҳунар таълимида мавжуд бўлган
ўқув режа ва дастурларни таҳлил этиш
натижасида, шуни айтиш мумкинки гума
нитар ва табиий фанлар блокида сақланиб
қолган ахборот технологиялари фани маз
мунида бирорта ҳам ахборот маданиятини
шакллантиришга қаратилган мавзулар ёки
мавзулар мазмунига сингдирилган ахборот
маданиятини шакллантиришнинг тарбия-
вий ғоялари ўз аксини топмаган. Бунда
хулоса қилиш мумкинки касб-ҳунар кол
лежларида ўқувчи ёшларда ахборот ма
даниятини шакллантиришга доир махсус
машғулотлар етарлича ташкил этилмайди.
Зеро, таълимни ахборотлаштириш натижа
сида таълимга электрон таълимни кириб
келиши таълим олувчиларда ахборот мада
ниятини шакллантириш заруриятини яна
ортишига сабаб бўлмоқда. Чунки электрон
таълим бевосита интернет тармоғи имко
ниятларидан фойдаланиб, интернет таълим
тизимини шакллантиришга имкон беради.
Бу аппарат ва дастурий таъминот ютуқлари
mobile “smart phones” маконини яратишда
ги воситаларни яратилишига туртки бўлди.
Интернет тармоғига уланган ва ҳисоблаш
имкониятларга эга мобил қурилмалар ҳат
токи замонавий компьютерлардан оммала
шиб кетди.
Юқорида қайд этилган муаммоларни
ҳал этишда ахборот технологиялари фани
мазмунини қайта кўриб чиқиш, фан мазму
нига ўқувчи-ёшларда ахборот олиш маҳо
рати, қобилияти, мулоқот маданияти, ахбо
ротларни таҳлил қилиш фаолия тини олиб
бориш кўникма ва малакалари, касбий би
лимларни ахборотлар билан бойитиш ва
тўлдириш, амалда қўллай олиш, ахборот
ларни таҳлил этиш, салбий ахборотларга
нисбатан иммунитетни ҳосил қилиш, ахбо
ротларни таълим мазмунига мослаш, ахбо
ротларга баҳо бериш, ахборотларни танқи
дий таҳлил қилиш, ахборотларни ўрганиш
ва қиёсий таҳлил қилиш тажрибаларини
шакллантириш, ахборотларни тўғри ва
аниқ баён қилиш кўникмалари эгаллашга
қаратилган мавзуларни киритиш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |