Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Ќўшилган қиймат солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби



Download 3,42 Mb.
bet212/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

20.5. Ќўшилган қиймат солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби


Ќўшилган қиймат солиЃи (ЌЌС) товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараѓнида янги ҳосил қилинган қийматга асосланган ҳолда соф даромаднинг бир қисмини бюджет даромадига олиб қўйишнинг бир шаклидир.
Солиқ тўловчилар мукчиликнинг барча шаклларигa кирувчи мустақил баланс ва ҳисоб-китоб счЄтига эга, тадбиркорлик фаолияти билан шуЃулланадиган корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг мустақил бўлинмаларидир.
Товар (иш, хизмат)ларнинг сотилишига доир оборотлар, яьни юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиЃи солинадиган оборот ҳисобланади.
Ќўшилган қиймат солиЃи ставкаси 20% миқдорида белгиланган.
Ќўшилган қиймат солиЃи суммаси белгиланган ставкалар асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
СЌЌС = СТоб * СС/100
Бунда: СЌЌС – истеъмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси;
СТоб - солиққа тортиладиган оборот;
СС — қўшилган қиймат солиЃи ставкаси.
Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиЃини ўз ичига олган нархлар ва тарифлар бўйича сотилганида — солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
СЌЌС = Тқ*СС/(СС+100)
бунда: Тқ — қўшилган қиймат солиЃи ҳам ҳисобга олинган товар (иш, хизмат)лар қиймати.
Ќўшилган қиймат солиЃидан озод қилинган товар (иш, хизмат)ларни сотадиган корхоналар эркин (шартномавий) нарх ва тарифга қўшилган қиймат солиЃи суммасини қўшмайдилар.
Ягона солиқни тўлайдиган кичик корхоналар, шунингдек, ялпи даромад солиЃини тўлайдиган улгуржи савдо корхоналарига ҳам шунга ўхшаш тартиб тегишли бўлади.
15 ва 20 фоизлик миқдорлардаги ставкалар бўйича қўшилган қиймат солиЃига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар товарларнинг сотилиши ва уларга доир солиқлар суммаси юзасидан қўлланиладиган ставкалар бўйича алоҳида ҳисобни юритиши ва ҳисоб-китоб ҳужжатларида солиқ суммаларини товарлар турлари бўйича қўлланиладиган ставкаларга қараб кўрсатиши лозим.
Хом-ашѓ ва материалларни сотиб олувчи корхоналар уларнинг қийматини мол етказиб берувчиларга қўшилган қиймат солиЃини ҳисобга олиб тўлайдилар. Мол етказиб берувчи харидордан олган қийматдан бюджетга солиқни тўлайди.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиЃи сотилган товарлар (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиЃи суммаси билан қиймати ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига киритиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиЃи суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.
Мисол: Корхона мол етказиб берувчиларга материаллар сотиб олгани учун қўшилган қиймат солиЃини 1700 минг сўм қиймaтидa тўлади, бу аввал 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари» ҳисобвараЃида акс эттирилади, ҳисобот даври охирида ушбу сумма 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃининг дебетида кўрсатилади.
Бу қийматга қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:
- материал сотиб олинганидаги ЌЌС суммаси - 1700 минг сўм:
Д-т 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари» - 1700 минг сўм
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар» - 1700 минг сўм;
- ҳисобот даври охирида ЌЌС суммаси 6410-ҳисобварақ дебетига ўтказилди - 1700 минг сўм:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» - 1700 минг сўм
К-т 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари» - 1700 минг сўм.
Бу материаллардан шу ойда тайѓр маҳсулот ишлаб чиқaрилди:
Унинг қиймати — 30000 минг сўм
Шу жумладан қўшилган қиймат солиЃи
30000 х 20% : 100 = 6000 минг сўм;
ЌЌС билан бирга умумий даромад 36000 сўмни ташкил этди.
Бунда қуйидаги проводкалар берилади:
Сотилган маҳсулот қийматига:
Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар» - 30000 минг сўм
К-т 9010-«Реализация» ҳисобвараЃи - 30000 минг сўм
Ќўшилган қиймат солиЃига:
Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар» ҳисобвараЃи - 6000 минг сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи - 6000 минг сўм.
Шу ойда бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиЃини аниқлаш учун харидорлардан олинган қўшилган қиймат солиЃи ва мол етказиб берувчиларга тўланадиган қўшилган қиймат солиЃи, яъни 6410- ҳисобварақнинг кредити билан дебети солиштирилиб аниқланади.
Бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиЃи қуйидагича ҳисобланади: 6000 – 1700 – 4300 минг сўм.
Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобвараЃи - 4300 минг сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ҳисобвараЃи - 4300 минг сўм.
Ќўшилган қиймат солиЃига тортиладиган ва тортилмайдиган сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматларни кўрсатувчи корхоналар ушбу товарлар (ишлар, хизматлар)ни оладиган шахсга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш шарт.
Бунда мазкур корхоналар ҳисобварақ-фактурада қўшилган қиймат солиЃи суммасини кўрсатишмайди ва «қўшилган қиймат солиЃисиз» деган белгили муҳр қўяди (ѓки ѓзувни ѓзади).
Корхоналар қўшилган солиЃи бўйича ҳисоб-китобларни тасдиқланган шакл бўйича ўсиб борувчи якун билан солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати идораларига ҳар ойда ҳисоб ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этади.
Корхоналар солиқни қўшилган қиймат солиЃи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш учун белгиланган кунгача, тегишли давр (ой) учун сотишга доир амаллардаги оборот асосида тўлайди.
Солиқ бўйича ўтган ой учун тўлов суммаси энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан ошган корхоналар охирги ойлик ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг иккидан бири миқдорида жорий тўловларни тўлайди (ҳисобот ойининг 20-куни ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунида), сўнгра сотиш бўйича ҳақиқий айланмалардан келиб чиқиб, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар қайта ҳисоб-китоб ьилинади.
Агар корхона маҳсулот (иш, хизмат)ларни барқарор бўлмаган тарзда ишлаб чиқарадиган бўлса ѓки корхонада навбатдаги ҳисоб даврида солиқ солинадиган оборот мавжуд бўлмаса, унда улар тўловларни ҳисоблашнинг биринчи муддатигача бу ҳақда давлат солиқ хизмати органларига ѓзма равишда хабар бериши лозим.
Навбатдаги ҳисобот даврида мўлжалланган оборот камайган ҳолда тўловларнинг ҳисобланиши баѓн қилинган оборот ва тўланиши мўлжалланган солиқ суммаси асосида амалга оширилади.
Янгидан ташкил қилинган корхоналар, шунингдек, илгари тўловчи бўлмаган корхоналар фаолиятининг биринчи ойи учун солиқни амалдаги оборот асосида тўлайдилар. Фаолиятнинг кейинги ойларида қўшилган қиймат солиЃи умумий белгиланган тартибда ҳисобланади ва тўланади.
Корхона солиқлар ва йиЃимлар суммаларини ортиқча тўлаган ҳолда ҳамда солиқлар ва йиЃимлар бўйича қарзи бўлмаган ҳолда бундай суммалар навбатдаги тўловлар ҳисобида ўтказилади ѓки тўловчининг ѓзма аризаси олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун муддатда солиқ идораси томонидан солиқ тўловчига қайтарилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish