Амалдаги қонунчиликка биноан корхонада резерв капитали ташкил этилади. Унинг миқдори жамият устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Резерв капитали ҳар йили соф фойдадан ажратмалар ўтказиш йўли билан жамият уставида белгиланган миқдорга етгунча ташкил этилади. Резерв капитали корхона кўрган зарарини қоплаш, имтиѓзли акциялар учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни қайта сотиб олиш учун ишлатилади. Шу билан биргаликда резерв капитали ҳисобварақлари узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда юзага келадиган инфляцион резервларга мувофиқ фойда ҳисобидан ташкил қилинадиган резерв ҳисоби учун мўлжалланган.
Резерв капитали ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»;
8520-«Резерв капитали»;
8530-«БеЃараз олинган мол-мулк».
8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобвараЃи қайта баҳолаш натижасида активлар қийматининг ошишини ҳисобга олади.
Мисол. Транспорт воситасининг бошланЃич қиймати 500000 сўмга, эскириш қиймати 200000 сўмга тенг. 3 коэффициент билан қайта баҳолаш натижасида транспорт воситасининг бошланЃич қиймати 1500000 сўм (500000*3)гача ошган. Транспорт воситасининг эскириши эса 600000 сўм (200000*3)гача ошган. Транспорт воситасининг бошланЃич қиймати ўртасидаги фарқ 1000000 сўм(1500000-500000)га эскириш қиймати ўртасидаги фарқ 400000 сўм(600000-200000)га тенг.
Ушбу муомалалар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-1000000 сўм
К-т 8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»- 1000000 сўм
Д-т 8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»- 400000 сўм
К-т 0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»- 400000 сўм.
Асосий воситалар каби қимматли қоЃозлар ҳам қайта баҳоланади.
Мисол. Корхонада баланс қиймати 80000 сўмлик қимматли қоЃоз бор. Уларнинг ҳисобот даври охиридаги бозор қиймати 85000 сўмга тенг бўлган.
Агар корхона ўз инвестицияларини қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олса, у ҳолда қайта баҳолашдан олинган даромад резерв капитал ҳисобварақларида акс эттирилади:
Д-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар»-5000 сўм
К-т 8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»-5000 сўм.
Агар кейинги ҳисобот даврига келиб бу қимматли қоЃозларнинг бозор қиймати камайса, унда мазкур қимматли қоЃозлар бўйича аввалги қайта баҳолаш доирасида резерв капиталини камайтириш ҳисобига уни қоплаш мумкин. Бу қимматли қоЃозлар бўйича ташкил этилган резервдан ошувчи нархнинг пасайиш суммаси харажат сифатида тан олинади.
Мисол. Ќимматли қоЃозларнинг бозор қиймати 78000 сўмга тушиб кетган, яъни 7000 сўмга камайган:
Д-т 8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»-5000 сўм
Д-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»-2000 сўм
К-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар»-7000 сўм.
АЖ резерв капитали уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан шакллантирилади:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8520-«Резерв капитал».
Резерв капитали корхона кўрган зарарини қоплаш, имтиѓзли акциялар учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни қайта сотиб олиш учун ишлатилади.
Масалан, ҳисобот даврида фойда мавжуд бўлмаганида имтиѓзли акциялар учун дивидендлар тўланди:
Д-т 8520-«Резерв капитал»
К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар».
Корхона тугатилаѓтганида турли дебиторларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 8520-«Резерв капитал»
К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счѓтлар».
Таъсис ҳужжатлари ва ҳисоб сиѓсатига мувофиқ турли мақсадлар учун резерв фонди бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналарда ҳам ташкил этилиши мумкин.
Мол-мулк текинга олинганида қуйидаги проводка берилади:
Д-т 0110-0190-«Асосий воситалар»
Д-т 0410-0490-«Номоддий активлар»
Д-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар»
Д-т 1010-«Хом-ашѓ ва материаллар»
К-т 8530-«БеЃараз олинган мол-мулк».
Амалдаги қонунчиликка биноан бепул олинган мол-мулк қиймати фойда солиЃи базасини оширади. Бепул олинган мол-мулк эксперт йўли билан ѓки ўтказма ҳужжатлар асосида аниқланган адолатли қиймат бўйича ҳисобда акс эттирилади.