Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet172/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

16.4. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби

Корхона ходимлари билан иш ҳақи ва депонентлар бўйича ҳисоб-китоблардан ташқари бошқа ҳисоб-китоб турларини ҳам олиб боришлари мумкин. Кредит ҳисобига сотиб олинган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, уй-жой қуриш учун олинган ссудалар, моддий бойликларнинг камомади бўйича зарарларни қоплаш учун берилган суммалар бўйича ҳисоб-китоблар ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоб муомалаларини ташкил этади. Ушбу ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар кўзда тутилган:


4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»
4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари»
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари».
4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари» ҳисобвараЃида корхона ходимларига насияга берилган товарлар юзасидан ҳисоблашишлар ҳисобга олинади. Насияга товарлар сотиб олган шахслар ишловчи корхона банк кредити ҳисобига унинг ишчиларига берилган кредит суммаларини савдо корхоналарига тўлалигича ўтказадилар.
Насияга товар сотиб олган ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинса, қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари»
К-т 6810-«Ќисқа муддатли кредитлар»
К-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар».
Корхона ходимлардан насияга сотилган товарлар бўйича ҳақларни иш ҳақидан ушлаб қолади:
Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»
К-т 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари».
Сўнгра ушлаб қолинган суммалар банк кредитини сўндириш учун йўналтирилади:
Д-т 6810-«Ќисқа муддатли кредитлар»
Д-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари» ҳисобвараЃида корхона ишчиларига берилган қарзларига оид ҳисоблашишлар акс эттирилади. Масалан, уй-жой қурилишига, дала ҳовлиларни харид қилиш ѓки қуриш учун ва ҳоказо.
Ходимларга ушбу мақсадлар учун қарз берилганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаЃлари»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
Агар маблаЃлар корхонага берилган кредит ҳисобига бевосита банк томонидан ходимга берилса, у ҳолда қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари»
К-т 6810-«Ќисқа муддатли кредитлар»
К-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар».
Ќарздор ходимлардан тўловлар тушиб келганида қуйидагича ѓзув қилинади:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаЃлари»
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»
К-т 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзлари».
Банк кредитларини сўндириш пайтида:
Д-т 6810-«Ќисқа муддатли кредитлар»
Д-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» ҳисобвараЃида корхона ходими томонидан пул ва товар-моддий бойликларнинг камомади ва талон-тарож қилиниши, яроқсиз маҳсулот натижасида юзага келган моддий зарарни қоплаш бўйича, шунингдек, зарарнинг бошқа турларини қоплаш бўйича ҳисоблашишлар ҳисобга олинади.
Айбдор шахслардан олинган суммалар 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар», материаллар, товарлар ва бошқа бойликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» ҳисобвараЃининг дебетига олиб борилади.
4730-«Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» ҳисобвараЃининг кредити бўйича ѓзувлар, тўланган тўловлар суммасига – пул маблаЃларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан, моддий зарарни қоплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган суммаларга - 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ҳисобвараЃи билан корреспонденцияда амалга оширилади.
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» ҳисобвараЃида юқорида қайд қилинган қарзлардан бошқа вужудга келган қарзлар юзасидан ҳисоблашишларнинг ҳисоби корхонанинг ҳар бир ходими бўйича юритилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish