2003 йилда юридик шахслар даромадлари (фойдаси) дан олинадиган солиқ ставкалари
№
|
Тўловчилар
|
Солиққа тортиладиган даромадга нисбатан % лардаги солиқ ставкалари
|
1.
|
Юридик шахслар
|
20
|
2.
|
Аукционлар ўтказишдан, гастрол-концерт фаолияти билан шуЃулланиш лицензиясига бўлган юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек норезидентларни жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар
|
35
|
3.
|
Устав фонди 1млн. доллар ва ундан юқори суммага эквивалент бўлган миқдорда устав фондидаги хорижий сармоянинг ҳиссаси 50% ва ундан ортиқ бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари
|
16
|
4.
|
Болалар учун товарлар, аЄллар гигиена буюмлари ҳамда бадиий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар
|
10
|
5.
|
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун:
|
|
|
Сотишнинг умумий ҳажмида 15 %дан 30 %гача
|
Белгиланган ставка 30%га пасайтирилади.
|
|
Сотишнинг умумий ҳажмида 30 % ва ундан ортиқ
|
Белгиланган ставка 2 баравар пасайтирилади
|
* Банклар ва суЃурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), аукцион, казинолар, видео ва аудио маҳсулотни кўпайтириш, ижарага беришдан, пул ютуқли ўйин автоматларни ишлатиш, лотерея ўйинларини, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад солиЃини тўлайди.
Даромад (фойда) солиЃи тўловидан қуйидагилар озод этилади:
а) ходимлари умумий сонининг камида етмиш бeш (75) фоизини ўрта мактаблар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юридик шахслар;
б) протез-ортопедия буюмлари, инвентарини ишлаб чиқариш, шунингдек, ногиронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган юридик шахслар — асосий фаолият тури бўйича;
в) ходимлари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайѓрлов фаолияти билан шуЃулланадиганларидан ташқари.
Кўрсатилган имтиѓзни олиш учун ҳуқуқни белгилашда ходимларнинг умумий сонига корхона штатида турадиган ходимлар, шунингдек, корхона штатида турмайдиган (пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишларни бажарадиган) ходимлар киритилади;
г) дaвoлaш муассасалари қошидаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;
д) жазони ижро этувчи муассасалар;
е) нотижорат корхоналар.
Солиққа тортиш мақсадларида нотижорат ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:
- бутунлай давлат бюджети маблаЃлар билан таъминланадиган, харажатларни қоплаш учун тасдиқланган сметалар доирасида дотациялар оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
хайрия бирлашмалари, уюшмалари ва жамЃармалари, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар;
жамоатчилик-хайрия ѓки бошқа мақсадлар учун ташкил этилган, таъсис ҳужжатларида айтиб ўтилганидек тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар олишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаганлари;
- молиявий ва бошқа пул маблаЃларини ходимлар ѓки ушбу ташкилот аъзоларининг шахсий мақсадларида тақсимламайдиган ва инвестиция қилмайдиганлари (қонунда белгиланган тартибда меҳнатни раЃбатлантиришдан ташқари).
Бунда тадбиркорлик фаолиятидан даромад (фойда) оладиган нотижорат корхоналари ушбу фаолият туридан умумий белгиланган тартибда солиқ тўлайдилар;
ж) шаҳар йўловчи транспорти (такси, шу жумладан йўнaлишлар оралиЃида қатнайдиган таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш билан бoЃлиқ xизматлapи бўйичa;
з) тарих ва маданият ѓдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклашга доир ишларни амалга оширишдан олинган даромадлар (фойда);
и) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш ва қуришга оид ишларни амалга оширишдан олинган даромадлар (фойда):
к) «ЎзуйжойжамЃармабанк» билан тузилган шартномалар бўйича ўз ходимлари учун yй-жой харид қилиш учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
л) устав фондида хорижий сармоя улуши 50 (эллик) фоиз ва ундан кўпни ташкил этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга йўналтирадиган даромади (фойда);
м) давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоЃозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар;
н) ҳисобот йилининг якунларига кўра корхоналарнинг товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини оширишдан олган эркин алмаштириладиган валютадаги тушуми даромад (фойда) солиЃини тўлашдан озод қилинади.
Агар корхона ҳисобот йилида товар (иш, хизмат)ларни экспортга сотса, бундан олдинги йилда эса маҳсулот (иш, хизмат)лар экспорти амалга оширилмаган бўлса, унда олинган тушум ўсиш ҳисобланмайди ва имтиѓз қўлланилмайди.
Ушбу имтиѓз воситачилик ташкилотларига, шунингдек, экспортга кетадиган xoм-aшѓ товарлари: пахта толаси, линт, нефть, нефть маҳcyлoтлapи, электр энергияси, газ конденсати, табиий газ, қимматбaҳo, рангли ва қора металлар, ип ишлаб чиқарадиган корхоналарга тегишли бўлмайди.
Ќуйидагилар даромад (фойда) солиЃини тўлашдан вақтинча озод қилинади:
а) янгидан ташкил қилинган деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусий корхоналар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдан, халқ истеъмоли товарлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари бўйича улар рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб икки йиллик муддатга;
б) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янгидан ташкил этилган, туризм фаолияти билан шуЃулланадиган корхоналар, ташкил топган вақтидан бошлаб биринчи фойдани олгунига қадар, лекин рўйхатдан ўтган вақтидан бошлаб уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга.
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янгидан ташкил этилган, туризм фаолияти билан шуЃулланадиган юридик шахслар фойда олишнинг биринчи йили солиқнинг 50 (эллик) фоизини, иккинчи йили 75 (етмиш беш) фоизини, учинчи йилдан бошлаб –100 (юз) фоизини тўлайдилар;
в) янгидан ташкил этиладиган, экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари:
агар ишлаб чиқариш ҳажмининг 25 (йигирма беш) фоизидан ортиЃи болалар ассортименти товарларидан иборат бўлса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 5 (беш) йил муддатга. Keйинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан 2 (икки) баравар пасайтирилган ставка бўйича ундирилади;
агар хорижий сармоя улуши корхона устав капитали (фонди)нинг 50 (эллик) фоизи ва ундан кўпини ташкил этса, ишлаб чиқариш бошланган пайтидан бошлаб 2 (икки) йил муддатга;
г) шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайтa ишлаш ва халқ истеъмоли мoлларини ишлаб чиқариш бўйича янгидан ташкил қилинган корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаган пайтидан бошлаб 3 (уч) йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан 2 (икки) баравар пасайтирилган ставка бўйича ундирилади;
г) шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш бўйича янгидан ташкил қилинган корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаган пайтидан бошлаб 3 (уч) йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан 2 (икки) баравар пасайтирилган ставка бўйича ундирилади;
д) янгидан ташкил топган юридик шахслар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайѓрлов фаолияти билан шуЃулланаганларидан ташқари) ташкил топган (рўйхатдан ўтган) вақтидан бошлаб биринчи йил давомида белгиланган ставканинг 25 (йигирма беш) фоизи ва иккинчи йили –50 (эллик) фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар. Кейинги йилларда солиқ белгиланган ставка бўйича тўлиқ тўланади.
Ушбу солиқ бўйича бериладиган имтиѓзлар илгари амал қилган юридик шахслар (хорижий инвестицияли корхоналардан ташқари), уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмалари негизидан ташкил топган юридик шахсларга, шунингдек корхоналар қошида шу корхоналардан ижарага олинган ускуналар билан ишлайдиган юридик шахсларга тегишли бўлмайди;
e) устав капитали (фонди)да хорижий сармоя улуши ўттиз фоиздан кўпни ташкил этадиган, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (узум ва резавор мева винолари, ўткир ичимликлардан ташқари) ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, халқ истеъмоли моллари ва қурилиш материаллари, тиббий ускуналар, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш, иккиламчи хом-ашѓ ва маиший чиқитларни тайѓрлаш, қайта ишлашга ихтисослашган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар - рўйхатдан ўтган вақтидан бошлаб икки йил давомида солиқни тўлашдан озод қилинди.
Агар корхоналар белгиланган имтиѓзли даврнинг бир йили ўтгунигача тугатилган тақдирда солиқ суммаси унинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади;
ж) Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблаЃ сарфлашни амалга оширувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари, рўйхатдан ўтган вақтидан бошлаб дастлабки етти йил давомида солиқни тўлашдан озод қилинади.
Ќуйидагиларнинг олган даромад (фойда) суммаси солиқни тўлашдан озод қилинади:
а) патент эгасининг (лицензиар) саноат мулки объектлаpидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан, шунингдек yларга лицензия сотишдан олган даромади - фойдалана бошлаган вақтдан бошлаб амал қилиш муддати доирасида:
патент бўйича ихтиролар ва селекция ютуқлари – 5 йил давомида;
олдиндан олинадиган патент бўйича ихтиролар – 3 йил давомида;
гувоҳнома бўйича селекция ютуқлари – 3 йил давомида;
патент бўйича саноат намунаси – 3 йил давомида;
олдиндан олинадиган патент бўйича саноат намунаси – 2 йил давомида;
б) лицензиат (лицензияли шартнома предметидан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахс) томонидан саноат мулки объектларидан фойдаланганлиги учун фойдалана бошлаган санадан бошлаб:
патент бўйича ихтиролар ва селекция ютуқлари – 5 йил давомида:
олдиндан олинадиган патент бўйича ихтиролар – 3 йил давомида;
гувоҳнома бўйича селекция ютуқлари – 3 йил давомида;
патент бўйича саноат намунаси – 3 йил давомида;
олдиндан олинадиган патент бўйича саноат намунаси – 2 йил давомида;
гувоҳнома бўйича фойдали модель – 2 йил давомида;
товар белгиси ѓки хизмат кўрсатиш белгиси бўйича – 1 йил давомида (лицензиар маҳсулоти ишлаб чиқаришда).
Ќуйидагиларнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси) суммаларга камайтирилади:
экология, саломатлик ва хайрия фондлари, маданият, халқ таълими, соЃлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига бадаллар, бироқ солиққа тортиладиган даромад (фойда)нинг бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
инвестицияларга (асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш), шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган харажатлар, ҳисобланган эскириш тўлиқ фойдаланилиши шарти билан, бироқ солиққа тортиладиган даромад (фойда)нинг 50 (эллик) фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
Инвестициялар деганда ўзининг қуйидагилар учун сарфланган харажатлари тушунилади:
янги қурилиш шаклидаги капитал қурилиш, шунингдек, ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш;
ишлаб чиқариш эҳтиѓжлари учун бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа алоҳида объектларни (ѓки уларнинг қисмларини) сотиб олиш;
диний ва жамоат бирлашмалари (касаба уюшмалари, сиѓсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия фондлари мулки бўлган корхоналар даромадлари (фойдаси)нинг ушбу бирлашмалар ва фондларнинг устав фаолиятини амалга ошириш учун йўналтириладиган ажратмалари;
табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказилишига сарфланадиган харажатларнинг 30 (ўттиз) фоизига.
Кўрсатилган имтиѓз фақат ўз ишлаб чиқаришнинг экологик таъсирини яхшилаш учун табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга оширадиган корхоналарга тегишли бўлади.
Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш бўйича буюртмаларни бажаришдан даромад (фойда) оладиган корхоналарга нисбатан юқорида кўрсатилган имтиѓз тегишли бўлмайди;
футболни ривожлантириш ва унга кўмаклашиш, футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтириладиган маблаЃлар солиқ солинадиан даромад (фойда)нинг 5 (беш) фоизигача бўлган миқдорда;
«Умид» фонди дастурларини маблаЃ билан таъминлашга йўналтириладиган маблаЃлар.
Хорижий инвестицияли корхоналар учун солиқ солинадиган даромад (фойда) улар заҳира фондининг миқдорлари устав фондининг 25 (йигирма беш) фоизига етгунигача даромад (фойда) нинг 20 (йигирма) фоизигача бўлган миқдорда заҳира фондига йўналтириладиган ажратмалар суммасига камайтирилади.
Бундай имтиѓз фақат резервдан фойдаланиш миқдоридан қатъи назар, устав фондининг 25 (йигирма беш) фоизи доирасида ҳисобланган суммага тегишли бўлади.
Ходимлари умумий сонининг 3 (уч) фоизидан кўпроЃини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиЃи суммаси қуйидаги тарзда камайтирилади: белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига даромад (фойда) солиЃи 1 (бир) фоиз камайтирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси амалга киритилишига қадар қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиѓзлари улар тақдим этилган муддат тугагунгача сақлаб қолинади.
Барча солиқ тўловчилар йил чораги давомида жорий йил чораги биринчи ойининг 5-кунигача солиқ органларига тақдим қилинадиган маълумотномага мувофиқ, тегишли йил чораги учун мўлжалдаги фойда суммаси ва белгиланган ставкалари бўйича солиқнинг бўнак (аванс) тўловларини бюджетга тўлайдилар.
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналаридан ташқари барча ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги корхоналар бўйича фойдадан олинадиган солиқнинг бўнак (аванс) суммалари пасайтириб кўрсатилган ҳолларда, олдинги йил чорагининг амалдаги солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда мазкур корхоналар билан биргаликда молия ва солиқ органлари томонидан қўшимча равишда аниқлик киритилади.
Фойдадан олинадиган солиқнинг бўнак (аванс) тўловларини солиқ тўловчилар фойдадан олинадиган солиқнинг йил чораги суммаси олтидан бири миқдорида тенг улушларда ҳар oйнинг 10 ва 25-кунларидан кечикмай тўланади.
Фойда солиЃи суммаси унчалик катта бўлмаганда солиқ тўловчининг илтимос хатига кўра, у жойлашган ердаги солиқ идораси тўлов учун битта муддатни- ҳар ойнинг 20-санасида йил чораги солиқ суммасининг учдан бири миқдорда белгилаб қўйиши мумкин.
Ҳисобот йили чорагида маҳсулотларни coтишдан энг кам иш хақининг 200 баробари даражасига фойдага эга бўлган корхоналар бўнак (аванс) тўловларини ҳар йил чорагида йил бошидан ўсиб борувчи жамлаш тартибида олдинги йил чораклари учун ҳисобланган солиқ суммаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳақиқатда олинган фойда суммасига қараб белгилайди.
Солиқ тўловчилар йилнинг биринчи чораги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йил якуни бўйича мустақил равишда йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи жамлаш тартибида фойда солиЃи суммасини солиққа тортиладиган ҳақиқатда олинган фойдадан берилган имтиѓзлар ва белгиланган солиқ ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб борадилар.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси аввал ҳисобланган тўловларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃида алоҳида амалга оширилади. Белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган солиқ 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃининг кредитига 9810-«Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар» ҳисобвараЃи билан корреспонденцияда акс эттирилади. Солиқ суммаларини ўтказиш 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи дебетида ва 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»нинг кредитида акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |