ПСИХОЛОГИЯ
ўзлаштиришга олиб келади. Ўқув муаммоси
нинг икки асосий функцияси мавжуд:
1. Ақлий қидирув йўналишини, яъни
ўқувчининг муаммо ечимини топиш фаолия
тини аниқлаш.
2. Ўқувчининг янги билимларни ўзлашти
риш бўйича билиш қобилиятларини, қизиқи
шини, фаолият мотивларини шакллантириш.
Ўқитувчи учун муҳим восита таълим
олувчининг билиш фаолиятини бошқариш,
унинг фикрлаш қобилиятларини шаклланти
риш ҳисобланади.
Муаммоли вазият – муаммоли ўқитишни
ташкил этиш воситасидир, бу ўқишнинг ўр
ганиш заруриятини чақирадиган ва янги би
лим ва кўникмаларни фаол ўзлаштириш учун
ички шароитларни яратиб берувчи фикрлаш
нинг бошланғич моментидир.
Муаммоли вазият турлича бўлиши мум
кин.
•
Номаълум таркиби бўйича муаммоли ва
зиятлар қўйидагиларга бўлинади: мақсад
номаълум; фаолият объекти номаълум;
фаолият усули номаълум; фаолият бажа
рилиши шароитлари номаълум.
•
Ахборот номувофиқлиги бўйича: можа
ро; таклиф; рад этиш; жавоб бермаслиги;
ноаниқлиги.
•
Методик хусусиятлар бўйича: атайлаб
қилинмаган; мақсадли; муаммоли ифо
далаш; ўйинли муаммоли вазиятлар;
тадқиқот лаборатория иши; муаммоли
оммавий эксперимент; хаёлий муаммоли
эксперимент; вазифаларни муаммоли ҳал
этиш; муаммоли вазиятлар.
Муаммоли вазиятларни ҳосил қилишнинг
қўйидаги қоидаларини шакллантириш мум
кин. Биринчидан, муаммоли вазиятлар албат
та қўлдан келадиган ўрганиш қийинчилиги
ни сақлаши керак. Ўрганиш қийинчилигини
сақламаган вазифани бажариш фақат репро
дуктив фикрлашга кўмаклашади ва муаммо
ли ўқитиш ўз олдига қўядиган мақсадларга
эришишга йўл қўймайди. Бошқа томондан,
ўқувчилар учун катта қийинчилик туғдиради
ган муаммоли вазият уларнинг ривожланиши
учун жиддий ижобий натижаларни бермайди,
истиқболда уларнинг мустақиллигини пасай
тиради ва ўқувчиларнинг демотивациясига
олиб келади.
Иккинчидан, муаммоли вазият ўқувчи
ларнинг ижодий қобилиятларини ривожлан
тириш учун абстракт аҳамиятга эга бўлса ҳам,
энг қулай вариант бўлиб материал ривожла
ниш билан биргаликда олиб бориш, янги би
лимлар, маҳорат, кўникмаларни ўзлаштириш
ҳисобланади. Бир томондан, бу бевосита ўқув
мақсадларига хизмат қилади, бошқа томондан
эса ўқувчиларнинг мотивациясига ижобий
таъсир кўрсатиб, бунда улар ижодий потенци
ални оширишдан кўра сезиларли аниқ ифода
ни олишади.
Учинчидан, муаммоли вазият ўқувчилар
да ўзининг ноодатийлиги, кутилмаганлиги,
ностандартлиги билан қизиқиш уйғотиши ке
рак. Ҳайрат, қизиқиш каби ижобий ҳиссиётлар
ўқитиш учун мақбул асос бўлади. Бу эффектга
етишишнинг энг оддий ва амалий методи бў
либ ҳам мавжуд, ҳам кўринадиган ёки ҳатто
ўқитувчининг ўзи томонидан махсус ташкил
лаштирилган зиддиятларнинг максимал урғу
ланиши хизмат қилади.
Муаммоли вазият ўқитувчи томонидан
алоҳида методик усулларни қўллаш орқали
ҳосил қилинади:
•
ўқитувчи таълим олувчиларни зиддиятга
олиб келади ва уларнинг ўзларига ечими
ни топишни таклиф қилади;
•
амалий фаолиятнинг зиддиятларини тўқ-
наштиради;
•
айнан битта саволга турли нуқтаи назар
ларни келтиради;
•
синфга ҳодисани турли позициялардан
кўриб чиқишни таклиф қилади;
•
ўқувчиларни таққослаш, умумийлашти
риш, вазиятдан чиқиш, далилларни со
лиштиришга ундайди;
•
конкрет саволларни (умумийлаштириш
га, асослашга, конкретлашга, фикр лаш
мантиғига) қўяди;
•
муаммоли назарий ва амалий вазифалар
ни белгилайди;
•
етарсиз ёки ортиқча бошланғич маълу
мотли; саволни қўйишда ноаниқлилик;
зид маълумотли; атайлаб қўйилган хато
ликли; чегараланган вақтли ва бошқа му
53
2019 №4, Kasb-hunar ta’limi
Do'stlaringiz bilan baham: |