bet 181/240 Sana 28.03.2022 Hajmi 3,42 Mb. #513997
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
17.4. Ќўшилган капитал ҳисоби
Корхонада қўшилган капитал ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
8410-«Эмиссион даромад»
8420-«Устав капиталини шакллантириш бўйича курсдаги фарқ».
Ушбу ҳисобварақлар пассив бўлиб, улар оддий ва имтиѓзли акциялар бўйича номинал қийматдан юқори баҳода олинган суммаларни ва уларнинг ҳаракатини умумлаштириш учун мўлжалланган.
Корхонада қўшилган капитал қуйидаги операциялар натижасида вужудга келиши мумкин:
эмиссион даромадни юзага келтирувчи номинал қийматдан юқори баҳода акциялар бирламчи сотилишида;
курсдаги фарқни келтириб чиқарувчи хорижий инвестицияли корхоналар устав капиталини шакллантириш пайтида.
Мисол. Номинал қиймати 600 сўм бўлган акциялар 850 сўмга сотилди.
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»-850 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-600 сўм
К-т 8410-«Эмиссион даромад»-250 сўм.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобвараЃи кредити бўйича фақатгина акцияларнинг бирламчи эмиссияси пайтидаги номинал қийматидан ортиқча сумма ҳисобга олинади. Мазкур сумма фойда солиЃига тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Сотиш баҳосидан паст нархларда сотиб олинган акцияларни сотишда ва суммалар камомадида 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобвараЃида зарар акс эттирилади.
Мисол. 200 сўмлик номинал қийматли, дастлаб 240 сўмдан сотилган акциялар 260 сўмдан сотиб олинди, кейин эса иккинчи марта 200 сўмдан сотилди:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»-200 сўм
Д-т 8410-«Эмиссион даромад»-40 сўм
Д-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»-20 сўм
К-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар»-260 сўм.
Ќўшма корхонанинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш пайтидаги ва устав капиталига амалда валюта ва валюта бойликларига оид бадалларни киритиш пайтидаги валюта курсларининг фарқланиши натижасида курсдаги тафовут юзага келади.
Мисол. Таъсис шартномасига мувофиқ қўшма корхонанинг устав капиталида чет эллик муассиснинг улуши 200 минг доллардан иборат. Ҳужжатларни рўйхатда олиш пайтида 1$ 300 сўмга тенг бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг улуши 60000 минг сўм, деб баҳоланди. Бироқ пул маблаЃлари билан бадаллар тўлаш пайтида 1$ 310 сўмга тенг бўлган. Бу эса корхона сўм ҳисобида 200 минг долларни олиб, 60000 минг сўм эмас, балки 62000 сўмга эга бўлади, деган маънони англатади. Бу тафовут 2000 (62000-60000)минг сўм қўшимча сармояга киритилади:
Д-т 5210-«Мамлакат ичкарисидаги валюта маблаЃлари»-62000 минг сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-60000 минг сўм
К-т 8420-«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқ»-2000 минг сўм.
Бироқ кейинчалик хорижий валютадаги пулга оид моддалар ҳар бир ҳисобот даври якунланадиган санада қайта баҳоланади, бу қайта баҳолаш натижаси келгуси даврлар даромади ѓки харажатларига ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: