20.7. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар қазиб олиш, шунингдек қазилмалар қазиб олиш билан боЃлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи шахслар тўлайди.
Фойдали қазилмалар таркиби ва солиқ ставкалари Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганувчи, геология ҳудудларида илмий ишларни олиб борувчи, ер ости иншоотларини қурганлик ва улардан фойдаланганлик учун бюджет ташкилотлари мазкур солиқни тўлашдан озод қилинади.
Мисол. Ҳисобот даврида корхонада қазиб олинган кўмир ҳажми 2000 минг сўмни ташкил этади, солиқ ставкаси 3,8%.
Солиқ суммаси 2000 минг сўм х 3,8% = 76 минг сўмни ташкил этади.
Ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси ҳар ойда 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобвараЃининг дебети ва 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃининг кредитида акс эттирилади:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобвараЃи - 76000 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи - 76000 сўм.
Ушбу солиқ бюджетга тўланганда:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи - 76000 сўм.
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб счЄти» ҳисобвараЃи - 76000 сўм.
20.7. Экология солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Экология солиЃи тўловчилари товарлар ишлаб чиқарадиган, ишларни бажарадиган, хизматлар кўрсатадиган, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб вараЃига эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади.
Ñîëè¢ солиш объекти бўлиб, бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар, солиқлар, йиЃимлар ва Республика йўл жамЃармаси, Давлат бандликка кўмаклашиш жамЃармаси, Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамЃармаси ва Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисобвараЃига ажратмалардан ташқари, ишлаб чиқариш ва давр харажатлари ҳисобланади.
Бунда қурилиш, қурилиш-монтаж, ремонт-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа қидирув ва илмий тадқиқот ташкилотлари учун солиқ солиш объекти бўлиб ўз кучи билан бажарилган ишлар бўйича ишлаб чиқариш харажатлари ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар, солиқлар, йиЃимлар ва давлат мақсадли жамЃармаларига ажратмалардан ташқари давр харажатлари ҳисобланади;
СуЃурта ташкилотлари учун солиқ солиш объекти бўлиб кўрсатилган хизматлар бўйича жами харажатлар ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар, солиқлар, йиЃимлар ва давлат мақсадли жамЃармаларига ажратмалардан ташқари давр харажатлари ҳисобланади.
Солиққа тортиш мақсадида экология солиЃини ҳисоблашда ишлаб чиьариш харажатлари деганда корхона ичидаги айланмасиз ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган («Асосий ишлаб чиқариш» ва «©рдамчи ишлаб чиқариш» харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида четга кўрсатилган хизматлар қисмида) ялпи хзаражатлар суммалари тушунилади.
Чет элда ўзларининг таркибий бўлинмалари бўлган корхоналар ва ташкилотлар солиқ солиш базасида фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнигина ҳисобга олишлари керак, яъни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган таркибий бўлинмаларнинг харажатлари солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Экология солиЃи 1 фоизлик ставка бўйича тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |