16-боб. Ҳисоб-китоб ва кредит муомалалари ҳисоби 16.1. Ҳисоб-китоб ва кредит муомалалари ҳисобининг вазифалари
Эркин товар-пул муносабатларига асосланган жамиятда ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса бошқа шу турдаги хўжалик юритувчи субъектлар билан узлуксиз равишда ўзаро муносабатда бўлади. Масалан, мол етказиб берувчилар билан сотиб олинган материал, асбоб-ускуна, ѓқилЃи ва бошқа товар-моддий бойликлар, харидор ва буюртмачилар билан жўнатилган маҳсулот, транспорт ташкилотлари билан юкларни ташиш, солиқ органлари билан бюджетга тўловлар юзасидан ва ҳоказо. Бундан ташқари, корхона, ташкилот ва муассасалар жисмоний шахслар, корхонанинг ўзида ишловчи ходимлар билан ҳисоб-китоб операцияларини олиб боришлари мумкин. Масалан, ҳисобдор шахслар билан сафар харажатлари юзасидан, ота-оналардан фарзандлари учун болалар боЃчаси харажатларини қоплаш юзасидан ва бошқа хил ҳисоб-китоблар. Корхона, ташкилот ва муассалар ўртасидаги ҳисоб-китоблар асосан нақд пулсиз кўринишда бўлади. Бу ҳисоб-китоб муомалалари тегишли банк муассасалари воситачилигида амалга оширилади. Банклар, асосан, корхоналар маблаЃларини жалб қилиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва қайтариб олиш, тўловлилик ва муддатлилик шарти билан бўш маблаЃларни жойлаштириш учун ташкил этилган. Бундан ташқари, банклар хўжалик юритувчи субъектларга кредитлар бериш билан ҳам шуЃулланади. Кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида корхоналар фаолияти узлуксизлиги таъминланади ҳамда уларнинг иқтисодий аҳволи яхшиланади. Мана шу жараѓнларда бевосита бухгалтерия ҳисоби белгиловчи роль ўйнайди. Бухгалтерия ҳисобининг бу борадаги вазифалари қуйидагилардан иборат: - ҳисоб-китоб муомалаларини ўз вақтида ҳисобга олиш;
- ҳисоб-китоб муомалаларини ҳужжатларда тўЃри расмийлаштириш;
- ҳисоб-китоб тўлов интизомига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш.