14.6. Иш ҳақидан ажратма ва тўловлар ҳисоби
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги корхона ходимлари иш ҳақидан қуйидаги пул ушланмалари ва чегирмалари амалга оширилади:
даромад солиЃи;
пенсия фондига ажратма;
касаба уюшмасига ажратма (ихтиѓрий);
ходим томонидан корхонага етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича тўловлар;
алиментлар;
кредитга сотилган товарлар учун тўловлар ва бошқалар.
Корхонада бажарилган иш учун пул ѓки натура шаклида даромад олувчи барча ходимлар даромад солиЃи тўлайди. Ушланадиган солиқ миқдори амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги шкала ѓрдамида аниқланади:
Солиққа тортиладиган даромад миқдори
|
Солиқ суммаси
|
Энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоригача
|
даромад суммасининг 13 фоизи
|
Энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача
|
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ+беш баравардан ошадиган сумманинг 22 фоизи
|
Энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан
|
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ+ўн баравардан ошадиган сумманинг 32 фоизи
|
Масалан, ходимга май ойида 30000 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ушланадиган солиқ миқдори қуйидагига тенг:
Минимал иш ҳақи 4535 сўм.
4535*5=22675 сўм. Ушбу суммадан ушланадиган солиқ суммаси қуйидагига тенг: 22675*13%/100%= 2947,75 сўм;
5 баравардан ошган сумма 7325 сўм (30000-22675)га тенг. Ушбу суммадан ушланадиган солиқ миқдори қуйидагига тенг: 7325*22%/100%=1611,5 сўм.
Жами ушланган солиқ миқдори 4559,25 сўм (2947,75+1611,5)ни ташкил қилади.
Юқоридаги муомала ҳисобда қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» - 4559,25 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»- 4559,25 сўм.
Ишчи ва хизматчиларнинг қарилиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун нафақа билан таъминлаш учун ҳар бир корхонада Пенсия фондига белгиланган миқдорда ажратма ажратади. Ҳозирги кунда иш ҳақидан Пенсия фондига 2,5% миқдорида ажратма қилинади.
Мисол. Ишчига бир ойда 30000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Иш ҳақидан Пенсия фондига ушланадиган сумма 750 сўм (30000*2,5%/100%)га тенг. Юқоридаги муомала ҳисобда қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» - 750 сўм
К-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» - 750 сўм.
Амалдаги қонунчиликка биноан ҳар бир корхона ихтиѓрий равишда ҳисобланган иш ҳақидан касаба уюшмасига ажратма қилиб бориши мумкин. Ҳозирги кунда иш ҳақидан касаба уюшмасига ажратиладиган тўлов миқдори 1%га тенг.
Мисол. Юқоридаги мисол бўйича ишчига ҳисобланган ойлик маош миқдори 30000 сўмга тенг эди. Ана шу суммадан касаба уюшмасига қилинадиган ажратма миқдори 300 сўм (30000*1%/100%)га тенг. Ушбу муомала ҳисобда қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710 -«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» - 300 сўм
К-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» - 300 сўм.
Ижро варақалари асосида баъзи ходимларнинг иш ҳақидан алимент ушланиши мумкин. Ушлаб қолинган алимент пули иш ҳақи берилган кундан эътиборан 3 кун ичида алимент ундирувчига бериши ѓки почта орқали жўнатиши лозим. Агарда алимент ундирувчининг манзили номаълум бўлса, у ҳолда ушланган алимент суммаси суднинг депозит ҳисобвараЃига ўтказилади.
Мисол. Октябрь ойида иш ҳақидан 1000 сўм миқдорида алимент ушланди ва ушбу сумма алимент ундирувчига етказилди. Ушбу муомала ҳисобда қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710 -«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» - 1000 сўм
К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 1000 сўм.
Агар корхона савдо ташкилоти билан банк кредити ҳисобидан корхона ходимига кредитга сотилган моллар учун ариза-мажбуриятнинг ҳамма суммасига савдо ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилган бўлса, бундай моллар учун пул ушлаб қолиш мумкин.
Бундай муомалаларни ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар режасида 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари» ҳисобвараЃи тайинланган. Бу ҳисобварақ актив бўлиб, унинг қолдиЃи корхонага қайтарилмаган кредит бўйича ходимларнинг қарзини кўрсатади, дебет обороти банк кредити ҳисобидан корхонанинг яна берган топшириқ мажбурият суммасини, кредит обороти эса қарзни қоплаш учун ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақларидан ушланган суммани кўрсатади.
Ишчиларнинг кредитга товар олиши муносабати билан банкдан кредит олинса қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»
К-т 6810, 7810.
Ишчиларнинг иш ҳақидан кредитни узиш бўйича ушланмалар қилинса қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»
К-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари».
Ушбу ушланмалар кредитни сўндиришга йўналтирилганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6810, 7810
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
Do'stlaringiz bilan baham: |