Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг синтетик ва аналитик ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet148/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

14.4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг синтетик ва аналитик ҳисоби

Корхона ва ташкилотларда тузилган иш ҳақини ҳисоблаш ведомостида ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ҳамда ундан ушлаб қолинадиган суммалар акс эттирилади. Иш ҳақини ҳисоблаш ведомости ҳар бир цех ходимларининг тоифалари бўйича алоҳида тузилади.


Иқтисодиѓтнинг барча тармоқларидаги корхоналар ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи ҳисоблашнинг бўнакли ва бўнаксиз тартибини қўллаши мумкин.
Ҳисоб-китобнинг бўнакли усулида корхона ходимига бўнак берилади, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўлаѓтганда эса узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади. Иккинчи ҳолда ишчига режадаги бўнак ўрнига ойнинг биринчи ярми учун ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича ѓки ҳақиқатда ишланган вақт бўйича иш ҳақи ҳисоблаб ѓзилади.
Иш ҳақини ҳисоблаш ведомости иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобни расмийлаштириш учун асосий ҳужжатдир. Бу ҳужжатда ҳар бир табель рақами, ходимларнинг тоифаси ҳамда тўлов ва ушлаб қолиш турлари бўйича тузилади. Иш ҳақини ҳисоблаш ведомостида қуйидаги кўрсаткичлар бўлади:

  1. тўлов турлари бўйича ҳисобланди - 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃининг кредит обороти;

  2. иш ҳақидан ажратма ва тўловлар ушлаб қолинди ва ҳисобланди - 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃининг дебет обороти;

  3. қўлга бериш ѓки ойнинг охирида корхонада қолди - 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃининг дебет обороти.

Иш ҳақини ҳисоблаш ведомостининг охирги кўрсаткичи тўлов ведомостини тўлдириш учун ҳамда ходимга иш ҳақи бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бўйича ҳисоблашишларни олиб бориш бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасида қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш кўзда тутилган:
6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃи;
6720-«Депонирлаштирилган иш ҳақи» ҳисобвараЃи.
Ушбу ҳисобварақлар пассив бўлиб, қолдиқ ҳисобварақларнинг кредит томонида қолади.
«Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»га мувофиқ меҳнат ҳақи харажатлари ишлаб чиқариш ҳамда давр харажатларининг муҳим харажат элементларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ҳисобланганда, уларни харажатлар таркибига киритиш лозим.
Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан банд бўлган ишчи ва хизматчиларига иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т «Ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварақлари (2010, 2310, 2510)
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃи.
Корхонанинг маъмурий-бошқарув ишларида банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 9420-«Маъмурий-бошқарув харажатлари» ҳисобвараЃи
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃи.
Уч иш куни давомида олинмаган иш ҳақи депонентга ўтказилган, яъни сақлаш учун қолдирилган ҳисобланади. Кассир уни банкка корхонанинг ҳисоб-китоб вараЃига ўтказиб, «депонентга қўйилган сумма» деб кўрсатади. Ходимлар уни корхона кассасидан чиқим ордери бўйича олади. Ходимларнинг иш ҳақи суммаси депонентга ўтказилганида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃи
К-т 6720-«Депонирлаштирилган иш ҳақи» ҳисобвараЃи.
Депонентга қўйилган суммалар депонентлар дафтарида ѓки депонент варақачасида қайд этилади. У корхона томонидан 3 йил мобайнида сақланади. Кўрсатилган муддат тугагач, депонентга қўйилган суммалар йиллик баланс тузиш пайтида корхона даромадларига қўшилади ва қуйидагича бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирилади:
Д-т 6720-«Депонирлаштирилган иш ҳақи» ҳисобвараЃи
К-т 9360-«Кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад» ҳисобвараЃи.
Ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўланганида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃи
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаЃлари» ҳисобвараЃи.
Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китобнинг аналитик ҳисоби иш ҳақи ҳисоблаш-тўлаш ведомостларида, синтетик ҳисоби эса 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃида юритилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish