Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


- боб. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш



Download 3,42 Mb.
bet144/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

14- боб. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш
14.1. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олишнинг асосий вазифалари

Инсон ўз эҳтиѓжларини қондириш учун моддий неъматлар яратар экан, уларни ишлаб чиқариш учун моддий ресурслардан ташқари бевосита инсон ўз меҳнатини сарфлайди. Меҳнат жараѓнида янги маҳсулот яратилиб, инсон эҳтиѓжларини қондиришга хизмат қилади. Истеъмолчиларнинг асосий даромад манбалари иш ҳақи бўлганлиги сабабли, товарларга бўлган талаб ва таклиф, улар баҳоси бевосита иш ҳақига боЃлиқ бўлади. Корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти жонли меҳнатни истеъмол қилиш билан бирга юз беради. Унинг миқдори ишлаган киши-соатлар билан ўлчанади. Меҳнат жараѓнида ҳар бир ходимнинг бажарган иши, тайѓрлаган маҳсулоти, истеъмолчиларга кўрсатган хизматлари учун сарфланган меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини асослаш ҳамда аниқлашни талаб қиладиган ўзаро муносабатлар вужудга келади.


Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби - ҳисоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб қилувчи энг муҳим ҳамда қийин соҳаларидан биридир. Унда ходимлар сонининг ўзгариши, иш вақтининг сарфланиши, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ташқари амалга ошириладиган бошқа тўловлар, корхонанинг ҳар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу маълумотлар асосида меҳнат унумдорлиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ходимлар сони, иш ҳақи фондининг сарфланиши ва бошқалар бўйича режа топшириқларининг бажарилиши устидан назорат ана шу маълумотлар асосида амалга оширилади.
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хизмати олдида меҳнат меъѓри ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш, назорат қилиш вазифалари ҳам белгиланадики, бу эса:

  1. ишбай ишловчилар ва бошқа ходимларнинг иш сифатини тўЃри ва ўз вақтида ҳужжатлар билан расмийлаштиришни, шунингдек, иш ҳақини ҳисоблаш ва уни белгиланган муддатларда тўлашни;

  2. ҳисобланган иш ҳақи суммаларини ва ижтимоий суЃуртага ажратмаларни ишлаб чиқариш харажатларига киритиш учун харажатларнинг йўналишлари бўйича аниқ тақсимлашни;

  3. иш ҳақидан бюджетга мажбурий тўловларни, шунингдек, корхонага етказилган моддий зарарни айрим ташкилотлар ва жисмоний шахслар фойдасига тўЃри ҳамда ўз вақтида ушлаб қолиш ва ўтказишни;

  4. ходимлар сонини ва иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишни таъминлаши керак.

Корхона ва ташкилотларда ходимлар сони ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланади. Корхонада ходимлар, энг аввало, икки гуруҳга ажратилади:

  1. асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар;

  2. асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган ходимлар.

Асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар таркибига асосий ва ѓрдамчи цехларнинг, ѓрдамчи ишлаб чиқаришларнинг, завод лаборатория ва бўлинмаларининг, тозалаш иншоотларининг, алоқа узелларининг, ахборот-ҳисоблаш марказларининг, барча турдаги қўриқлашнинг, завод бошқармаларининг ходимлари киради.
Асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган ходимлар тоифасига уй-жой ва коммунал хўжалигига хизмат кўрсатиш, савдодаги, тиббиѓт муассасалари ҳамда мактабгача тарбия муассасаларида банд бўлган ходимлар киради.
Корхонада ходимлар бажарадиган вазифаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. ишчилар;

  2. хизматчилар.

Ишчилар таркибига моддий неъматларни яратиш, тузатиш, юкларни кўчириш, йўловчилар ташиш, моддий хизматлар кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ходимлар киради.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish