Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Тақсимланмаган фойда ва дивидендлар ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet183/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

17.6. Тақсимланмаган фойда ва дивидендлар ҳисоби


Тақсимланмаган фойда бу ҳисобот даври якунида хўжалик юритувчи субъект ихтиѓрида қоладиган соф фойда (фойданинг бир қисми)дир. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобвараЃида корхона фаолиятининг бутун ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олиб борилади.
8720-«ЖамЃарилган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобвараЃида корхонанинг бутун фаолияти давомидаги зарар, дивидендлар бўйича тўловлар ҳамда устав капиталига қайта инвестицияланган фойдани чегирган ҳолда соф фойда суммасини ифодаловчи жамланган фойда ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобот давридаги соф фойда тақсимланмаган фойдани оширади ва у қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)».
Бизга маълумки, корхона соф фойдасидан акциядорларга дивиденд тўланади. Корхонада дивидендлар ҳисоби ва таъсисчилар олдидаги бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш кўзда тутилган:
6610-«Тўлов учун дивидендлар» ҳисобвараЃи;
6620-«Чиқиб кетаѓтган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар» ҳисобвараЃи.
Бу ҳисобварақлар пассив ҳисобланади ва улар бўйича сальдо фақат кредит томонда бўлади. Ушбу ҳисобварақлар кредити бўйича оборотлар ҳисобланган дивидендларни ѓки чиқиб кетаѓтган муассисларнинг улушига доир мажбуриятларни, дебети бўйича оборотлар эса дивидендлар тўлови ҳамда муассислар олдидаги қарзларнинг сўндирилишини ифодалайди.
Дивидендлар ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар».
Дивидендлардан 15%лик ставка билан ундириладиган солиқ тўлов манбаида бўлади:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».
Солиқ суммаси бюджетга ўтказилганида:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
Кассадан дивидендлар тўланганида:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаЃлари».
Агарда муассис чиқиб кетаѓтган бўлса, у ҳолда жамиятнинг муассислар олдидаги қарзлари қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 8310, 8320, 8330-Устав капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақлари
К-т 6620-«Чиқиб кетаѓтган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар».
Тўлов пайтида:
Д-т 6620-«Чиқиб кетаѓтган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар»
К-т 5110, 5010-Пул маблаЃларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари.
Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойда (зарар) суммаси дивидендлар ҳисобланганидан сўнг 8720-«ЖамЃарилган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобвараЃига ҳисоблаб ўтказилади.
Фойда олинган ҳолатда:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8720-«ЖамЃарилган фойда (қопланмаган зарар)».
Зарар кўрилганда:
Д-т 8720-«ЖамЃарилган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)».
Акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган мажбурий тўловлар ва барча солиқлар тўлангандан кейин корхонада қоладиган фойданинг бир қисми дивиденд ҳисобланади.
Одатда, дивидендлар ҳисобот йили якунлари бўйича ҳисобланади. Бироқ АЖлари ҳар чоракда ва ярим йилда бир марта, агар бу жамият уставида тақиқланмаган бўлса, жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўЃрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Йиллик дивидендларни тўлаш санаси АЖ уставида ѓки акциядорлар йиЃилиши қарори билан белгиланади.
Корхона раҳбарияти томонидан дивидендларни тўлаш эълон қилинганидан сўнг, агар улар келаси йил учун тўланадиган бўлса, жорий мажбуриятлар сифатида ҳисобда акс эттирилади. АЖ қуйидаги ҳолларда дивидендлар тўлаш тўЃрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:

  1. жамиятнинг устав капитали тўлиқ тўлангунига қадар;

  2. агар дивидендларни тўлаш пайтида у банкротлик белгиларига жавоб берса ѓки жамиятда дивидендларни тўлаш натижасида банкротлик аломатлари пайдо бўлса;

  3. агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав ва резерв капитали суммаларидан кам бўлса.

Дивидендлар, нафақат, пул маблаЃлари, балки акциялар билан ҳам тўланиши мумкин.
Акциялар кўринишидаги дивидендлар «капиталлаштириш»да тақсимланмаган фойда сифатида ифодаланувчи, акциядорлар учун қўшимча акциялар чиқаришдир.
Мисол. 500 сўмлик номинал қийматдаги 10000 дона акцияга эга акциядорлик жамияти амалдагидан 2% миқдорида акциялар кўринишидаги дивидендлар тўлови ҳақида эълон қилади. Ушбу даврда акцияларнинг бозор қиймати-550 сўм.
Дивидендлар эълон қилинган пайтда АЖ хусусий капиталининг тузилиши қуйидагича бўлган:

  1. номинал қиймати 500 сўмлик 10000 дона акция оддий акциялар - 5000000 сўм;

  2. эмиссион даромад - 400000 сўм;

  3. тақсимланмаган фойда - 3000000 сўм;

Жами хусусий капитал - 8400000 сўм.
Ќарор: дивидендлар тўлаш учун янги акциялар чиқарилди - 2% (10000 дона=200 дона).
Кичик миқдорда акциялар чиқарилганлиги учун улар бозор баҳосида, яъни 550 сўмдан ҳисобга олиниши лозим.
Чиқарилган акцияларнинг бозор қиймати – 550 сўм. (200=110000 сўм, шу жумладан, 100000 сўм-акцияларнинг номинал қиймати, 10000 сўм эса-эмиссион даромад).
Ушбу муомалаларга қуйидагича бухгалтерия ѓзуви қилинади:
Ҳисоблаб ѓзиш пайтида;
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»-110000 сўм
К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-110000 сўм.
Акциялар билан тўлаш пайтида:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-110000 сўм
К-т 8310-«Оддий акциялар»-100000 сўм
К-т 8410-«Эмиссион даромад»-10000 сўм.
Дивидендлар акциялар билан тўланганидан кейин хусусий капитал қуйидаги кўринишга эга бўлди:

  1. номинал қиймати 500 сўмлик 10200 дона оддий акция - 5100000 сўм;

  2. эмиссион даромад - 410000 сўм;

  3. тақсимланмаган фойда - 289000 сўм;

Жами хусусий капитал - 8400000 сўм.
Акциялар билан дивидендлар тўланганида АЖнинг мажбуриятлари ѓки активларида ўзгариш юз бермайди, чунки дивидендлар пул маблаЃлари кўринишида тўланадиган ҳолатдаги каби корхона маблаЃлари тақсимланмайди. Яъни дивидендлар акциялар билан тўланганида хусусий капитал ҳажми ўзгармайди, фақат унинг тузилмаси ўзгаради. Бундан ташқари, акциялар кўринишида олинган дивидендлар жисмоний шахсларда солиққа тортишдан озод қилинади.
Дивидендлар, шунингдек, натура кўринишида ҳам берилиши мумкин.
Мисол. 200 минг сўмлик суммадаги дивидендларни таннархи 160 минг сўмга тенг бўлган тайѓр маҳсулот билан тўлашга қарор қилинди.
Акциядорларга тайѓр маҳсулот дивиденд сифатида берилганида ҳам ЌЌС ҳисобланади. ЌЌС тўловчиси бўлган корхона эса маҳсулот сотилиши бўйича оборотдан ҳам ЌЌС ҳисоблаши керак.
Дивидендлар ҳисоблаб ѓзилди:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»-200 минг сўм
К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-200 минг сўм.
ЌЌС билан маҳсулот сотилиши акс эттирилган:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-200 минг сўм
К-т 9010-«Тайѓр маҳсулот сотилишидан олинган даромадлар»-166,6 минг сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»-33,4 минг сўм.
Тайѓр маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9110-«Сотилган маҳсулотнинг таннархи»-160 минг сўм
К-т 2810-«Омбордаги тайѓр маҳсулот»-160 минг сўм.
Мазкур ҳолатда ҳам 15%лик ставка бўйича дивиденддан солиқ ҳисобланади ва акциядорлар бу суммани корхона кассасига тўлайдилар.
Дивидендлардан 15%лик ставка билан ундириладиган солиқ тўлов манбаида бўлади:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-30 минг сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»-30 минг сўм.
Акциядорларга натура ҳолида дивиденд бериш натижасида молиявий натижа аниқланди:
Д-т 9010-«Тайѓр маҳсулот сотилишидан олинган даромадлар»-166,6 минг сўм
К-т 9900-«Якуний молиявий натижа»-166,6 минг сўм
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»-160 минг сўм
К-т 9110-«Сотилган маҳсулотнинг таннархи»-160 минг сўм.
9900-ҳисобварақдаги сальдо ушбу тадбирдаги фойда (зарар)ни кўрсатди. Ушбу ҳолатда 9900-ҳисобварақ бўйича кредит сальдоси корхона томонидан бу тадбирда олинган 6,6 минг сўм суммадаги фойдани акс эттиради ва корхона бу суммадан солиқ тўлаши лозим.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish