Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Экология солиЃини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади



Download 3,42 Mb.
bet215/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Экология солиЃини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
а) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамЃармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қиладиган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайЄрлов фаолияти билан шуЃулланувчи юридик шахслар бундан мустасно;
б) мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб уч йил муддатга, башарти улар бўшатиб олинаЄтган маблаЃларни моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ускуналар, жиҳозлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва адабиЄтини сотиб олишга сарфласа;
в) гастроль-концерт фаолияти билан шуЃулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган юридик шахслар.
Экология солиЃи солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш объекти ва белгиланган ставка асосида ҳисоблаб чиқилади. Экология солиЃи бўйича ҳисоб-китоблар ўсиб борувчи якун билан чиқарилган чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Экология солиЃи йилнинг ҳар чорагида унга доир ҳисоб-китобни таьдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тўланади.
Экология солиЃининг ҳисобланган суммаси 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃининг кредити ва 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобвараЃининг дебетида экс эттирилади.
Солиқнинг тўланган суммаси 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃининг дебети ва 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ҳисобвараЃининг кредити буйича акс эттирилади.
Мисол: 2010 ва 2310-ҳисобварақда жорий даврда йиЃилган корхоиа харажатлари 300000 сўмни ташкил этди. Экология солиЃи 300000 х 1% : 100 = 3000 сўм.
Ушбу солиқ ҳисобланганда қуйидаги проводка берилади:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 3000 сўм
К-т 6410-« Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» - 3000 сўм.
Ушбу солиқ бюджетга тўланганда қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» - 3000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 3000 сўм.

20.8. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Ушбу солиқни тўловчилар ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш ва техника эҳтиѓжлари учун ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сув ресурсларининг ҳaжми, яъни юридик шахслар фойдаланган сув ресурсларининг бутун ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларга белгиланган тартибда етказилади.



Тўловчилар

1 куб. метр учун ставка (тийин)




Ер усти сув ресурслари манбаларидан

Ер ости сув ресурслари манбаларидан

1. ИқтисодиЄтнинг барча тармоқларидаги корхоналар

326,9

420,5

2. Электростанциялар

93,6

139,7

3. Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

180,0

233,3

4. Ягона ер солиЃини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари

15,8

20,2

Солиқ тўлиқ тўланмаган ҳолда солиқ суммаси ҳисоб-китоб тақдим қилингандан сўнг беш кунлик муддатда бюджетга ўтказилади. Ортиқча тўланган солиқ суммалари тўловчининг ѓзма аризаси олинган кундан бошлаб солиқлар ва йиЃимлар бўйича қарз бўлмаган ҳолда 30 кун муддатда солиқ идораси томонидан солиқ тўловчига қайтарилади ѓки навбатдаги тўловлар ҳисобига ўтказилади.


Ер ости ва ер устидаги манбалардан сув келиб тушадиган водопровод тармоЃидаги сувдан фойдаланилган ҳолда солиқ тегишли манбалар учун белгиланган ставкалар асосида ҳисоблаб чиқилади. Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари сув етказиб берувчи корхоналардан водопровод тармоЃига ер ости ва ер устидаги манбалардан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати ҳақидаги маълумотларни олиши ва уларни солиқ тўловчилар эътиборига ҳавола этиши лозим.
Масалан: Тошкент шаҳрида водопровод тармоЃига 74% ер ости ва 26% ер устидаги манбалардан сув келиб тушади. Айтайлик, корхона бир ойда 10 минг куб м. сув олган. Шундай бўлганида, ер устидаги манбалардан олинган сув ҳажми:
10000 х 74 : 100 = 7400 куб м. ни,
ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми:
10000 – 7400 = 2600 куб м. ни ташкил этади.
1999 йилда саноат корхоналари учун ер устидаги манбалардан олинган сув учун солиқ ставкаси 1 куб м. га 326,9 тийин ва ер ости манбаларидан олинган сув учун солиқ ставкаси 420,5 тийин қилиб белгиланган. Солиқнинг умумий суммаси:
(7400 х 420,5) + (2600 х 326,9) = 39616,40 сўм бўлади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish