Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet185/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Такрорлаш учун саволлар

    1. Устав капитали деб нимага айтилади?

    2. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда устав капиталини шакллантириш хусусиятлари нималарда ўз ифодасини топади?

    3. Устав капиталининг шаклланиши ва фойдаланилиши ҳисоби қандай ташкил қилинади?

    4. Ќўшилган капитал таркибига нималар киради?

    5. Корхонада резерв капиталини ташкил қилишнинг қандай афзалликлари мавжуд?

    6. Корхона соф фойдасидан акциядорларга дивидендлар ажратиш қай тартибда ҳисобга олиб борилади?

    7. Грантлар, субсидиялар ҳамда келгуси давр харажатлари ва тўловлари резервини ҳисобга олишнинг хусусиятлари нималардан иборат?

18-боб. Молиявий натижалар ҳисоби
18.1. Молиявий натижалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари


Молиявий натижаларбу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараѓнида ўзига қарашли маблаЃнинг ошиши ѓки камайишидир. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш корхоналар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, уларни юзага келган янги иқтисодий муносабатлар шароитида ривожланишини таъминлаш, мамлакатда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш корхоналарнинг молиявий барқарорлигига узвий боЃлиқ. Корхоналарнинг молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган фойдасининг тўЃри шакллантирилиши билан боЃлиқ. Чунки корхоналарда фойда шу ерда ишловчиларнинг моддий таъминланишининг, корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришнинг, ишлаб чиқаришда фан-техника ютуқларини ва янги технологияларни жорий қилиш каби ишларнинг асосий моддий манбаси ҳисобланади.
Фойда моддий ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик фаолияти жараѓнида яратилади. Ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, капитал ва табиий ресурслар) ва хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдали ишлаб чиқариш фаолияти бирикиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқарилади, у истеъмолга сотилганда, товар бўлиб ҳисобланади.
Товар-пул муносабатлари шароитида корхона даражасида соф даромад фойда шаклини олади. Товарлар бозорида корхоналар нисбатан алоҳида товар ишлаб чиқарувчи бўлиб майдонга чиқадилар. Бозорда маҳсулотга нарх белгилаб, уни истеъмолчиларга сотадилар. Сотиш натижасида улар пул тушумини оладилар, бу эса даромад олинганлигини англатади. Молиявий натижани аниқлаш учун тушумни маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажат билан таққослаш керак.
Агар тушум харажатлардан юқори бўлса, молиявий натижа фойда олинганлигидан далолат беради. Тадбиркор доимо фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди, лекин бунга доим ҳам эриша олмайди. Агар тушум харажатларга тенг бўлса, унда фақат маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари қопланган бўлади, холос. Бунда зарар кўрилмайди, лекин ишлаб чиқариш, илмий-техник ва ижтимоий ривожланишнинг манбаи сифатидаги фойда ҳам олинмайди.
Агар корхона харажатлари тушумидан кўп бўлса, у зарар кўради, яъни салбий молиявий натижага эришади. Бу ҳолат уни анча мураккаб молиявий аҳволга солиб қўяди.
Фойдани бозор муносабатларининг ўта муҳим категорияси сифатида талқин этиш мумкин.
1. Фойда корхона фаолияти натижасида олинган иқтисодий самарани характерлайди. Лекин ягона фойда кўрсаткичи ѓрдамида корхона фаолиятининг барча томонларини баҳолаб бўлмайди. Бундай универсал кўрсаткичнинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Айнан шунинг учун корхонанинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий фаолиятини ташкил қилишда кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Фойданинг аҳамияти шундан иборатки, у якуний молиявий натижани акс эттиради, шу билан бирга унинг миқдори ва ўзгаришга корхонанинг харажатларига боЃлиқ бўлган ҳамда боЃлиқ бўлмаган омиллар таъсир қилади. Фойда раЃбатлантирувчи функциясини бажаради. Бунинг мазмуни шундан иборатки, фойда бир вақтнинг ўзида молиявий натижа ва корхона молиявий ресурсларининг асосий элементи ҳисобланади. Ўз-ўзини молиялаштириш тамойилининг реал таъминланиши олинган фойда билан белгиланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин корхона ихтиѓрида қоладиган соф фойда корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришни, корхонанинг илмий-техник ва ижтимоий ривожланишини, ходимларни моддий раЃбатлантиришни молиялаштириш учун етарли бўлиши керак.
2. Фойда турли даражадаги бюджетларни раЃбатлантириш манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади. У солиқлар кўринишида бюджетларга келиб тушади ва бошқа даромад тушумлари билан бир қаторда ижтимоий эҳтиѓжларни қондиришни молиялаштириш, давлат томонидан ўз фаолиятини бажаришни таъминлаш, давлатнинг инвестиция, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва ижтимоий дастурларини амалга ошириш учун ишлатилади.
Бозор иқтисодиѓти шароитида фойданинг аҳамияти жуда катта. Фойда олишга интилиш товар ишлаб чиқарувчиларни истеъмолига керак бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга, ишлаб чиқаришга кетадиган харажатларни камайтиришга ундайди. Эркин рақобат шароитида бу орқали нафақат тадбиркорларнинг мақсадига, балки ижтимоий эҳтиѓжлар қондирилишига ҳам эришилади. Зарарларнинг ҳам ўз ўрни бор. Улар маблаЃларни йўналтиришда, ишлаб чиқаришни ташкил қилишда ва маҳсулотни сотишдаги хатоларни ѓритиб беради.
Фойдага иқтисодий категория сифатида қараганда, у ҳақда абстракт ҳолда гапирилади. Лекин корхонанинг хўжалик ва молиявий фаолиятини режалаштиришда ҳамда баҳолашда, корхона ихтиѓрида қолган фойдани тақсимлашда фойданинг аниқ кўрсаткичлари ишлатилади. Фойда бу корхонанинг маҳсулот сотишдан олинган фойдаси (зарари) билан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боЃлиқ бўлмаган фойдалари (зарарлари) йиЃиндисидир. Маҳсулот сотиш дейилганда, нафақат, натурал-моддий шаклга эга бўлган ишлаб чиқарилган товарларни сотиш, балки ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳам тушунилади. Охирги молиявий натижа сифатида фойда корхонанинг барча хўжалик операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва баланс моддаларини баҳолаш асосида аниқланади. Фойда атамасининг ишлатилиши шу билан боЃлиқки, корхона ишининг якуний молиявий натижаси унинг чорак, йил якуни бўйича тузиладиган балансида акс этади.
Молиявий натижаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- молиявий натижаларнинг шаклланиши тўЃри эканлигини ўрганиш;
- олинган фойда миқдорини ҳар ойда ҳамда йил бошидан ўз вақтида ва тўЃри ҳисоб-китоб қилиш;
- молиявий натижалар билан боЃлиқ операцияларни ва уларнинг тақсимланишини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ва тегишли регистрларда тўЃри акс эттириш.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish