Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet156/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Чиқим ҳужжатлари



Сана

Рақам

Сумма

Эслатма

5

6

7

8













Чиқим бўйича жами

Касса кирим ордерини пул топшираѓтган шахслар қўлига бериш тақиқланади. Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу ерда кассир ордернинг тўЃри расмийлаштирилганлигини, бош бухгалтернинг имзоси борлиги ва ҳақиқийлигини текширади, пулни қабул қилади, кирим ордери ва квитанцияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордери квитанцияси берилади. Касса кирим ордери бўйича пуллар фақат ушбу ҳужжат тўлдирилган кунда қабул қилинади.


Банкдаги ҳисоб-китоб счЄти ва бошқа счЄтлардан кассага нақд пул келиб тушганида ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг квитанцияси тўлдирилади. Квитанция ҳисоб-китоб счЄтидан пулларни ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига қўшиб қўйилади.
Нақд пуллар кассадан касса чиқим ордерлари (КО-2 шакли) ѓки касса чиқим ордерларининг ўрнини босадиган, махсус штамп билан босилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш учун ариза, ҳисобварақлар ва ҳоказо) асосида берилади.
Пул беришга доир барча ҳужжатларни корхона раҳбари ва бош бухгалтер ѓки улар ваколат берган шахслар имзолаши керак. Агар касса чиқим ордерига илова қилинган ҳужжатларда корхона раҳбарининг рухсат берувчи қайди бўлса, ордерда унинг имзоси бўлиши шарт эмас.
Касса чиқим ордери бухгалтерияда тузилади ва касса чиқим ордерларини қайд қилиш журналида қайд қилинади ва кассирга ижро этиш учун топширилади. Касса чиқим ордерларини пул олувчи шахс қўлига беришга рухсат этилмайди.
Кассир пулни бирор-бир шахсга бераѓтганида унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат кўрсатишини талаб қилади, бу ҳужжатнинг номи ва рақами, ким томонидан ва қачон берилганлигини касса чиқим ордерига ѓзиб қўяди ҳамда олувчининг тилхатини олади.
Бир неча шахс номига ѓзилган битта тўлов ҳужжати бўйича пул олишда ҳам шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилиши шарт.
Корхонанинг рўйхати таркибида бўлмаган шахсларга пул фақат касса чиқим ордери бўйича берилади. Кассадан пул фақат номи чиқим касса ордерида ѓки унинг ўрнини босадиган ҳужжат (қайднома)да кўрсатилган шахсга берилади.
Агар пул ишончнома орқали олинадиган бўлса, бухгалтерия ордерда пул олиш ишониб топширилган шахснинг исми шарифини кўрсатади. Агар пул қайднома бўйича берилса, пулни олганлиги ҳақида имзо чектиришдан олдин кассир «Ишончнома бўйича» деб ѓзиб қўйиши лозим, тегишлича расмийлаштирилган ва тасдиқланган ишончнома кассирда қолади ва касса чиқим ордерига ѓки қайдномага қўшиб қўйилади.
Иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлик нафақаси, пенсиялар ва мукофотлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича ҳар бир ходимга чиқим ордерларини тузиб ўтирмасдан берилади. Тўлов қайдноманинг титул (биринчи) вараЃига пул беришга рухсат бериш ҳақида ѓзув қилинади, унинг тагига корхона раҳбари, бош бухгалтери ѓки улар ваколат берган шахслар имзо чекади, пул бериш муддати ва сумма ѓзувда кўрсатилади.
Агарда ходимлар ушбу пулларни ўз вақтида олмасалар (яъни 3 кун ичида), улар депонентга ўтказилади.
Кирим ва чиқим касса ордери ѓки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича пул олинганидан ѓки берилганидан сўнг дарҳол кассир уларга имзо чекади, уларга илова қилинган ҳужжатларга эса «Олинган» (кирим ҳужжатларига) ѓки «Тўланган» (чиқим ҳужжатларига) штампи босилади ѓки сўзлар қўлда ѓзилади ва сана, яъни кун, ой, йил кўрсатилади.
Касса ордерига ҳеч қандай ўзгаришларни, ҳатто изоҳларни ҳам қилишга йўл қўйилмайди. Агар унда хато борлиги аниқланса, касса ордери бошқатдан расмийлаштирилади.
Ҳар бир ордер ѓки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича пул олинганидан ѓки берилганидан сўнг кассир дарҳол касса бўйича нақд пуллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган КО-4 шаклли касса дафтарига буни қайд қилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish