Ќисқа муддатли молиявий инвестициялар - ўзида муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган, енгил сотиладиган молиявий активларнинг харид қилинишига оид инвестициялардир. Уларнинг синтетик (умумлашган) ҳисоби 5800-«Ќисқа муддатли молиявий инвестициялар» ҳисобвараЃида юритилади. Ушбу ҳисобварақ муддатли бўлиб (бир йилдан ошмаган муддат ичида), хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицияларини, яъни бошқа бир корхоналарнинг қимматли қоЃозлари, фоизли давлат ва маҳаллий облигациялари, шунингдек бир корхонанинг бошқа корхонага берган қарзларининг ҳолати ва ҳаракати тўЃрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун хизмат қилади. Ушбу ҳисобварақ фоизли облигацияларга инвестициялар ва шу каби қимматли қоЃозлар, шунингдек бошқа корхоналарга берилган қарзнинг ҳолати ва ҳаракати тўЃрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун хизмат қилади.
Агарда фоизли облигацияларга инвестициялар ва шу каби қимматли қоЃозлар, шунингдек бошқа корхоналарга берилган қарзларни қайтариш муддати бир йилдан ошмасагина, бу инвестициялар 5800-«Ќисқа муддатли молиявий инвестициялар» ҳисобвараЃида ҳисобга олиб борилади. Бундан ташқари, қайтариш (қайта сотиб олиш) муддати кўрсатилмаган бошқа қимматли қоЃозлар учун инвестициялар, агар улардан даромад олиш мўлжали бир йилдан ортиқ бўлмаса ҳам корхоналар 5800-«Ќисқа муддатли молиявий инвестициялар» ҳисобвараЃида синтетик ҳисобини олиб борадилар.
Ҳисобварақлар режасига мувофиқ ушбу ҳисобварақ бўйича қуйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин:
5810-«Ќимматли қоЃозлар»
5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»
5890-«Бошқа жорий инвестициялар».
Корхоналарда 5810-«Ќимматли қоЃозлар» ҳисобвараЃида акция, давлат ва маҳаллий заѓмларнинг фоизли облигацияларига бир йилдан кам муддатга қилинган инвестицияларнинг ҳолати ҳисобга олиб борилади.
Корхоналар даромадли ва барқарор фаолият юритувчи бошқа бир корхоналар акция ѓки облигацияларини бир йилдан кам муддатга харид қилганда 5810-«Ќимматли қоЃозлар» ҳисобвараЃи дебетланиб, 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти», 5210-«Валюта счЄти» ѓки бошқа материал ва ҳар хил қийматликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитланади (агар қимматли қоЃозларнинг қиймати моддий қийматликлар билан тўланса ѓки сотувчи корхонага берилса).
Ушбу қимматли қоЃозларни сотиш ва қайта сотиш (қоплаш) жараѓнида 9220-«Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқими» ҳисобвараЃи дебетланиб, 5810-«Ќимматли қоЃозлар» ҳисобвараЃи кредитланади.
5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобвараЃида корхоналарнинг бошқа бир корхонага берган қисқа муддатли қарзларининг ҳаракати ҳисобга олинади.
Ушбу берилган қарзларга қуйидагича: дебет 5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобвараЃи кредит 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ѓки бошқа ҳисобварақлар ѓзуви берилади.
Корхоналар берган қарзлари қайтариб берилганда 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ѓки бошқа ҳисобварақлар дебетланиб, 5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобвараЃи кредитланади.
5890-«Бошқа жорий инвестициялар» ҳисобвараЃида корхоналарнинг мамлакат ва чет эл валюталарида омонат сертификатлари, банклардаги депозит счЄтларга қилинган инвестицияларнинг ва бошқа жорий инвестицияларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
Корхоналарда 5800-«Ќисқа муддатли молиявий инвестициялар» ҳисобвараЃи бўйича аналитик ҳисоб инвестициялар ва объектларнинг турлари бўйича, яъни сотиб олинган қимматли қоЃозлар турлари ва уларни чиқарган корхоналар бўйича юритилади.
Масалан, корхоналар 5810-«Ќимматли қоЃозлар» ҳисобвараЃида алоҳида «Давлат облигациялари», «Маҳаллий заѓм облигацияси», «Корхоналар облигацияси» (облигациянинг турлари бўйича), шунингдек акциянинг турлари бўйича «Оддий акциялар» ва «Имтиѓзли акциялар» унинг объектлари бўйича ҳам (акцияни чиқарган корхоналар бўйича) алоҳида аналитик ҳисобварақлар очиб, уларнинг ҳаракатини ҳисобга оладилар.
5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар» ҳисобвараЃида аналитик ҳисоб қарзларни олган корхоналар бўйича берилган қарзни қайтариб олиш муддатлари бўйича юритилади.
Корхоналарда очилган аналитик ҳисобварақлар мамлакат ҳудудидаги ва чет элдаги қисқа муддатли молиявий инвестициялар тўЃрисидаги маълумот олиш имконини бериши керак.
Корхоналарда молиявий инвестицияларнинг синтетик ҳисоби уларнинг муддатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ҳисобварақларда юритилади.