17.2. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда устав капиталини шакллантириш хусусиятлари
Бугунги кунда республикамизда турли мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқда. Буларга давлат мулки шаклидаги, акциядорлик жамияти шаклидаги, маъсулияти чекланган жамият шаклидаги, қўшма корхона шаклидаги ва бошқа корхоналар киради.
Давлат корхонасининг устав капитали - давлат томонидан корхонанинг доимий тасарруфига текинга берилган моддий ва пул маблаЃлари суммасидир. Устав капитали ҳисобига асосий ва айланма маблаЃлар шаклланади.
Корхонага асосий восита мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмига ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш объектларига қараб, айланма маблаЃлар эса нормативлар асосида берилади. Норматив юқори ташкилот томонидан белгиланади, аммо уларни тақсимлашни корхонанинг ўзи мустақил амалга оширади.
Амалдаги тартибга кўра корхона устав капитали миқдори унинг таъсис ҳужжатларида қайд этилган миқдорига мувофиқ бўлиши керак. Давлат корхонаси учун юқори турган ташкилотнинг корхонани ташкил этиш ва унинг балансига устав капиталини ўтказиш тўЃрисидаги буйруЃи таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда давлат корхонасининг устав капитали ҳажми ўзгариши мумкин. Устав капитали миқдорини фақатгина юқори ташкилот ўзгартириши мумкин.
Акциядорлик жамияти устав капитали унинг акциядорлари сотиб оладиган акцияларининг номинал қийматидан иборат бўлади. Бунда чиқариладиган жами акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши мумкин.
Акциядорлик жамиятининг устав капитали миқдори кўпайиши ѓки камайиши мумкин. Устав капиталини кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият томонидан қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар миқдори доирасида жойлаштирилиши мумкин.
Акциядорлик жамияти устав капиталини камайтириш фавқулодда ҳолларда юз беради ва уни кўпайтиришдаги сингари тартибда амалга оширилади. Устав капитали миқдорининг камайиши акциялар умумий сонининг қисқариши билан боЃлиқ бўлади, шу жумладан, жамиятнинг ўзи ҳақини кейинчалик тўлаш билан акцияларни сотиб олиши ҳам шу ҳисобга киради.
Амалдаги қонунларга биноан акциядорлик жамияти устав капиталига ҳисса тариқасида пул билан баҳоланадиган ва таъсисчилар томонидан жамият акциялари ҳақини тўлаш учун киритиладиган моддий бойлик, мулкий ѓки ўзга ҳуқуқларни тўлашлари мумкин. Жамият таъсис этилаѓтганда унинг акциялари пулини тўлаш шакллари жамиятни ташкил этиш тўЃрисидаги шартнома ѓки жамият уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоЃозлар пулини тўлаш уларни жойлаштириш тўЃрисидаги қарорда кўрсатилади.
Акциядор таъсис йиЃилиши белгиланган муддатларда, аммо жамият рўйхатдан ўтгандан кейин бир йилдан кечикмай акцияларнинг тўлиқ пулини тўлаши керак. Акцияларни сотиб олиш муддати ўтганидан кейин акциядорлар жамияти уларни ўз ихтиѓрига қараб сотишга ҳақли.
Амалдаги қонунларга мувофиқ ҳиссаларга бўлинган устав капиталига эга бўлган жамият маъсулияти чекланган жамият деб аталади. Бундай жамият устав капиталидаги бўлинган ҳиссалар миқдори таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилади, унинг иштирокчилари мажбуриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб беради.
Маъсулияти чекланган жамиятнинг устав капитали фақат муассисларнинг ҳиссалари ҳисобига ташкил топади ва унинг кўпайиши ѓки камайиши ҳамманинг розилиги билан ҳисса қўшувчиларнинг кўпайиши ѓки камайиши билан юз бериши мумкин.
Жамият иштирокчиси ўз ҳиссасини жамият рўйхатга олинган санадан кейин бир йил давомида тўлаши лозим.
Ќўшма корхона Ўзбекистон ҳамда хориж корхоналари ҳиссалари асосида ташкил топади. Ќўшма корхонанинг устав капиталига ҳисса тариқасида табиат ресурсларидан, интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, ноу-хау, моддий ва пул воситалари, шу жумладан, чет эл валютаси берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |