20.2. Юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ва унинг аҳамияти
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар 1998 йил 1 январдан амалга киритилган Солиқ кодексига асосланади.
Ушбу Кодексда солиқлардан кўзланган мақсад давлат ижтимоий кафолатларининг молиявий базасини таъминлаш, юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишни ва атроф-муҳитни муҳофаза этишни раЃбатлантириш, деб белгиланган.
Мазкур Кодексда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи солиқлар, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари, солиқ тўлаш тартиби, солиқ солиш юзасидан бериладиган имтиѓзлар, қонунни бузганлик учун жавобгарлик ҳамда солиқлар тўлаш муносабати билан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишнинг умумий тартиби белгиланган.
Солиқ Кодексига биноан Ўзбекистон Республикасидаги барча солиқлар умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлинган.
Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиЃи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиЃи;
3) қўшилган қиймат солиЃи;
4) акциз солиЃи;
5) ер ости бойликлардан фойдаланганлик учун солиқ;
6) экология солиЃи;
7) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Маҳаллий солиқлар ва йиЃимларга қуйидагилар киради;
мол-мулк солиЃи;
ер солиЃи;
инфратузилмани ривожлантириш солиЃи ва ҳоказолар.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг асосий қисми корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар ҳисобига ташкил топади.
1991 йилдан буѓн республикамизда қатор солиқ қонунлари қабул қилинди ва ушбу қонунлар, айниқса 1991 йил 15 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўЃрисида»ги Ќонуннинг қабул қилиниши билан мулкчилик шакли, хўжалик юритиш услубидан қатъий назар барча юридик шахслар умумий асосларда солиққа тортиладиган бўлади. Шундан кейинги ривожланиш даврида давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш жараѓнининг авж олиши, мулкчилик соҳасидаги давлат монополиясига барҳам берилиши билан турли шаклдаги мулкчиликка асосланган корхоналар кескин кўпайгани натижасида солиқ муносабатлари соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга ошди. Солиққа тортиш соҳасида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотлар бир хил шароитга эга бўлдилар, уларнинг солиққа оид ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўзаро тенг бўлиб қолди.
Солиқ қонунларида корхоналарнинг муайян шарт-шароитлар билан боЃлиқ равишда қўллаб-қувватлаш иқтисодиѓтнинг устувор йўналишларини раЃбатлантириш мақсадида солиқ имтиѓзлари берилиши кўзда тутилиши мумкин. Бу имтиѓзлар ўз моҳиятига кўра уч гуруҳга бўлиниши мумкин:
а) истиснолар; б) чегирма (скидка) в) солиқ кредити.
Истиснолар, бу айрим предмет (объект)ларни солиқдан озод қилишга қаратилган имтиѓзлардан иборат. Масалан, ногиронлар учун жиҳозлар ишлаб чиқарувчи, ишловчилар сонининг эллик фоиздан ортиЃи ногиронлар бўлган корхоналарнинг даромад (фойда) солиЃидан озод қилиниши.
Истисно тариқасидаги имтиѓзлар эгри солиқларга ҳам, барча солиқ тўловчиларга ѓки уларнинг муайян тоифасига, доимий равишда ѓки вақтинчалик равишда берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |