Иш ҳақи тўлаш
разрядлари
|
Тариф
коэффициентлари
|
Иш ҳақи тўлаш разрядлари
|
Тариф коэффициентлари
|
0
|
1,000
|
12
|
3,581
|
1
|
1,450
|
13
|
3,808
|
2
|
1,595
|
14
|
4,038
|
3
|
1,755
|
15
|
4,271
|
4
|
1,930
|
16
|
4,508
|
5
|
2,115
|
17
|
4,748
|
6
|
2,308
|
18
|
4,991
|
7
|
2,510
|
19
|
5,238
|
8
|
2,716
|
20
|
5,488
|
9
|
2,926
|
21
|
5,741
|
10
|
3,140
|
22
|
5,998
|
11
|
3,358
|
|
|
Бозор иқтисодиѓти шароитида корхоналар меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари, миқдорларини мустақил белгилайдилар. Айни вақтда корхоналар меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун билан кафолатланган энг кам миқдорини таъминлаши лозим.
Иш ҳақи меҳнат учун тўланадиган ҳақнинг ҳамма турларини, шу жумладан, маблаЃ билан таъминлаш манбаидан қатъий назар, пул ѓки натура шаклида ҳисобланган ҳар хил мукофотларни, қўшимча ҳақларни, устама ҳақни ва ижтимоий имтиѓзларни, шунингдек, ходимга ишланмаган вақт учун тўланадиган ҳақларни (таътил ҳақи, байрам кунлари ва ҳоказолар учун) ўз ичига олади.
Иш ҳақи ўз таркибига кўра иккига бўлинади:
асосий иш ҳақи;
қўшимча иш ҳақи.
Асосий иш ҳақи ишчи ва ходимларнинг ишлаган вақтлари учун тўланадиган ҳақ бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:
тариф ставкалари ва маошлар, ишбай нархлар учун тўланадиган ҳақ;
ишчиларнинг айби бўлмаган ва бекор туриб қолишлар учун тўланадиган ҳақ;
тунда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ;
аккорд усулида тўланадиган ҳақ;
иш ҳақи фондидан тўланадиган мукофотлар;
дам олиш кунлари, байрам кунлари, иш вақтидан ташқари соатларда ишлаганлик учун одатдаги иш шарт-шароитидан четга чиққанлик ва бошқалар учун ишчиларга юқори нархлар бўйича тўланадиган қўшимча ҳақ.
Ќўшимча иш ҳақи ходимларнинг ишламаган вақтлари учун тўланадиган ҳақ бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:
таътилларга тўланадиган асосий ва қўшимча ҳақ;
ўсмирларга имтиѓзли соатлар учун тўланадиган ҳақ;
давлат ва жамоат бурчларини бажарганлик учун тўланадиган ҳақ;
текинга бериладиган квартиралар, коммунал хизматлар ва бошқалар қиймати.
Ҳозирги шароитда ишчи ва ходимларга тўланадиган иш ҳақи шакллари ҳам ранг-барангдир. Ќуйидаги жадвалда иш ҳақи тўлашнинг шакллари келтирилган:
-
Иш ҳақи тўлаш шакллари
|
Ишбай
|
Вақтбай
|
Оддий ишбай
Ишбай-мукофот
Ишбай-прогрессив
Билвосита ишбай
Аккорд
|
Оддий вақтбай
Вақтбай-мукофот
|
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида иш ҳақи ҳақиқатда бажарилган ишга амалдаги нархлар асосида иш бирлиги учун ҳисобланади.
Оддий ишбай шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулот сонини ишбай нархига кўпайтириш йўли билан иш ҳақи миқдори аниқланади.
Ишбай-мукофот шаклида бевосита ишбай нархлар бўйича иш ҳақидан ташқари маълум ишлаб чиқариш ютуқларига эришилганлиги учун ҳақ олади. Масалан, иш сифатининг яхшилиги, моддий бойликлар тежалгани ва ҳоказолар.
Ишбай-прогрессив шаклида ишчилар меҳнатига белгиланган бошланЃич меъѓр доирасида бевосита ишбай нархлар бўйича, бу меъѓрдан ортиқчасига эса оширилган нарх бўйича ҳақ тўланади. Ишбай нархлар ошиши ҳар бир ҳолда махсус шкала бўйича аниқланади.
Билвосита ишбай шакли ишбай нархлари бўйича белгиланиб, хизмат кўрсатаѓтган участкадаги ўртача иш меъѓрининг бажарилиш фоизига кўпайтирилиши мумкин.
Аккорд шакли бутун иш ҳажми учун иш ҳақи миқдорини белгилайди ҳамда аккорд топшириқларни бажариш муддатларини қисқартирганлик учун мукофотлашни ўз ичига олади. Бунда ишларнинг умумий қиймати вақт меъѓрлари ва нарх асосида аниқланади. Ишбай аккорд шакли асосан мавсумий ишларни ҳамда айрим буюртмаларни бажаришда қўлланилади.
Иш ҳақининг вақтбай шаклида ходимнинг малакасига ва ишлаган вақтига қараб ҳақ тўланади.
Оддий вақтбай шаклида ходимлар ишлаган вақтига қараб белгиланган маош асосида ҳақ олишади.
Вақтбай-мукофот шаклида тариф ставкалари бўйича иш ҳақидан ташқари муайян миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча равишда мукофот тўланади.
Корхона ва ташкилотларда ходимларга иш ҳақидан ташқари турли хил пул тўловлари ва раЃбатлантириш тўловлари ҳам берилади. Уларга қуйидагилар киради:
йиллик иш якунлари бўйича раЃбатлантириш;
муҳим ишлаб чиқариш топшириқларини бажарганлик учун раЃбатлантириш;
корхоналарнинг ўқишга юборилган талабаларга берадиган стипендиялари;
даволаниш учун бериладиган йўлланмалар қиймати;
меҳнат жамоаси аъзоларига акциялар учун тўланадиган дивидендлар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |