Ключевые слова:
профессиональное учебное заведение, педагогическое мастерство,
мастер производственного обучения, образование для взрослых (андрагогика).
Annotation.
This article is devoted to improving the professional and pedagogical skills of the
master of vocational education. The methods of developing the respective competencies of masters
of vocational education in the organization of adult education (andragogical education) during the
period of reforms in the vocational education system are analyzed.
Key words:
professional educational institution, pedagogical skill, master of production
education, adult education.
бир неча ихтисослик олишни таъминлай
диган уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар
ўқув юрти эканлиги белгиланган. Охирги
йилларда таълим тизимида олиб борилган
ислоҳотлар натижасида касб-ҳунар таъли
ми тизимида қуйидаги ўзгаришлар содир
бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президен
тининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий
ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими
тизимини тубдан такомиллаштириш чо
ра-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-
сонли фармони ҳамда 2018 йил 3 феврал
даги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими маркази фао
лиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-3504-сонли қарори асосида мажбурий
11 йиллик таълим жорий қилинган бўлса
2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал
40
Kasb-hunar ta’limi №4, 2019
КАСБИЙ ТАЪЛИМ
таълим тизимини янада такомиллашти
ришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармони қа
бул қилинди.
Ушбу ҳужжатларда 2020/2021 ўқув
йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республи
касида Таълимнинг халқаро стандарт тас-
нифлагичи даражалари билан уйғунлаш
ган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус
профессионал таълим тизими ҳамда та
бақалаштирилган таълим дастурлари жо
рий этилиши белгилаб берилди.
Келтирилган ҳужжатларга мувофиқ
профессионал таълим тизимида:
Халқаро таснифлагичнинг 3-даража-
си га мос келувчи таълим дастурлари
асо сида 9-синф битирувчиларини ижти
моий қўллаб-қувватлашга қаратилган бош-
ланғич профессионал таълим тизими;
Халқаро таснифлагичнинг 4-даража
сига мос келувчи таълим дастурлари асо
сида ўрта профессионал таълим босқичи
да кадрлар тайёрлайдиган таълим тизими;
Халқаро таснифлагичнинг 5-даража-
сига мос келувчи таълим дастурлари асо
сида олий таълим тизими билан интегра
циялашган ўрта махсус профессионал
таълим тизимлари жорий этилди.
Профессионал таълим қуйидаги таъ
лим муассаларида амалга оширилиши бел
гиланди:
Бошланғич профессионал таълим бе
радиган касб-ҳунар мактаблари – мутахас
сислар тайёрлаш умумтаълим муассасала
рининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан
шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик
умумтаълим ва мутахассислик фанлари
нинг интеграциялашган дастурлари асоси
да кундузги таълим шаклида;
Ўрта профессионал таълим беради
ган коллежлар – мутахассислар тайёрлаш
Халқаро таснифлагичнинг камида 3-да
ражасига мос таълим дастурларини та
момлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш»
принципи асосида камида умумий ўрта
маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан
касблар ва мутахассисликларнинг мурак
каблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача
муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таъ
лим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда
тўлов-контракт асосида;
Ўрта махсус профессионал таълим
берадиган техникумларда – мутахассис
лар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг
камида 3- ёки 4-даражасига мос таълим
дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт даво
мида таълим олиш» принципи асосида
камида умумий ўрта маълумотга эга бўл
ган шахслар ҳисобидан шакллантирилган
гуруҳларда касблар ва мутахассисликлар
нинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда
2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги,
кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат
буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида
амалга оширилиши режалаштирилди.
Янги профессионал таълим тизими
нинг олдида турган асосий вазифалардан
бири маҳаллий ва хорижий меҳнат бозо
рининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ
юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисоб-
ланади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш
учун касб-ҳунар таълими тизимида бир
қатор ишларни амалга ошириш зарурати
пайдо бўлди. Булардан энг муҳими бу зуд
лик билан ишлаб чиқариш таълими уста
ларининг касбий ва педагогик маҳоратини
ошириш ҳисобланади.
Айни вақтда фаолият кўрсатаётган
касб-ҳунар коллежларининг амалдаги
ўқув режаларининг таҳлили кўрсатиши
ча 43.8%и умумтаълим фанлар, 24.4%и
касбий (умумкасбий ва махсус) фанлар,
15%и ўқув амалиёти, 13.6%и ишлаб чиқа
риш амалиёти, 3.8 %и ДАК ва таълим му
ассасаси ихтиёридаги соатлар ташкил қи
лиши аниқланди.
Янги талабларга мувофиқ профес
41
2019 №4, Kasb-hunar ta’limi
Do'stlaringiz bilan baham: |